» » «Спорт» телеканали ЖЧ–2014 ўйинларини намойиш этадими?

Закладки «Спорт» телеканали ЖЧ–2014 ўйинларини намойиш этадими?

Название:
«Спорт» телеканали ЖЧ–2014 ўйинларини намойиш этадими?
Жанр:
Дата:
23-05-2014, 09:27
Автор:
Просмотры:
1187
 
 
Бразилияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати мусобақалари бошланишига бир ойдан кам вақт қолди.
Кўпчилик футбол мухлисларини бир савол қизиқтираётган бўлиши табиий: Мундиал баҳсларини ўзимизнинг "Спорт” телерадиоканали намойиш этадими? Жаҳон чемпионати ўйинларини трансляция қилиш ҳуқуқини расман сотиб олган давлатлар рўйхатида Ўзбекистоннинг номи ҳозирча йўқ.
Маълумотларга кўра, бу борада музокаралар олиб борилмоқда. Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясидаги норасмий манбаларимизнинг таъкидлашича, ўзбекистонлик футбол мухлислари Жаҳон чемпионати ўйинларини насиб этса, албатта томоша қилишади. Бу масала Миллий телерадиокомпанияда бўлиб ўтган мажлисда муҳокама қилинди ҳамда ижобий якун топишга яқин турибди.
Агар ЖЧ ўйинлари трансляцияси харид қилинадиган бўлса, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг "Спорт” телеканали орқали мундиал ўйинлари ўзбекча шарҳда эфирга узатилади. "UzHD” канали орқали эса Россиянинг "Спорт 1 HD” каналида намойиш этиладиган ўйинлар русча шарҳда берилади. Юртимизда кабель телевидениеси орқали эфирга узатилаётган, Бразилиядаги ЖЧ ўйинларини трансляция қиладиган Россиянинг ВГТРК каналлари ("Россия", "Россия 2", "Спорт 1", "Спорт 1 HD") мундиал вақтида вақтинча ўчириб қўйилади.
Аммо юқоридаги маълумотлар ҳали расман тасдиқлангани йўқ. Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг "Спорт” телерадиоканали ташкил этилганидан бери футбол бўйича бўлиб ўтаётган барча Жаҳон чемпионатларини мунтазам эфирга узатиб келмоқда. Умид қиламизки, бу галги мундиал ҳам мустасно бўлмайди.
 
Манба: www.uff.uz    
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Январь 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz