» » Ўзбекистон ёшлар термаси Грецияга қарши майдонга тушади

Закладки Ўзбекистон ёшлар термаси Грецияга қарши майдонга тушади

Название:
Ўзбекистон ёшлар термаси Грецияга қарши майдонга тушади
Жанр:
Дата:
1-07-2013, 12:12
Автор:
Просмотры:
1245

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Туркияда ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи, сўнгги турида Уругвай ёшлар терма жамоасига йирик 0:4 ҳисобида мағлубиятга учради. 


Ушбу натижадан сўнг Аҳмаджон Мусаев шогирдлари "F" гуруҳида эгаллаб турган биринчи ўрнини бой берди ва учинчи ўринга тушиб кетди. Бироқ шу натижа ҳам терма жамоамизга гуруҳдан чиқиш имкониятини берди. Энди ёшларимиз нимчорак финалда "D" гуруҳи ғолиби  Греция ёшлар терма жамоасига қарши майдонга тушади.


Ўйин 2 июль, сешанба куни Газиантеп шаҳрида бўлиб ўтади. Греция ёшлар терма жамоаси Туркия давом этаётган жаҳон чемпионати баҳсларида амалдаги Европа вице-чемпиони мақомида иштирок этмоқда. Эстонияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги 2012 йилги Европа чемпионатида Костас Цанас шогирдлари жами бешта ўйин ўтказиб (шундан учтаси – гуруҳ босқичида), фақат икки марта ва фақат Испания ёшлар терма жамоасига – дастлаб, мусобақа стартида, сўнг ҳал қилувчи финал учрашувида мағлубиятга учраган. Испания гуруҳ босқичи доирасидаги баҳсда Грецияни биринчи бўлимдаги голлар ҳисобига мағлуб этган бўлса (2:1), финал учрашувида греклар салкам 80 дақиқа ҳимояда бехато ҳаракат қилишган. Греция, Европа чемпионати давомида, Эстонияни 4:1, Португалияни 3:2, ярим финалда эса, қўшимча вақтларда Англияни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган.


Греция ёшлар терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли иштироки ҳам кутилмаган воқеа сифатида баҳоланмоқда. Хусусан, Мексикага қарши гуруҳ босқичи 1-тур учрашувида греклар 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ўзига хос сенсация эгасига айланишди. Гуруҳдаги кейинги икки ўйинда – Парагвай (1:1) ва Мали (0:0) билан ўйинларда дуранг қайд этилди. Цанас шогирдлари, кўрсаткичлари Парагвайники билан тенг бўлиб қолгани сабаб, қуръа натижасига кўра, беш очко билан «D» гуруҳида биринчи ўринни эгаллади.


Шундай қилиб, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2 июль, сешанба куни, Газиантеп шаҳридаги Комил Ўжак номли стадионда, Тошкент вақти билан 20:00да Греция терма жамоасига қарши ўйинни бошлайди. Ушбу жуфтлик ғолиби чорак финал босқичида 6 июль куни Ризе шаҳрида Франция – Туркия жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.  

manba darakchi.uz


кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
Rasulbek97
соат неччада 12 ойин греклар билан
  • 2 июля 2013 15:30
avliyo_fjd_90
yoshlarimiz juda ham zur uynashdi etirizli gap bulishi mumkin emas 
  • 13 августа 2013 04:20
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz