» » Зарина Низомиддинова турмуш ўртоғи ҳақида сўзлади

Закладки Зарина Низомиддинова турмуш ўртоғи ҳақида сўзлади

Название:
Зарина Низомиддинова турмуш ўртоғи ҳақида сўзлади
Жанр:
Дата:
16-02-2014, 18:29
Просмотры:
4331
 

     Эстрадамизнинг энг гўзал актрисаларидан бири Зарина Низомиддинова турмушга чиққанидан ҳаммангиз хабардорсиз. Актриса илк бор турмуш ўртоғи ҳақида "Даракчи” газетасига интервью бериб ўтди. Акртисанинг айтишича, улар туғилган кунда танишиб қолишган. Аввалига дўстлашлиб, кейин эса муносабатлар жиддийлашган ва тунишувдан 5 ой ўтгач, у киши Заринага турмуш қуриш таклифини қилган.


- Янги ҳаёт бошлаганингиз билан табриклаймиз!

- Раҳмат!

- Суҳбатни ҳаммани қизиқтирган савол билан бошласак, турмуш ўртоғингиз билан қандай танишгансиз?

- Бу инсон билан бир ҳамкасбимнинг туғилган кунида танишиб қолганмиз.. Танишувимизга беш ой тўлганди ҳамки, кутилмаганда у киши менга оила қуриш таклифини билдирди. Очиғи, айнан шу инсондан бундай таклиф бўлади, деб ўйламагандим. Энг қизиғи, шахсан ўзи уйимизга келиб, ота-онамдан қўлимни сўраган. Ҳар бир инсон янги ҳаёт бошлашидан олдин жиддий ўйлаб, сўнг қадам ташлайди. Айтмоқчиманки, мен ҳам "етти ўлчаб бир кесдим”. Чунки, бир бор тилим куйган-да!
Тан олишим керак, қароримни узоқ куттирмай айтдим. Агар ўша инсон сен учун яратилганини хис қилсанг, воқелар ривожи ўз-ўзидан амалга ошавераркан.

- Қарорингизга оила-аъзоларингизнинг муносабати қандай бўлди?

- Оиламизда ҳамма ўз фикрини мустақил баён этишга одатланган. Қароримни айтганимда, дадам "Сен мустақил инсонсан. Агар ўз бахтинга ишонсанг, сенга бахт тилаймиз! Сенга ишонамиз”, деб оқ фотиҳа берди.

- Газетамизга берган аввалги интервьюингизда "Уйланмаган йигитга турмушга чиқмайман!” дегандингиз. Демак, ўшандаёқ қарор қабул қилган экансизда?

- Шундай деса ҳам бўлади. Биринчи турмушимдан ажрашганимда, уйланмаган йигитлардан совчилар келганди. Ўшанда ўз тенгимга - турмуши ўхшамаган одамга турмушга чиқаман, деб қарор қилгандим. Чунки, бу борада икки инсон тенг бўлиши керак, деб ҳисоблайман.

- Турмуш ўртоғингизнинг оила-аъзолари билан илк танишув қандай кечди?

- Бизда барча воқеалар Ғарбона кўринишда бўлиб ўтди. Миллий урф-одатларимизни тўлиқ бажармадик, десам ҳам бўлади. Тўйимиз ҳам замонавий тарзда - энг яқин инсонларимиз даврасида бўлди. Одатдаги келин-куёвлардек бир ерда ҳамманинг рақсга тушишини томоша қилиб ўтирганимиз йўқ. Биз ҳам мазза қилиб рақсга тушдик, меҳмонлар билан вақтни чоғ ўтказдик. Қисқаси, тўй орзуимдагидек жуда чиройли ва файзли ўтди.

- Шу инсонни "Бир умр кутган оқ отли шаҳзодам!” дея оласизми?

- Аслида севги-муҳаббатга ишонмайман. Атрофдагиларнинг "ўлдим-куйдим” каби гаплари менга эриш туюлади. Реалистлигим сабаб, шундай ўйласам керак. Ёшимга ёш қўшилгани сари ҳаётни борича қабул қилиш ҳисси кучайиб боряпти. Янги ҳаёт бошлашда муҳаббатдан ҳам кўра, жуфтига ишонч юқори бўлиши керак! Яширмайман биринчи навбатда "турмушга чиқаётган одамим ўғлимга оталик қила олармикан?” деган хаёлга толдим. Турмуш ўртоғим эса тўйимиздан аввал ҳам ўғлимга яхши муносабатда бўлиб, у учун қайғурарди. Тўғри, ўғлим Темурхон ўз отаси билан тез-тез кўришиб туради. Аммо ўғлим бир уйда яшаган инсонни ҳам отасидек хурмат қилиб, у билан яхши муносабатда бўлишини истайман! Бундан ташқари, турмуш ўртоғим учун машҳурлигим эмас, шахс сифатида қизиқ бўлишимни орзу қилганман. Турмуш ўртоғим эса айнан мана шундай инсон! У инсон учун касбим, қандай кийинишим-у, таниқлилигим иккинчи ўринда. Мени оддий аёл сифатида севади!


Алия СУЛАЙМОНОВА суҳбатлашди

"СУҒДИЁНА" газетасидан олинди

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz