» » Муҳаббат Қурбонова: «КЛИПЛАРГА ПУЛ УЧУН ЭМАС, ҲУРМАТ УЧУН РОЗИЛИК БЕРАМАН»

Закладки Муҳаббат Қурбонова: «КЛИПЛАРГА ПУЛ УЧУН ЭМАС, ҲУРМАТ УЧУН РОЗИЛИК БЕРАМАН»

Название:
Муҳаббат Қурбонова: «КЛИПЛАРГА ПУЛ УЧУН ЭМАС, ҲУРМАТ УЧУН РОЗИЛИК БЕРАМАН»
Жанр:
Дата:
6-03-2014, 01:15
Просмотры:
1367
 
 
 
     «Ниҳол» мукофоти совриндори раққоса Муҳаббат Қурбонованинг санъат оламида алоҳида ўрни бор. У нафақат рақсларнинг моҳир ижрочиси, балки қўлида дипломи бор профессионал актриса ҳамдир. Ҳаётда ўз қарашларига эга инсон, қолаверса, устози, қайнонаси Карима Узоқованинг ягона келини. Бугун Муҳаббатнинг санъати, шахсий ҳаёти, оиласида қандай янгиликлар борлиги билан қизиқиб, раққосамизни суҳбатга тортдик.
Мен  учун…
Энг гўзал аёл – онам.
Энг ширин сўз – раҳмат.
Энг чиройли хислат – меҳрибонлик.
Энг мазали таом – хоним.
Энг мафтункор рақс – синглим Малика ижро этган барча рақслар.
Энг қийин вазифа — оналик.
- «Зебузар» миллий сериалида суратга тушганингиздан ке­йин кино оламида омадингиз чопди. Кетма-кет фильмлар, турли ижроларингизни кўрдик. Ҳар ким ролларингизни турлича қабул қилди: кимгадир маъқул келди, кимдир танқид қил­ди. Киноларда суратга тушишингиз рейтингни ушлаб туриш учунмиди ёки шахсий хоҳишингиз, балки режиссёрларнинг ўзи сизни кашф қилгандир?
- Ролларим асло рейтингимни ушлаб туриш учун ижро этилмаган. Ўзбекистон Давлат санъат институти (ҳозирги Ўзбекистон Давлат маданият ва санъат институти)да таҳсил олаётганимда фильмларда суратга тушишга вақтим бўлмасди. Дарслардан чиқиб «Тошкент зеболари» рақс дастасига ишга борардим. Аммо актёрликка бекорга ўқимаяпман-ку, деган фикр ҳам хаёлимдан ўтиб турарди. Шу нарса ундадими, билмадим, хуллас, ишончли гуруҳ, профессионал режиссёр, сифатли кинода суратга тушишни хоҳладим. Сериал сценарийси ҳаётда бўлиб ўтган воқеалар асосида ёзилган. Муаллиф Набижон Ҳошимовнинг айтишича, қаҳрамоним прототипига айнан менинг ташқи кўринишим  мос тушаркан. Бўл­маса, Зебузар учун не-не актрисаларимиз «проба» топширганди. «Зебузар» ролимга бор кучим ва маҳоратимни сарф­ла­ганман. Ўзи ҳар бир фильмим учун юз фоиз масъулият билан ёндашаман.
- «Зебузар» экранларга чиққанида сиз ҳали турмушга чиқмаган эдингиз. Ролингизни нотўғри тушунганлар ёки астойдил ачинганлар ҳам бўлганми, улардан қандай фикрлар эшитгансиз?
- Кўча-кўйда аёллар кўриб қо­лишса, бунчалик пешананг шўр бўлмаса, деб ачиниб гапиришарди. «Ундай ролларни ўйнаманг, саҳнада кулиб рақсга тушасиз. Сиз учун хафа бўлиб кетдик», деганлар ҳам бўлди. Баъзилар ролингизнинг тарбиявий аҳамияти бор, деган фикрларниям билдиришди. «Зебузар»ни ўйнашдан қўрқмаганман. Тўғри, баъзи саҳналарда уялганман. Аммо актриса унга топширилган ролга нисбатан инжиқлик қи­лишга ҳаққи йўқ. Ўша пайтда қиз бола бўлганим учунми, қаҳрамонимнинг дардини тўлиқ тушуна олмаганман, мана, бугун турмуш қуриб, қиз бола учун номуснинг аҳа­миятини кўпроқ англаяпман. Агар Зебузарни бугун ўйнаганимда бошқачароқ чиқариб беролган бўлармидим?
- Ушбу сериални оилавий муҳитда томоша қила оласизми?
- Хўжайиним кўрганида, албатта, рашк қилади. Умуман олганда, бу фильм турмуш ўртоғимга ёққан, лекин баъзи жойларига нисбатан рашки билинади. Бир нарсага шукур қиламан, умр йўлдошим менга тўлиқ ишонади, шу пайтгача бу борада келишмовчиликларга бормаганмиз. Охирги уч йилча киноларга тушмай турдим, мана, яқинда «Нигоҳ» номли давлат фильмида синглим Малика билан бош қаҳрамонларни талқин қилдик. У ерда раққоса ролини ижро этдим. Премьерасини кутаяпмиз.
- Айтишларича, бугун «Тошкент зеболари» рақс дастаси бошқарувини устозингиз, қайнонангиз Карима Узоқова келинига топширди, деган гаплар бо­ла­лади.
- Биласизми, бугун мен устозимга 50 фоиз ёрдам беряпман. Бошида ансамблни менга топширмоқчи бўл­дилар. Очиғини айтаман, мен ҳали дастани бош­қара олмайман. Ойижонимга ташаккур билдирдим, лекин ҳозирча қў­лимдан келмаслигини айтдим. Оилали аёл бўл­сам, фарзандим тарбияси билан бандман, бунинг устига ўзим етарли тажриба орттирганим йўқ. Лекин шундай ниятим бор, мен ансамбль ташкил қилсам ёки бош­қарсам, профессионал даражадаги катта рақс дастаси бўлади. Балки «Тошкент зеболари», балки алоҳида гуруҳ очарман. Бу борада ўзимнинг ўй-фикрларим бор.
- Лекин айнан сизнинг тенгдошларингиз рақс дасталарини бемалол бошқара олишяпти…
- Қўлидан келяптими, омадини берсин. Ҳар бир ансамблнинг ютуғи ва камчилиги бўлади. Улар эплашаяптими, демак, ўзини шу масъулиятга тайёр деб билишяпти. Уларнинг ютуғидан яхши хулоса чиқараман, шу билан бирга камчиликлари ҳам бор. Кузата туриб ўзим учун сабоқ оламан. Биласизми, ҳар нарсанинг ўз вақт-соати бўлади, мен барибир ёшман. Турмуш ўртоғим ўта жиддий инсон. У киши: «Кун келади, ўзим бу ишга сенга ёрдам бераман» деган. Қолаверса, «Рақс дастасини бошқармаган бир Муҳаббат қолди», каби ортиқча гапнинг нима кераги бор? Кейин биласизми, ҳозирги кунда афсуски, яхши раққосалар кам, агар ансамбль қилсам, шунчаки чиройли костюмларга урғу бериш билан чекланиб қолишни истамайман. Чиройли қизлар чиқиб, ранг-баранг либосда шунчаки ўйнаб бериши мени қониқтирмайди. Мен устозим Карима Узоқовага ўхшаб тажриба йиққачгина, профессионал рақс дастасини ташкиллаштираман.
- Паризода билан бир пайтлар дугона бўлгансиз. Турмушга чиққанингиздан кейин муносабатларингизга путур етгандай. Бугунги вазият қандай?
- Бугун муносабатларимиз ях­ши. Олдингидай сирлашиб, бориш-келиш бўлмасаям, учрашиб қолсак самимий гаплашамиз. Иккимизнинг ҳам оилаларимиз бор. Очиғини айтсам, нафақат Паризода билан, балки бошқа дугоналарим билан учрашиб туришга вақт йўқ. Бунга гоҳида ачиниб кетаман ҳам. Ора-сирада сиз айтгандай турли гап-сўзлар бўлиб туради, шахсан мен уларга аҳамият бермайман. Орамизга тушиб, унга ёки менга бошқача талқинда етказганлар бўлди. Лекин аввало ота-онамнинг тарбияси, кейин қайнонам, турмуш ўртоғим ҳам «Ҳам­­­­­­ма билан яхши бўл, бировнинг ютуғидан хурсанд бўл, ўзгани ҳеч қачон ёмонлама, дугоналаринг шу ишни қи­лишса ҳам, сен жим тур, олижаноб бўлгин», деб кўп уқтиришади.
- Турли клипларда суратга тушасиз. Муҳаббатни клипда рақс тушиб беришига кўндириш учун нима қилиш керак?
- Аввало яхши муомала қилишади, ота-онам сизни дуо қилиб ўтиришади, ҳурмат қиламиз, дейишади. Бундай пайтларда йўқ дейишга уяламан. Лекин кўпига афсусланганман. Баъзилар унча танилмаган қўшиқчилар Муҳаббатга кўп пул беришади, шунинг учун уларнинг клипида суратга тушади, де­йишади ҳам. Тўғри, улар яхши хизмат ҳаққи беришади. Лекин мен аввало пул учун эмас, менга бўлган ҳурмати учун розилик бераман. Яхши муомала қилиб тургандан кейин қандай қилиб уларни умидсиз қайтарасиз.
- Ҳомиладорлик таътили, фарзандли бўлиб рақсдан бироз чекиндингиз. Сиз учун сув ва ҳаводек муҳим «форма»га келиб олиш, қоматингизни тиклаш қийин бўлмадими?
- Бундай муаммолар бўлди. Туғруқ жараёним жуда қийин ўтгани учун формага киришим анча қийин кечди, белимда кучли оғриқлар бўлди. Лекин рақсга тез қайтдим. Ўша пайтда «Мустақиллик» байрами саҳнасида яхши ўйнай олмадим, бунда ўзимдан хафа бўлдим. Ҳар куни ўз устимдан ишлашга шароит бўлмади. Олдинги Муҳаббат йўқ эди, оёқ-қўлим ўзимга «қулоқ солмаётгандай». Қайнонамнинг ундови билангина чиққан эдим ўша пайтда саҳнага. Муҳаббат чиқди-ю, лекин яхши раққоса деган таърифга лойиқ ижро бўл­мади. Раққоса ҳамиша формада бўлиши керак. Очиғи, бугун бу қоидадан бироз четдаман, сабаби оиламизда яна бир меҳмонни кутаяпмиз.
- Биринчи фарзандингиз қиз эди-я?
- Ҳа, Салимахон яқинда уч ёшга тўлади. Жуда шўх бўлган, дадасининг ўзи. Бугунги ҳаракатларига қараб, аниқ раққоса бўлади дейман. Мен истамасам ҳам костюмлар кияди, мусиқани тинглай олиш қобилияти жуда кучли. Сокин ашулаларга секин, шўхларига тез ўй­найди, ритмга тушишини айтмайсизми? Ўзим раққосаликнинг машаққатларини биламан, қолаверса, кундан-кунга яхши раққосалар камайиб кетяпти, қизимнинг даврига бориб яхши устоз раққосалар қолармикан, деган ҳадикда иккиланаман. Раққоса бўлганидан ке­йин фақат севимли, истеъдодли бўлиши керак, акс ҳолда бу ишга қўл урмаган маъқул. Лекин хўжа­йиним қизимизнинг раққоса бўлишини астойдил истайди.
- Ўз касбини давом эттираётган аёллардансиз. Оила, турмуш ўртоқ, фарзанд, қайнона. Барини эплаш қандай бўляпти? Эрингиздан дакки эшитган пайт­ларингиз ҳам бўлса керак?
- Ишлайдиган оилали аёлларни энди тушунаяпман. Бўлмаса қайнонам ансамбль раҳбари бўл­ганликлари учун кўп жойларда менга енгиллик қилиб турадилар. Кичик болангиз уйда қолганидан ке­йин ишда хотиржам бўлолмайсиз. Дакки эшитган пайтларим бир-ик­ки бўлди. Масалан, бир гал хўжа­йинимнинг кўйлагини дазмоллаш эсимдан чиққан. Бу борада у киши жуда эътиборли. Нима бўлганда ҳам, мен учун энг муҳими барибир оилам. Сабаби, турмуш ўртоғим жуда яхши инсон ва кўнгилдагидек муносабатимга арзийди. Санъатни деб оиламга путур етказмайман. Энг асосийси, у мени тушунади, касбимда фаолият юритишимга қўйиб беряпти, ундан ортиғи менга керак эмас. Қаерда бўлмасин, ҳамиша турмуш ўртоғимнинг мавқеини ушлашга ҳаракат қиламан.         
- Кичкинагина жуссангиз баъзида дардларга чидам беролмай қолганда, қийинчиликлар, ташвишлардан қандай паноҳ топасиз, нима қиласиз?
- Бир хонага кириб йиғлаб оламан. Гоҳида бўлади, чарчайман, эзилиб кетаман. Йиғлаш биргина менинг камчилигим бўлмаса керак, бу ҳар бир аёлга хос. Йиғидан кейин албатта, енгил бўлиб оласиз.     
- Қайнонали келин қарқара келин, қайнонасиз келин масхара келин, деган мақолнинг ҳаётингиздаги аксини неларда кўрдингиз?
- Қайнонали келин бўлганим учун ҳам атрофдагилар томонидан ҳурматни сезиб тураман. Ҳамма билади қайнонам жиддий инсон, мен эса ўзбошимча келин эмасман. Ойижоним ҳамма нарсани тарозига солиб, меъёрда ушлаб турадилар. Қайнонали келин бўлиб чаққонликни, ошпазликни, уй бекаликни, масъулият, эримнинг кўнглига йўл топишни ўргандим. Балки қайнонасиз яшаганимда ҳозир кўчада эрим билан ресторанма-ресторан овқатланиб юрармидим. Бир сўз билан айтганда, қайнонам мени тўкис уй бекаси сифатида тарбияладилар.
- Синглингиз Малика ҳам бир уйнинг бекаси бўлишга ҳозирлик кўраётган экан…
- Тўғри, насиб бўлса, баҳорда тўйини ўтказмоқчимиз. Малика бугунги кунда қайнонамга ансамб­лда асосий ёрдамчи. Синглим уйи­мизга тез-тез келиб туради, кўп нарсаларни ўрганиб кетади. Мен турмушга чиққанимдан кейин аввалига ёлғиз қийналди, лекин вақт ўтиб кўп нарсани ўрганди. Малика азалдан қўли ширин ошпаз. Илоҳим бахтини берсин!
 
Нодира Ҳайдарова суҳбатлашди
"БЕКАЖОН" газетасидан олинди


кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz