Закладки Manzuraning biografiyasi

Название:
Manzuraning biografiyasi
Дата:
22-07-2012, 12:43
Автор:
Просмотры:
8352
 
      1978 йилда, рассом Муборак оиласида жажжи Манзура дунёга келади. Кичкина хонасини катта ҳаёт йўлида унга елкадош бўлган опаси билан бўлишган Манзура 5 ёшлик пайтиданоқ, богчадошларини ўзининг ноёб овози билан ҳайрон қолдирарди. Қизидаги қобилиятни сезган ижодкор ота, дўсти Карим Ҳожи билан маслаҳатлашиб, уни Успенский номидаги мусиқа мактабига беради. У ерда олинган билим ва тажриба Манзурани вокал устаси сифатида шакллантиради. Ёш бўлишига қарамай Манзура, «Карубина» ариясини «Неймер» оркестри журлигида куйлайди. Катта диапазон билан ҳаммани ҳайратга солган Манзура ўзида янги куч сезгач, фақат олдинга интилиш зарурлигини тушуниб етади.
     1996 йилда Манзура опаси Нигина ва дугонасиНаргиза билан «Себону» гуруҳини тузади. Иқтидорли хонанда Равшан Зокиров бошчилигида трио 2 та қўшиқ ёзиб, «Офарин-96» кўрик-танловида 2-ўринни эгаллайди. Кутилмаган бурилиш ҳар уч ижодкорни хам қувонтиради. Натижада солист Манзура шу йили Успенский номидаги мусика мактабини тугатиб, Тошкент Давлат Консерваториясида ўқишини давом эттиради. У пайтга келиб гурухдаги Наргиза узини санъатшуносликка багишлайди. Омадли трио эса секингина «Осиё» дуэтига айланади.
     1997 йилда, гуруҳга «Биско-бизнес» фирмаси катта ёрдам беради. Муҳиддин Қамариддинов бошчилигида улар ўзларининг биринчи «Ёлғизим» номли альбомларини чиқарадилар. Шу йилнинг ўзида улар шу қўшикка клип хам олиб, тезда мухлис орттириб танила бошлайдилар. Иккита ҳит «Ёлғизим» ва «Мен сени севаман» жуда оммалашади. 
     2000 йил. Гуруҳ таркибида яна бир ўзгариш. Дуэт солога айланади. Нигина ўзини дизайнерлик соҳасида синаш максадида гуруҳни тарк этади. Шунда Манзура продюсер Рустам Саъдиев бошчилигида яккахон фаолиятини бошлайди. Янги продюсер билан ҳамкорлик, хонанданинг ижодига ижобий таъсир этиб, омадли келади. Манзура 2000 йилда режиссёр Мадина Мўминованинг «Тоҳир ва Зуҳра» мусиқий фильмида бошқа кино юлдузлар билан суратга тушишга таклиф этилади. Яккахон фаолиятини омадли бошлаган Манзура, мехнатининг самарасини. 2002 йилда кўради. Аниқроғи, айнан шу йили у Президентимиз томонидан таъсис этилган «Ниҳол» давлат мукофоти билан тақдирланади. Халқ эътиборига тушиб, мукофот эгасига айланган ҳар бир санъаткор, ўзига юклатилган масъулиятни ҳис қилиб, янада кўпроқ ижод килишга бел боғлайди. Манзура айнан шу йили «Муҳаббат синовлари-1» фильмида суратга тушишга ва картинадаги ҳамма саундтрекларни куйлашга муваффақ бўлади. Режцссёр Рустам Саъдиевнинг фильмида янграган ҳар бир саунтрэк қисқа вақт ичида оммалашади. 
     2004 йилда халқ талабига биноан, «Муҳаббат синовлари-2» катта экранга чиқади. Ушбу фильм учун хам саундтрэкларни Манзура куйлайди. 
      2004 йилнинг яна бир эсда коларли вокеаси: Манзура ўзининг кутилган биринчи «Бевафо» номли яккахон концертини «Туркистон» саройининг ёзги биносида утказади. Йил сунгида эса унинг шу номли илк альбоми хам сотувга чиқади. 
     2005 йилда «Наҳотки сен» фильми томошабинларга такдим этилади. Ўша пайтга келиб саунтрэклар маликасига айланган Манзура янги фильмдаги барча қўшикларни куйлаб, оммалаштиради. Кейин эса «Наҳотки сен» номли навбатдаги тўплам хам, қисқа вақт ичида ўз мухлисларини топади. 
     2006 йилда Манзура «Йилнинг энг яхши имиджи» номинациясида «Тарона» мукофотини қўлга киритади. 
     2007 йилда эса буткул йуналишини узгартира бошлайди. Ҳар қандай тажриба санъаткорнинг ижодига янги нафас олиб киради. Манзура ижодига, репертуарига киритган ўзгартиришлари талабчан мухлислар томонидан яхши каршиланади. Хонанда оптимистик руҳиятда, янги қарашлар билан «Тушларимга кир» альбомини ёзиб тугатади. Мазкур тўпламдан унинг хит қўшиклари, жумладан, «Паноҳ» фильмига ишланган «Афсусдаман» саунтрэки ҳам ўрин эгаллайди. 2007 йилда Манзурани яна катта кино кутиб турганди. Энди уни бош қахрамон сифатида технологик фильм «Севгинатор»га таклиф этишади. 3 йил давомида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Минаввара Абдуллаевадан актёрлик маҳоратидан сабоқ олган Манзура иккита образ: робот ва ўқитувчи қиз (Мафтуна)ни маҳоратли ва ишонарли талкин этади. Режиссёрнинг қўйган талабларини кийинчилик билан бўлса-да уддалаган хонанда қўлига микрофон олиб қўшиқ куйлашдан ташқари, яхшигина актриса эканлигини ҳам исботлади. Томошабинлар томонидан катта кизикиш билан кутиб олинган картина, «Ижодий парвоз» кинофестивалида гран-прини қўлга киритади. 
     2009 йилда Манзура «Мажнун ва Лайли» номли альбомини чикаради. Шу йилнинг ўзида изланувчан ижодкор, «М TVA» миллий тақдимот да йилнинг энг яхши аёл хонандаси номинациясида голиб булади. Бундан ташқари унинг «Мажнун ва Лайли» номли композицияси «Тарона» тақдимотида йил қўшиги деб эътироф этилади. 
     2010 йилда «Севгинатор-2» фильми катта экранга чиқади. Унда ҳам бош қаҳрамонни Манзура талкин  этади, саундтрэкларни ҳам ўзи куйлайди. Шунингдек, 2010 йилда режиссёр Рустам Саъдиевнинг «Мен бу мен» фильми ҳам томошабинлар ҳукмига ҳавола этилади. Манзура Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райхон билан бирга мазкур картина учун саундтрэк куйлайди. Бу икки ижодкорнинг биринчи дуэти эди.
     Ушбу мавсумнинг хит қўшиқлари «Севардим такрор», «Менинг нолам», «Нетай» «Қайнона» тингловчиларнинг эътирофида!

   
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
andromeda
qolgani-chi?
  • 21 июля 2013 15:40
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?