» » Тажриба тантанаси. «Барселона» сафарда «Манчестер Сити» устидан ғалаба қозонди

Закладки Тажриба тантанаси. «Барселона» сафарда «Манчестер Сити» устидан ғалаба қозонди

Название:
Тажриба тантанаси. «Барселона» сафарда «Манчестер Сити» устидан ғалаба қозонди
Жанр:
Дата:
19-02-2014, 10:36
Автор:
Просмотры:
1077
 
 
Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи доирасидаги «Манчестер Сити» - «Барселона» баҳси ўз ниҳоясига етди ва унда меҳмонлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Ўйинни «Барселона» ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда жуда катта устунлик ва тўп билан муомала қилишдан бошлади, бироқ биринчи дақиқаларда «Сити» ҳимояси каталонияликларнинг босимига дош берди.

Учрашувнинг 15-20 дақиқаларидан бошлаб «шаҳарликлар» ўйин тизғинини қўлларига олишди ва кетма-кет ҳужумлар уюштиришди, аммо Виктор Вальдес жамоаси жонига бир неча маротаба оро кирди.

Биринчи бўлим якунида «Барселона» яна «Сити» дарвозаси томон юриш қилди ва бир нечта вазиятларга эга бўлди. Месси жарима тўпидан, Алвес жарима майдончаси чизиғи олдидан тўп киритиш имкониятига эга эди, бироқ икки сафар ҳам тўп ноаниқ кетди. Биринчи бўлим шу тариқа нурсиз дуранг билан ўз ниҳоясига етди.


Иккинчи бўлимда Мартино шогирдлари ўз мақсадларига эришишди. 53-дақиқада мезбонлар ҳимоячиси Демичелис дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетган Мессини чалиб тўхтатди, ҳакам бўлса 11 метрли нуқтани кўрсатди, ҳимоячи майдондан четлатилди. Тўпга яқинлашган Лео мўлжалдан адашмади, 0:1.

Мазкур голдан сўнг «Барселона» тўлиқ ўйиндаги устунликни қўлга олди. «Сити» бўлса қарши ҳужумда бор кучи билан гол уришга интилди, бироқ Вальдес бу оқшом ўз вазифасини ажойиб уддалади. Қанотдан узатмалар, зарбалар, ҳаводан йўлланган тўплар, буларнинг бари испаниялик посбон томонидан бартараф этилди.

Ўйиннинг энг сўнгги 90-дақиқасида Неймарнинг узатмасидан сўнг бу учрашувда жуда фаол бўлган Дани Алвес Жо Хартнинг оёқлари орасидан тўпни дарвозага аниқ йўллади, 0:2. 

Шу тариқа, ЕЧЛ плей-офф 1/8 финал босқичининг марказий баҳсида «Барселона» ишончли ғалабани қўлга киритди. 

ЕЧЛ, плей-офф1/8 финал
Манчестер Сити Англия – Барселона Испания 0:2 (0:0)

Голлар: 0:1 – 54, пенальти Месси, 0:2 – 90 Дани Алвес.
Манчестер Сити – Жо Харт, Сабалета, Компани, Демичелис, Клиши, Фернандиньо, Яя Туре, Навас (Насри, 58), Сильва, Коларов (Лескотт, 58), Негредо (Жеко, 74).
Барселона –     Вальдес, Дани Алвес, Пике, Маскерано, Альба, Бускетс, Хави, Фабрегас (С.Роберто, 86), Санчес (Неймар, 74), Месси, Иньеста.
Огоҳлантиришлар: Дани Алвес (23), Негредо (28), Коларов (37), Маскерано (76).
Четлатиш: Демичелис (53).
 
Манба: www.uff.uz 
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?