» » Шаҳзода: “Ёшини яширадиган аёллар тоифасидан эмасман”

Закладки Шаҳзода: “Ёшини яширадиган аёллар тоифасидан эмасман”

Название:
Шаҳзода: “Ёшини яширадиган аёллар тоифасидан эмасман”
Жанр:
Дата:
23-02-2014, 08:04
Просмотры:
2329
 
     Бугунги суҳбатдошимизнинг ўзи сингари қўшиқлари ҳам кишига кўтаринкилик, самимият улашишга қодир. Яна бир карра оналик бахтига эришганига қарамай, ҳам оила, ҳам ижод, шунингдек, ўқишни ҳам бир маромда олиб боришнинг уддасидан чиқаётган хонанда ШАҲЗОДАнинг дилдаги гаплари билан қизиқдик... 

- Иккинчи бор оналик бахтига эришгунингизга қадар, гарчи катта ўғлингиз бўлса-да, барча сизга боқиб, ёқимтой, ёши билан ташқи кўриниши бир-бирини мутлақо инкор этадиган Шаҳзодани кўрарди. Энди эса сизни она сифатида қабул қилишяпти! 

- Аслида ёшини яширадиган аёллар сирасидан эмасман. Тўғри, уларни тушунаман, муҳокама ҳам қилмоқчимасман. Улардан фарқли равишда "Неча ёшдасиз?” деган саволга мамнуният билан жавоб бераман. Ўттиз тўрт ёшимда икки қанотим - ўғлларим борлигидан фаҳрланаман! Мухлисларим мени ёшгина Шаҳзода эмас, балки она, аёл сифатида қабул қилишаётгани жуда ёқимли!   

- Сизга тенгдош бўлган кўпчилик аёллар сиздек ёш кўринишмайди. Бунга сабаб қилиб "Мен ҳам санъаткор бўлганимда, Шаҳзодадек юрардим”, дейишади...  

- Бу мутлақо нотўғри фикр! Яқиндагина дугонам, ҳамкасбим Нилуфар Усмонова билан бирга тушлик қилганимизда шу мавзуни муҳокама қилгандик. Санъаткорнинг ҳаёти байрам, ўйин-кулгидан иборат эмас! Соҳамизнинг бир қатор қийин томонлари бор, айниқса психологик томондан кўпроқ қийнайди. Ҳар бир касбда ҳам вақти-вақти билан оқ ва қора йўлакчаларга тушиб қолади киши. Шунчаки ундан чиқа билиш керак! Ёш кўринишимнинг боиси ҳаётга ижобий нуқтаи назар билан қарайман. "Нега ишим ўхшамади?” "Ундай бўлганида натижаси ижобий бўларди”...каби саволлар билан ўзимни қийнашни ёқтирмайман. Бу борада онам билан кўп тортишаман. У киши жудаям пессимист, мен эса оптимистман. Онамга доим нимадир ёқмайди, ҳаётга мамнуният билан қарамайди. "Пессимистлик билан иш тутганингиз учун ҳам бирор нимадан кўнглингиз тўлиши қийин”, дейман. "О, Марям, Марям” фильмидаги қаҳрамоним худди онамга ўхшайди. У кишининг тақдири оғир кечган, бир ўзи икки фарзандни катта қилди. Доим ўтмишини эслаганида, "бўлди энди, унутинг у кунларни!” дейман. Ҳар бир киши қийин вазиятларга "бу менга берилган жазо”, деб эмас, шунчаки синов деб қараса вассалом! Доим кулиб, хурсанд юришимдан "Ўзи бахтли-да!” деган фикр туғилиши мумкин. Аслида менинг ҳам ўзимга яраша, ҳатто атрофимдагилардан икка карра кўпроқ ташвишларим бор. Ҳаётнинг жиддий синовларини жуда эрта бошдан ўтказишга улгурганман. Ва бу мени атрофга реал кўз билан қарашга ўргатди. Энг муҳими, қоронғулик ортидан доим ёруғлик келишини ўзим мисолимда англадим. Унутманг, четдан рисоладагидек кўринган санъаткор аслида бахтсиз бўлиши мумкин...     
Ёш кўринишимнинг яна бир асосий сабаблари, генга бориб тақалса керак. Ота-онамнинг ҳам ёш билан ташқи кўриниши бир-бирини инкор этади. Яна бир сирим - бугунги кун билан яшайман.  

- Сўзларингизга қараганда, Дейл Карнегининг китобларини ўқиб турасиз, шекилли? "Бугунги куннинг "оралиқ”, бўш жойи”да яшанг”, деган гап айнан унга тегишли!

- Психологияни жуда яхши кўраман. Нафақат Карнеги, балки бир қатор муаллифларнинг психологияга оид китобларини ўқиганман. Лекин ўқиганим ё бирор яқинимнинг берган маслаҳатига эмас, балки юрагимга қулоқ тутиб иш кўрадиган одатим бор.  

- Юқорида "О, Марям, Марям” фильми ҳақида сўз очдингиз. Демак, ролингизни таъсирли ва ишонарли чиқишида маълум маънода онангиз ва ўзингизнинг тақдирингизни ижро этганингиз сабаб эканда-а?

- Албатта! Онамнинг ҳаёти орқали кўп нарсани кўрдим. Қайсидир маънода онамнинг тақдири менда такрорланди. Шу сабаб у кишининг ички кечинмаларини яхши тушунаман. Ва буларнинг барини фильмда қаҳрамоним сиймосида яна қайта ҳис этиш осон кечгани йўқ! 

- Ҳеч қаттиқ тушкунликка  тушганмисиз?

- Тез-тез тушкунликка  тушиб тураман. Ёлғизлигимда ундан чиқишим анчайин узоқ вақтга чўзиларди. Худога шукр, ҳозир оиламдан ташқари, атрофимда дўстларим, яқинларим бисёр. Уларнинг ёрдамида тушкунлик холатини тезда тарк этаман. Депрессия бу - касаллик. Ҳаётим мобайнида жуда оғир ва узоқ вақтлик "касал”ликни бошдан кечирдим. Ўша вақтда ёрдамини аяган дўстларим ярамга сепилган туздек бўлишган. Ҳозир барини унутганман, эсламасликка ҳам ҳаракат қиламан. Айни дамда оғир вазиятни бошдан кечираётганларга айтар сўзим, ҳаётда ёруғлик томон интилиб яшанг! Қоронғуликдан озгина ёруғлик топсангиз ҳам бу сизнинг муваффақиятингиз. Арзимаган нарсалардан ҳам бахтни топа билиш керак! Бу шахсан ўзимда синалган тажриба!    

- Интервьюларингиздан бирида "Мени ҳамма бирдек яхши кўради, деган хаёлда эдим”, дегандингиз. Буни хомхаёллигини англашингизга нима туртки бўлди? 

- Тажриба! Ҳаётимни қоронғу, ўртача ёрқин ва ёрқин даврга бўлиб чиққанман. Кўз тегмасин, айни дамда ёрқин даврни яшаяпман! Атрофимда ишонган дўстларим, оилам, икки ўғлим бор. Назаримда, яна ҳамма мени бирдек яхши кўрадиганга ўхшаяпти (мириқиб кулади). Одам доим яхшиликка ишонса, яшаш енгилроқ бўларкан.    

- Шахсан ўзингизга "менга ёқмайсиз!” деганлар бўлганми?

- Жуда кўп бор. Ижтимоий тармоқлардан бирида фаолман. Кимдир "Шаҳзода бекорчими?” деган хаёлга ҳам бориши мумкин. Аслида ундай эмас. Кун бўйи ишда юриб, кечга томон уйга қайтаман. Оила аъзоларим билан суҳбатлашиб, сўнг Ҳолидни овқатлантираётган вақтимда ижтимоий тармоққа  кираман. Баъзи ҳамкасбларим "қаранг, мени ёқтирмаслигини ёзишибди”, деб жиғибийрон бўлади. Бунга оддий қараш керак. Масалан, мен ёқтирмайдиган одамлар ҳам бор. Бу ҳақда албатта уларга ошкор этмайман (самимий кулади). Вахоланки уларнинг менга ҳеч қандай ёмонлиги тегмаган. Лекин нега ёқтирмаслигимни тушунтириб беролмайман.       

- Ҳолид туғилганидан кейин "Ижодда нима янгиликлар?” деган саволлар ўз ўрнини "Ўғлингиз катта бўляптими, қийналмаяпсизми?” каби саволларга бўшатиб бергандир-а?

- (Самимий кулиб) Бу жараён менга жуда ёқяпти! Кўпчилик аёл санъаткорлар бир вақтда фарзандли бўлдик. Бир дугонам "Қизим кечаси билан ухламайди, қийналиб кетдим”, деб хасратини айтиб қолди. Шунда ўзимга ўзим Худога шукр Холид жуда оғир-босиқ, мени ташвишга қўймайди, деб қўйдим. Болалигимда оила-аъзоларим санъаткор бўлишимни тасаввур ҳам қила олишмаган. Чунки "Шаҳзода бир этак фарзанднинг онаси бўлади!” деган фикрда бўлишган-да! Ҳақиқатда ёш болаларни жуда яхши кўраман, уларнинг ёнидан бефарқ ўтиб кетолмайман.  

- Cаккиз йилдан сўнг иккинчи фарзандни дунёга келтириш қарорига келганингизга қараганда, Ҳолидни энага қўлига топширмассиз, деб ўйлагандим. Қолаверса, катта ўғлингизни ҳам мустақил катта қилмагансиз. 

- Солих туғилганида "Ишим сабаб, унга етарлича меҳр, эътибор беролмаяпман, бошқа туғмайман”, дея қарор қилгандим. Рости, иккинчи фарзандни режалаштирмагандик. Соф виждон билан айта оламан, кўнгилдагидек рафиқа, намунали онаман, дея оламан. Лекин бошим билан уй ишларига шўнғийдиган ва "қачон эрим маош олиб келаркин?” "Фарзандимнинг келажагини турмуш ўртоғим таъминлаб берсин!” дейдиган аёллар тоифасига кирмайман. Турмуш ўртоғим билан тенг ишлаб, ўзим пул топишни яхши кўраман. Шу сабаб ҳам энага ёлладим. Айтсам куласиз, Ҳолид олти ойлик ҳомила эканидаёқ энага излашни бошлаганман (кулади). Чунки энаганинг инсоний фазилатлари мен учун муҳим эди. Уй бекаси бўлиб, кундалик юмушлардан хориб, асабий холатим билан болани қийнашни истамадим. Ўғлим ёнида ўзига ишонган, тетик, асаблари жойида бўлган она бўлишни истайман!    

- Куннинг неча қисмини фарзандингиз билан ўтказасиз?

- Энага эрталаб тўққизда келади ва ишда қанча ушланиб қолишимга қараб, Ҳолидни ёнида бўлади. Борди-ю уйда бўлсам, энагани чақирмайман. Баъзи оналарга ўхшаб, уйда бўлса ҳам энага ёрдамидан фойдаланадиганлар сирасига кирмайман. 

- Энагани қандай танладингиз?

- Энагани жуда узоқ вақт изладим. Ҳатто шундай бўлдики, телефонда гаплашганда овози ёқмай қолса ҳам, унинг хизматидан кечган пайтларим бўлди. Ҳолид туғилгунига қадар бўлган энага қидирув жараёнига беҳуда вақт сарфлаганимни англадим. Акушерлик-гинекология институтида  кўзим ёриганида, икки ҳамшира эътиборимни тортди. Чақалоқларни томоша қилиш учун жонлантириш бўлимига тушардим. У ернинг ойнасидан оғир ахволда ётган чақалоқларга қараб турганимда, доим ўша икки ҳамшира қизнинг "шу ишим, мажбуриятимда”, деб эмас, бор меҳри билан уларни парваришлаётгани кўрардим. Шифохонанинг бош шифокоридан "шу икки ҳамширани энага қилиб олсам майлими?” деганимда "Нега айнан уларни танладингиз?” дея ҳайрат билан сўроққа тутди. Билсам, фидоийлиги учун уларни бутун шифохонадагилар яхши кўрар ва йўқотиб қўйишдан қўрқишар экан. Қисқаси, Малика ва Малохатни энага қилиб олдим (кулади). Шундай қизлар учраганидан хурсандман!     

- Ҳолидни кўкрак сути билан боқяпсизми ё бўтқалар билан?

- Солихни бир ярим йил кўкрак сути билан боққанман. Ҳолидни икки ярим ой мобайнида кўкрак сути билан овқатлантирдим, сўнг бўтқага ўтдик. Бунга концертга тайёргарлик жараёни чўзилиб, уйга кечроқ келишим сабаб бўлди. 

- Оналик сизни ёшартирдими ё улғайтирди?
 

- Ич-ичимдан ўзимни ҳалиям ёшдек ҳис этаман. Лекин оналик бахти зиммамга янада кўпроқ масъулият юклади. Қайсидир маънода улғайдим.

- Асли нечта фарзандингиз бўлишини истагансиз?

- Жуда кўп! Лекин биринчи оилам билан ажрашиб, Солихни бир ўзим катта қилишимга тўғри келганида жуда қийналганман. Бу жараёнда онам менга яқиндан кўмакдош бўлган. Ўша вақтда ўғлимнинг эҳтиёжларини қондиролмаганимни ҳозир тўғирлашга уриняпман. Балки фарзанд тарбиясига худди эркаклардек ёндашишим сабаб, ишлашни истайман. Ўғлимни ҳам маънан, ҳам руҳан, ҳам моддий жиҳатдан таъминлашга хоҳишим кучли. Лекин негадир бир ўғил, бир қизим бўлади, дердим (кулади). Ҳолид туғилганида эса яна ўғиллигидан хурсанд бўлдим. Балки бунга қарши жинс вакиллари билан осонроқ тил топишишим сабабдир. Қиз фарзанд ҳақида ҳозирча ўйламаяпман. Чунки бор диққат-эътиборим, меҳр-муҳаббатим Ҳолидда-да!

- Бунга Ҳолидга бўлган меҳр тўсқинлик қиляптими ё туғруқ жараёнидаги қийинчиликлар?

- Солих ва Ҳолиднинг туғилиши шифокорлар нуқтаи-назаридан осон туғруқ сирасига кирмайди. Лекин фикримча, иккисида ҳам қийналмаганман. Шундай экан Ҳолидга бўлган меҳрим сабаб, ҳозирча қиз фарзанд ҳақида ўйламаяпман (кулади).

- Фарзандли бўлганингизда хурсанд бўлганлар қатори, хафа бўлганлар ҳам топилдими?

- Биргина хавотирим Солихнинг рашки эди. Чунки ўғлимнинг келажагини таъминлаш мақсадида тинимсиз ишлардим. Солих эса асосан онам билан бўларди. Иккинчи бор турмушга чиқишим етти ухлаб тушимга кирмаганди-да! Ҳозир ҳам ишлашимга қарамай, Ҳолидга кўпроқ вақт ажратишнинг уддасидан чиқяпман. Бу эса Солихга руҳан таъсир қилади, деган хавотирда эдим. Ҳалигача Солихнинг кайфияти бўлмаса "қизғонмаётганмикан”, деб ташвишга тушаман. Кўзим ёригач, шифохонада Солих ҳам мен билан бирга эди. Ўшанда "Болалигимда мени бувимга қолдириб, ўзингиз ишлаганингиз яхши бўлган! Йўқса, уйда ўтириб, асабийлашиб мени қийнардингиз. Турмушга чиққанингиздан ҳам хафа эмасман, ахил ва тўлақонли оиламиз бор”, деган. Гоҳида онам "умримни сизларга бағишлаганман”, деб хасратини бошлаганида "Иккинчи бор оила қурганингизда, сизни қизғонмасдик! Сизни ҳозиргидек асабий эмас, бахтли кўришдан хурсанд бўлардик” дейман. 
Назаримда, яна бир карра она бўлганимдан ҳеч ким хафа бўлгани йўқ.     

- Хонанда Лола Йўлдошева ҳам бахтингизга шерик бўлиб, сизни табрикладими? 

- Албатта! Кўзим ёриган куниёқ шифохонага келиб табриклади. Тўғри, шифокорлар ёнимга чиқишга рухсат беришмади. Ҳолидга бир талай совға-салом ҳадя қилди. Чилламиз чиққач эса уйимизга келиб табриклашди. 

- Кутганмидингиз?

- Четдан қараб, "Булар мутлақо бир-бирини билан гаплашмайди”, деб ўйлашлари мумкин. Бу нотўғри фикр! Ҳар байрамда келиб табриклашади. Кўпинча Лоланинг қизи Шахина бизникида ётиб қолади. 
Бир неча йиллар аввал "катта бўлишгач, тушунишади”, дердим. Ҳозир улар вояга етган, оилали, ўзига яраша муаммоларни ҳам бошдан ўтказишди. Балки улар ота-онасини қаттиқ  яхши кўришар... Болаларча қизғонишга ҳам йўймоқчи эмасман, уларни муҳокама ҳам қилмайман. Ўзим мисолимда айта оламан, онам турмушга чиққанида фақат ва фақат хурсанд бўлардим. Ўзим она бўлгач, онамнинг ёлғизлиги мени ташвишга сола бошлади (кўзига ёш олди)... Шу маънода Лола ҳам ота-онаси учун хурсанд деб ўйлайман.    

- Мавзуни ўзгартира қолайлик Айни пайтда Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтининг театр танқидчилиги бўлимида ўқияпсиз. Чақалоққа қараш, оила ташвишлари, янги концерт дастурига тайёргарлик билан бирга ўқиш қийинлик қилмаяптими? 

- Қийин албатта! Намунали талабалар қатори доимий равишда дарсларга боролмаётганимни тан оламан. Гуруҳимизда тўртта қизмиз, улар билан дўстлашиб олганман. Боролмаган кунларим курсдошларимдан мавзуни сўраб, уй вазифаларини олиб, албатта мустақил ўзлаштиришга ҳаракат қиламан. Ёшлигимдан доим ҳеч нимага улгуролмаётгандек ҳис этардим ўзимни. Буни ўйлаб, асабийлашганинг сари улгуролмаётган ишларинг ортишини тушуниб етдим. Турмуш ўртоғим бу феълимни тарбиялай олди (кулади). Ўзимни ҳотиржам тутиш ва кунимни режалашни ўргандим. 

- Режаларингиз қаторида "сессия”ни ёпиш ҳам бормиди?

- (Мириқиб кулади) ҳа, бор эди. "Сессия”ни ёпдим, бундан буён дарс қолдирмасликка ҳаракат қиламан.

- Нега айнан театр танқидчилигини танладингиз?

- Актёрлик маҳоратисиз фильмларда суратга тушган вақтларимдаёқ бу соҳага қизиқиб қолганман. Назаримда шу туртки бўлди. Аслида режиссёрлик бўлимига ҳужжат топширмоқчи эдим. Лекин хоҳишим устцнлик қилди чоғи.  

- Демак, шунчаки дипломга эга бўлиш учун эмас, кейинчалик бу соҳада фаолият юритиш учун ўқияпсиз?

- Албатта! Театр танқидчилиги соҳасига қизиқишим катталигини сўз билан ифодалаб беролмайман. 

- Кўчага илинган концерт банерларингиздаги имижингизга одамларнинг кўзи ўрганолмаяпти. Имиж борсидаги ғоя кимдан чиқди?

- (Мириқиб кулади) ўзимнинг ҳам кўзим энди ўрганди. Муҳиддин исмли фотограф билан ишладим. Бу илк ҳамкорлигимиз. Шу сабаб мутлақо бошқача кўринишда намоён бўлишни истадим. Одамлар кулиб турган қиёфамга ўрганиб қолганди. Ўша дамда негадир шу имижда кўринишни хоҳладим. Тайёр расмларни кўрганимда аввалига ўзимга ҳам у қадар манзур бўлмади. Турмуш ўртоғим эса "Қайтадан фотосессия қилиш керак!” деб қатъиян норозилигини билдирди. Лекин шу имижимга кўникдик (мириқиб кулади).  

- Ўтган йилги концертингизда асосан хит қўшиқларингиз ижро этилганди. Бу гал янги қўшиқлар кўпроқ бўлса керак?

- Ҳа, талайгина янги қўшиқлар, кутилмаган совғаларга бой бўлади. Мухлисларим бир мавзу ҳақида қўшиқ куйлашимни илтимос қилишганди, ўтган йили улгуролмагандим. Бу йилги концертда сўралган қўшиқ албатта жаранг сочади. Мавзу нима ҳақда эканини айтолмайман. Бугунги кунга қадар синаб кўрмаган йўналшимда куйламоқчиман. Балки бунга ёшим улғайгани сабабдир... Мухлислар мени Шоҳруххон ва "Smash” билан кўришга ўрганишганди. Лекин бу галги дуэтдошим мутлақо кутилмаган санъаткор бўлади. Эски "хит”ларимни ҳам янгича кўринишда куйлайман. 

- Қандай югур-югурлар ҳузур бағишлаяпти-ю, қай бири толиқтиряпти? 

- Тўйиб ухлолмаётганим бироз толиқтиряпти. Ҳузур бағишлаётган жиҳати эса ҳар куни янгилик топаяпмиз. Эртанги репетицияда янги ғоя натижасини кўриш ёқимли жараён. Табиатан одамлар билан мулоқотда бўлишни яхши кўраман. Ҳар куни ижодий жамоа билан учрашиб, ҳазил-ҳузул қилиб суҳбатлашиб ўтирамиз. Асосий вақтимиз шунга кетиб қолади (кулади). Кейин концерт режиссёри Наташа "бўлди, ҳазил-ҳузулни тўхтатиб, ишга киришамиз!” деб қолади. Бошқа санъаткорларни кузатганман, ҳамма жиддий холатда ишлайди. Биз эса қувноқ жамоамиз!   

- Доим шу қувноқлик сизни тарк этмасин, чарчаманг!


Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА суҳбатлашди 
"Даракчи"дан олинди
 
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
m.m.s_u.
SHAHZODA YUO ARE SUPER
  • 26 февраля 2014 14:30
m.m.s_u.
SHAHZODA YUO ARE SUPER
  • 26 февраля 2014 14:35
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?