Закладки Дилимдагилар

Название:
Дилимдагилар
Дата:
28-07-2015, 22:22
Автор:
Просмотры:
1023
 
 
 
Фарида Афрўз шеъри
Зулайҳо Бойхонова ижросида
Дилимни оғритди дилимдагилар, Туну кун номлари тилимдагилар. Офтобим шамолим сўлимдагилар Мен уларни кечирай, бир қудрат бергин, Оллоҳим, меҳрингдан бир хилват бергин. Заҳарлар келтирди шароблар тутдим, Ғийбатлар уйдирди, итоблар тутдим Қасамлар ичдилар, савоблар тутдим Мен уларни кечирай, бир қудрат бергин, Оллоҳим, меҳрингдан бир хилват бергин. Дастурхон туримда шарбат тотдилар, Ўгирилдим ортимдан ғийбат отдилар, Улар бунча мени осон сотдилар. Мен уларни кечирай, бир қудрат бергин, Оллоҳим, меҳрингдан бир хилват бергин. Душманим айёрдир пайтлар пойлайди, Дўстим эса нодон сувни лойлайди, Иккиси бир бўлиб кўзим бойлайди. Мен уларни кечирай, бир қудрат бергин, Оллоҳим, меҳрингдан бир хилват бергин. Жонимга жазодир жонимдагилар Кўзимнинг қароғи қонимдагилар Э воҳ бегонадир ёнимдагилар Мен уларни кечирай, бир қудрат бергин Оллохим, меҳрингдан бир хилват бергин. Аслида дўст ҳам бир душманнинг тури Душманнинг энг зўри, душманнинг шери. Чунки қўлидадур кўнглимнинг сири Мен уларни кечирай, бир қудрат бергин, Оллоҳим, меҳрингдан бир хилват бергин. Бошимга балодур балодур кўнглим Бир сўзнинг тиғидан яродур кўнглим, Дўсту душман аро адодур кўнглим. Мен уларни кечирай, бир қудрат бергин, Оллоҳим, меҳрингдан бир хилват бергин. Ўзингдан йўқ ўзга маҳрами жоним, Ўзингсан султоним ўзинг хоқоним, Ўтда куйдирмагин икки жаҳоним. Мен уларни кечирай, бир қудрат бергин, Оллоҳим, меҳрингдан бир хилват бергин.
Шеър, мусиқа, ижро уйғунлиги - бетакрор. Тинглаб кўринг.
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?