» » Нилуфар Усмонова: «САНЪАТКОРГА ҲАМ ОИЛА, БОЛА-ЧАҚА КЕРАК»

Закладки Нилуфар Усмонова: «САНЪАТКОРГА ҲАМ ОИЛА, БОЛА-ЧАҚА КЕРАК»

Название:
Нилуфар Усмонова: «САНЪАТКОРГА ҲАМ ОИЛА, БОЛА-ЧАҚА КЕРАК»
Жанр:
Дата:
16-03-2014, 01:15
Просмотры:
894
 
      Санъатимиздаги аёллар ичида Нилуфар Усмонова барчага кўтаринки кайфият бағишлай олиши билан ажралиб туради. Бу унинг бошқа ҳамкасбларга ўхшамас биргина томони эмас. Зеро, Нилуфарнинг уч ўғилли она эканлигига кўпчилик ҳавас қилади. Бир вақтнинг ўзида оила, фарзандлар ва санъатни баравар эплаш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Ана шундай қувноқ ва ҳеч тушкунликка тушмайдиган хонанда билан ўтган суҳбатимиз сизга ҳам байрамона руҳ бағишласа, ажаб эмас.
- Нилуфар бундан етти-саккиз йил илгари болаларча шўх эдингиз. Бугун эса анчайин ўзгаришни кўряпмиз. Сизни нималар ўзгартирди: йиллар, қийинчиликлар, оила…
- Барчаси… Нима бўлганда ҳам барча ўзгаришлар фақат яхшиликка бўлди. Биласизми, ёнимда доимо маслаҳатлашадиган яқин инсонларим бор. Дўстларим бу борада ёрдам беришади, бирга ўтириб, муаммога ечим излаймиз. Назаримда, ана шу яқинларим ўзгаришларимнинг асосий сабабчилари. Ташқи кўринишим, имижимдаги ўзига хосликка келадиган бўлсам, энг катта қоидам, мен ҳеч қачон тажриба қилишдан қўрқмайман. Таваккалчиликдан чарчамайман, қолаверса, бу менга ёқади ва қандайдир куч бағишлайди. Улғайишим, албатта оилали, фарзандли бўлганимдан.
- Интернет сайтларда Хуррам Султон қиёфасидаги суратларингизни кўрдик. Қолаверса, учинчи ўғлингизга Сулаймонхон деб исм бергансиз. «Муҳташам юз йил» сериалига шунчалик ишқибоз бўлдингизми?
- Ўғлимга исм танлашимиз асло бу сериал оқибатида эмас. Бу исмни аям қўйганлар. Ҳазрати Сулаймон пайғамбаримиздек улуғ инсон бўлсин деган ниятда… Қолаверса, шундай исм­ли инсонларни биламиз, уларга ҳар томонлама ҳавас қилганмиз. Айтишим керак, онам мендан фарқ­ли равишда «Муҳташам юз йил» сериалини умуман кўрмайдилар.
- Сўнгги пайтларда шоу-бизнесимизда дугоначиликнинг оқибати жанжал билан тугаяпти. Аммо сиз дугоналик ришталарини мустаҳкам тутиб келаётган хонандаларимиздансиз. Бунга Шаҳзода билан муносабатларингизни мисол келтириш мумкин. «Сен-мен»га бориб қолмаётганингиз сири нимада?
- Бу менимча, бизга Худонинг инояти бўлса керак. Мен ҳам, Шаҳзода ҳам оилада ёлғиз қизмиз. Тўғри айтаяпсиз, бундай дугоначилик ҳозир кам. Кейин санъаткорлар ўзининг «пиари» учун дугона бўлиб олишади. Фақат манфаатни кўзлагандан ке­йин бундай ришталар, албатта узоққа чўзилмайди. Дугона бўлганларини бир оламга достон қилсалар, уришиб, жанжаллашганларини айтиб, яна бир реклама қилишади. Улар билан бизнинг ишимиз йўқ. Ундайлар биздан йироқ юрсин. Дўстларим билан орамизда ишонч, ҳурмат бор. Кузатсам, уларнинг аксарияти оилада ёлғиз фарзанд экан. Бир-биримизда опа-сингилларни топганмиз, шекилли.
- Сиз билан шахсий манфаат кўзлаб дугона бўлмоқчи бўлган хонандаларни ажрата оласизми?
- Ундай инсонларни ўзимга яқин йўлатмайман. Табиатан сал бетгачопарроқ бўлганим сабаб, ёқмаса дангал айтиб ташлайвераман. Шунинг учун ҳам мени кўпчилик ёмон кўрар. Нияти яхши бўлмаган инсонни дарров сезаман. Бундайларни нафақат ўзимга, балки  ўртоқларимнинг ёнига ҳам яқинлаштирмасликка ҳаракат қиламан.
- Шартакиликдан панд еб турсангиз керак?
- Кўп бўлади бундай ҳолатлар. Лекин мен бунга эътибор бермайман.
- Ҳар гал фарзандли бўлганингизда сизга ҳавас қиладиганлар бор. Ахир уч ўғилнинг онасисиз. Бугунги иқлим шароитида бир болани тўққиз ой муаммосиз олиб юриш ва осонгина дунёга келтириш ҳам бир жасорат. Сизга қараган одам бу аёлда ҳаммаси силлиқ кечган деб ўйлаши ҳеч гап эмас…
- Ҳаммаси сиз айтганчалик осон бўлмайди. Мен ҳам барча аёллар каби машаққатлардан ўтаман, ишонинг. Кези келганда ҳомилам тушган, нобуд бўлган. Ҳамма муаммоларингизни ошкор қилавермайсиз-ку. Уч фарзандли бўлишга осон эришмаганман. Ҳомиладорлигимда буйракларим оғриган. Айниқса, учинчи фарзандимда катта таваккал қилганман. Энди насиб этса, яна бир ғайрат қилиш ниятим бор. Тўртинчи фарзандим — қизга! Менга кўпчилик «Сен фарзандли бўлганингдан кейин аёл санъаткорлар турмушга чиқа бошлашди, фар­занд­ли бўлишди», дейди. Бундан фақат хурсандман. Зеро, санъаткор ҳам аёл. Бизга ҳам оила, бола-чақа керак. Айниқса, бизнинг соҳамизда фарзандга осонликча эришилмайди. Ҳомиладорлик менга ёқади, истаган таомларни ейсиз, парҳез қилмайсиз, ҳаммадан яхши муомала кўрасиз, ташвишингиз йўқ, бир сўз билан айтганда, тўққиз ой эркатой бўлиб юрасиз. Аммо жарроҳлик хонасига кираётганингизда қўрқув, ваҳима босади. Фарзандингизни қўлга олгандан кейин эса машаққатларингиз унутилади.
- Фарзандлар тарбиясига қандай ёндашасиз?
- Оила билан бирга ишимни ҳам баравар эплашга ҳаракат қиламан. Ёнимда ёрдамчиларим, боламга қарайдиган опачам бор, кейин аям невараларини ёлғиз қолдирмайди. Биласизми, кетма-кет ўғиллар бўлганидан кейин каттасиям кичигига қўшилиб, кичкина болага айланиб қоларкан. Шўхликлари-ку тиним билмайди. Баъзида жаҳлимни чиқаришади. Қаттиққўл­лик билан уришсам, ўғилларим лаб буриб қолишади. Уларни кўриб, раҳмим келади-да, қучоғимга олиб, ўпишни бошлайман. Фарзандларимни биринчи навбатда меҳр-оқибатли бўлишга чақираман, кейин озода юришга кўп ундайман. Салом бериш, илтимос қи­лиш каби ижобий яхши хислатларни шакллантиргим келади.
- Ўғилларингиз бир-биридан қандай фарқ қилади?
- Илк фарзандим севги-муҳаббат меваси, иккинчиси узоқ кутилган, учинчиси эса кутилмаган ўғил десам тўғри бўлади. Биринчиси билимдон, ақлли ва кўнгли очиқ. Иккинчи фарзандим мулойим, серсалом, меҳрибон болакай. Эшикдан кириб келсам, қўлимдагини олади, оёқ ки­йимларимни тахлаб қўяди, жуда эътиборли. Учинчиси ҳали кичкина, ҳозирча фақат тўполончи. Яқинда туғилган куни бўлди. Меҳмонларни кутиб эрталабга яқин ухладим, тонг­дан бир ишимни битирдим, орада иккита газетага интервью бердим, сиз билан суҳбатдан чиқиб, ўзимга оро бериб, съёмкага бораман, ке­йин ишимга бораман. Хуллас, санъаткорнинг ҳаёти шундай экан. Чарчайман, лекин барчасини уддалашим шарт.
- Ташқи кўринишингиздан жуда қувноқсиз. Тушкунлик сизни енгиб олган пайтлар ҳам бўладими?
- Бўлади. Бундай дақиқаларда болаларимга қарайман. Баъзида улар ҳам ёрдам беришолмайди. Ўзим билан ўзим ёлғиз ўтириб, тушкунликдан чиқаман.     
- Илк бора онангиз сизни санъаткор сифатида қачон тан олган?
- «Соғинмайман», «Оғринмайман», «Дунё», «Ҳофизам онам» деган ашулаларимни тинглаб кўрганларидан кейин, онамнинг эътирофини эшитганман. «Зўр айтибсан», деганлар.
- Онангиз билан келиша олмаган пайтлар ҳам бўладими?
- Албатта бўлади. Айнан санъат бобида эмас, кўпроқ уйдаги икир-чикирлар борасида тортишиб қоламиз. Онам бу ерда турсин, десалар, мен у ерда, дейман. Баъзида болаларим борасида ҳам фикрларимиз бир жойдан чиқмай қолади. Бундай ҳолатлар ҳар бир қиз билан она ўртасида бўларкан. Буни атрофимдагилардан сўраб билдим.
- Сиз ҳақ бўлиб чиққан дамларда онангиз қизига қулоқ соладими?
- Агар ҳақиқатни айтсам, тан оладилар. Ахир мен онамга ўхшайман-ку, ҳақиқатни шартта айтиб ташлайман.
- Нилуфар онасига неча фоиз ўхшайди? Айниқса, сўнгги пайт­ларда овозингиз тобора ўхшаб боряпти…
- Феъл-атворим жиҳатидан 50 фоиз ўхшасам керак. Қолган эллик фоизим эса дадамга тортган.
- Бугун онангизнинг қўшиқларини бошқа санъаткорлар ҳам айтишяпти. Нимага сиз айтиб, промо қилмайсиз? Бошқалардан қизғанмайсизми?
- Қизғанмайман, сабаби онам шундай тарбия берган. Бошида сиз айтгандек фикрга борганман. Ўшанда онам: «Қизим, хоҳлайсанми, йўқми, уларнинг барчаси менинг шогирдларим. Қўшиқларим ҳам уларга мисоли бир мактаб, шу сабабдан ҳам куйлашади. Мухлислар шуни истаяптими, сенинг айтманглар дейишга ҳақинг йўқ», деганлар.            
- Сиз Марғилонда бувингиз қўлида ўсгансиз. Миллийлик руҳида тарбия топгансиз. Лекин нимагадир сўнгги пайтларда саҳнадаги либосларингиз анча очиқ, калта… Тўғри, ярашади. Аммо биз Европада яшамаймиз-ку!
- Биринчидан, сиз айтгандек ярашиб туради. Агар ярашмаганида киймасдим. Авваллари, мисол учун, тўлишган пайт­ларимда бундай либосларни танламасдим. Бугун очиқ кийинаман, чунки ярашади ва қоматим шунга мос. Агар ёш қизлар менчалик қонун-қоидага амал қи­либ кийинса, демак улар дидли экан. Кейин сиз айтган либосларни ҳар доим ҳам эмас, алоҳида вазиятларда кияман. Қолаверса, умр йўлдошим бунга рухсат берган. Шундай экан, нега киймай?
- Турмуш ўр­тоғингизни шу пайт­гача сир тутасиз. Шунинг учун ҳам ҳар хил миш-мишлар ҳалигача тингани йўқ…
- Нимаики миш-миш бўлса, барчасини одамлар ўйлаб чиқаришган. Мен турмушга чиқдим — бўлди. Шахсий ҳаётимни ошкор қилмоқчи эмасман. Мен бахтлиман, кўз тегмасин!
- Аёл санъаткорларнинг оиласида кўпроқ эркак ён босиши керак, деган фикрга қўшиласизми?
- Тўғри, эри албатта, аёлини тушуниши керак. Тушунмайдиган эркак билан яшаш жуда қи­йин. Масалан, мен турмуш ўртоғим санъатимни тушунмаганида, яшай олмаган бўлардим.      
- Турмуш ўртоғингизга атаб қўшиқ куйлабсиз деб эшитдик…
- Яқинда «Арслоним» деган қўшиғим чиқади. Уни нафақат турмуш ўр­тоғимга, балки аёллар номидан барча севимли ёрларга бағишлаб айт­ганман.
- Продюсерлигингизни ҳам биламиз. «Махита», «Усмонзода» каби лойиҳаларингиз бор. Лекин уларнинг чиқишларини фақатгина Интернетда кўрдик…
- Менинг қўлимдан фақат уларга ёрдам бериш келади. Йўл кўрсатаман, молиялаштираман, улардан менга ҳеч нарса керак эмас. Оммалашиш эса ўзларидан.
- Кўп эркак хонандалар сиз билан дуэт айтишни исташаркан. Сиз дуэтдошни қандай танлайсиз?
- Энг аввало, «сийқаси чиқмаган» қиёфа ва дуэт яхши бўлиши керак. Яқин кунларда «Tur­vision»да биринчи ўринни олган Фарид Ҳасанов билан дуэтимиз чиқади. Ҳозирги пайт­да куз фаслида «Истиқлол» саройида берадиган яккахон жонли концерт дастуримга тайёргарликни бошлаб юборганман.
- 8 март сиз учун қандай кун?
- Чексиз бахт куни. Сов­ғалар оламан. Аёллигимни ҳис қиладиган ҳа­қиқий байрам. Катта ўғлим кўп сов­ғалар беради, гуллар ҳадя этади, яна бир нималарни ясайди. Турмуш ўртоғим ҳам қо­лишмайди. Тақинчоқларни яхши кўрганим боис, тақинчоқ совға қилади. Бу кунда ўзим ҳам онамга сов­ғалар беришни яхши кўраман. Чиройли гулдаста, совға ва ўз қўлим билан пиширилган таом тортиқ қиламиз.      
   
Нодира Ҳайдарова суҳбатлашди
"БЕКАЭСанъатимиздаги аёллар ичида Нилуфар Усмонова барчага кўтаринки кайфият бағишлай олиши билан ажралиб туради. Бу унинг бошқа ҳамкасбларга ўхшамас биргина томони эмас. Зеро, Нилуфарнинг уч ўғилли она эканлигига кўпчилик ҳавас қилади. Бир вақтнинг ўзида оила, фарзандлар ва санъатни баравар эплаш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Ана шундай қувноқ ва ҳеч тушкунликка тушмайдиган хонанда билан ўтган суҳбатимиз сизга ҳам байрамона руҳ бағишласа, ажаб эмас.

"БЕКАЖОН"дан олинди

кино. клип, мр3 , софт
 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz