» » Аҳад Қаюм: «ОЙДИН БИЛАН… УЙЛАНИШ НИЯТИМ БЎЛМАГАН»

Закладки Аҳад Қаюм: «ОЙДИН БИЛАН… УЙЛАНИШ НИЯТИМ БЎЛМАГАН»

Название:
Аҳад Қаюм: «ОЙДИН БИЛАН… УЙЛАНИШ НИЯТИМ БЎЛМАГАН»
Жанр:
Дата:
14-12-2013, 07:35
Просмотры:
2651
 

 Суратлар учун Наргиза Розиқовага миннатдорчилик билдирамиз!
 
 
     Аҳад Қаюм. Бу ном доимо миш-мишлар гирдобида, ғийбатчилар диққат марказида бўлади. Аммо охирги икки йил ичида шоир томонларда жимжитлик кузатилди. Кимдир ижоддан четлашибди, яна биров бош­қа касбга ўтиб кетибди, деди. Лекин яқинда бир ишонарли хабар эшитдик, Аҳад Қаюм ўз «Юлдузи»ни топибди, унга уйланибди.   
      Шу муносабат билан биз таҳририятимизга куёвтўрани таклиф қилдик. Қолаверса, кўнгил одамининг баъзи ҳақи­қатларидан хабардор бўлдик.
 

Блиц-маълумот                                   
Фотомодель сифатида 72 та таниқли сураткаш билан ишлаган.
Дизайнерлик соҳасида 400 дан ортиқ эркаклар либоси мавзусида ижод маҳсуллари бор.
Суратга тушган: «Осий банда», «Оқпадар», «Икки дунёси куйган», «Севги фариштаси», «Танго ёхуд адашган совчилар» фильмларида ва «Ҳаёт жил­ғалари», «Жийда гули» телесериалларида.
Шу кунгача 20та китоби нашрдан чиққан.
Қирқдан ошиқ фильм саундтреклари муаллифи.
 

      Нашрдан чиққан китоблари «Яна соғиндим, яна…», «Синишимни соғинди кимлар», «Йиғлама, ўзимнинг фариштагинам», «Бегим деманг, бегойим», «Сўнгги қўнғироқ», «Ёлғизман», «Отамга ўхша, ўғлим», «Вақт», «Алданган қиз», «Севгидан кечмайдилар», «Қизми бу, кийикми бу», «Мени йиғлатма, ҳаёт», «Исм­сиз дардларим», «Икки душмани бор эркак кишининг», «Ўн саккизда эдим ўшанда», «Жийда гуллари», «Ҳидоят хазинасидан ҳикматлар», «Эй, инсон, кўзингни оч», «Оналар мадҳи».
- Биламиз, феъл-атворингизда дангаллик хислати бор. Келинг, суҳбатни ҳам дангал саволдан бошлаймиз. Ростини айтганда, шунча гап-сўзлардан кейин сизни актриса Ойдин Юсуповага уйланса керак, деб ўйлагандик. Лекин умр йўлдош сифатида бош­қа қизни танладингиз. Бунинг тарихи бизга жуда қизиқ.
- Тўғри, Ойдин Юсупова билан кўп ижодий ҳамкорлик қилганмиз. Куйлаганда қўшиқларининг шеърларини ёзганман. Ўзига атаб ёзган шеърларим ҳам бор. Илк ижодий ишимиз «Жийда гули» сериалидан бошланган. Кейин «Оқпадар» фильмида бирга ишладик. Лекин унга уйланиш ниятим бўлмаган. Айтишим мумкин, биз дўст бўлганмиз ва дўст сифатида бир-биримизга ёрдамимиз теккан. Муносабатларимиз ҳақида миш-мишларнинг тарқалишига балки ўзимиз сабаб бўл­гандирмиз. Ўша пайт­да бу шов-шув учун қилинган бўлиши ҳам мумкин. Тўғ­риси, ижодимизни энди бошлаган пайтларда пиар йўлида ҳеч нарсадан тап тортмаганмиз. Бундай тактика ҳаммада бўлади, танилишингиз учун кимдир барибир сабаб бўлади. Қолаверса, газета журналлар, интернет сайтлари ҳам бу борада яхшигина ёрдам берган. Ҳар бир инсоннинг ҳаё­тида режалари бўлади. Шахсан ўзим аввалига карьера қилдим, кейин уй-жойларимни тўғирладим, машина олдим… Биласизми, ўзи йи­гир­мата шеърий китобим босмадан чиққанидан кейин уйланаман, деб ни­ят қилгандим. Ниҳоят, «Юлдузим менинг» номли йигирманчи китобимни чиқарганимдан сўнг тўйни ўтказдик. Аёлим Юлдуз Саидовани ота-онам топишди, учрашдик, кўн­гилларимиз бир-бирига тўғри келди. Рафиқам «Nuptial» салонида модель сифатида фаолият юритади. У билан илк маротаба туғилган кунимда учрашгандик.
- Ҳамма нарсани режа асосида бажараман дедингиз. Уйландингиз, олахуржун елкангизга тушди. Бу ёғига нима ишлар қилишни мўлжаллаяпсиз?
- Сўнгги йилларда дам олмай, тинимсиз ижод қилишим саломатлигимга бироз таъсир қилди. Энди бу ёғига шеърият билан бирга кўпроқ кино соҳасига урғу бермоқчиман.
Клиплар, фильм­ларга режиссёрлик қил­япман. Шу кунгача фильмларда суратга тушиш хоббим эди, энди эса бу ишга жид­дий киришганман. Мени режиссёрлар кўпроқ салбий ролларга таклиф қилишади, ҳозирча бундай ролларга рози бўлмай турибман.
- Бир вақтлар интернет орқали касал бўлиб ётганингиз ва шунга ўхшаш хунук хабарлар тарқалганди. Бу ҳам шунчаки пиармиди? Буни ўзингиз қандай изоҳлайсиз?
- У  Саид Мухторовнинг «Осий банда» фильмидан лавҳалар эди. Ўша пайтда ёнимдаги администраторим шов-шув қилишни таклиф қилди, мен ҳам киномиз «интрига»си учун нима бўлса қилинглар, деганман. Сабаби, фильм­га катта пул тикилган, кассасига ёрдам бериш учун ҳам шундай қилганмиз. Буни тан оламан. Мактабда, институтда ўқиб юрган пайтимда ҳам нима қилган бўлсам, охирида барибир ютиб чиққанман. Мени жуда кўп тан­қид қилишади, лекин табиатимда бировнинг фикри билан ҳисоблашиш йўқ. Аммо шеърларимга нисбатан танқид бўлса, адабиётшуносларнинг ижодим бобидаги мулоҳазалари мен учун аҳамиятли. Тан оламан, тўрт-бешта китобимда ха­то кетган. Қолаверса, устоз шоирларимиз даражасида ёзаман, деб мақтанган жойим ҳам йўқ. Шунчаки ўзим шов-шувларга ўч­роқман. Шунданми, кўп журналистларнинг нишонида бўлиб қоламан. Уч йил олдинги воқеаларни айтдингиз, ўша пайтда бу нотўғрилигини тушунмаганман, ҳозир эса бундай ишни қилмайман. Шоу-бизнесга энди кириб келганимда, ёнимдаги бир-иккита одамлар тажрибасизлигимдан фойдаланишган. Худога шукр, яна ёзишда давом этяпман, ҳар куни ёзаман, ҳаттоки тўйим куни ҳам ижод қилганман.
- Ҳаётингизда яна бир воқеа бўлди. Бир шоира қиз шеърингизга даъвогарлик қилиб, сизни плагиатликда айблади…
- Шу пайтгача уч-тўртта одам чиқиб: «Айнан  сизнинг шеър­­­­­ла­рингиздаги қаторлар менда ҳам бор», де­йишган. Сиз айтган қиз ҳаттоки газеталарда шов-шув қи­либ юборган. Журналист­лар эса бир оғиз ме­ни огоҳлантирмай туриб, бундан катта воқеа ясашган, қаттиқ хафа бўлганман. Ваҳоланки, шеъримга даъвогар қиз ўша матннинг бир қаторини ҳам таҳлил қилиб бе­ролмайди. Бировнинг юзини қора қилиш, тақдири билан ўйнашиш одамлар учун ўйинчоқмикин? «Қизми бу, кийикми бу» шеъримга ҳам даъвогарлар чиқди. Оҳу, кийик сўзлари устоз шоирларимизда йўқми. Балки бир ибора ўхшаши мумкиндир, лекин нақ бир қа­тор мисра такрор келиши мумкин эмас. «Бир сени ўйласам фақат ёндим ман»ни ўзлаштирмоқчи бўлган қиз ҳаммани алдади. Энг ёмони, кўпчилик унга ишонди. Тасаввур қи­линг, ашула 2009 йилда чиққан бўлса, у қиз шеърни 2010 йил ёзганман дейди. Озодбек Назарбековнинг офисигача олиб бориб, исбот қилганимдан кейин тинчиди.  Шу пайтгача бир ярим мингта шеърим хит қў­шиқ бўлган. Юзимнинг ёруғлиги, шеърларим эвазига биронта хонандадан бир сўм пул олмаганман.
Хонандалар билан кўришиб ҳам ишламайман. Тўй қилсам, келасиз дейман, уйландим ҳаммаси келишди. Шу кунгача бирор марта ҳам тайёр мусиқага шеър ёзмаганман. Бу мен учун даромад қилинадиган касб эмас. Тирикчилигим эса бошқа жойдан. Баъзи бир инсонлар борки, касбини хор қилиб шеърини сотишдан уялмайди-ю, бориб тадбиркорлик билан шуғулланишдан ор қилади. Улар учун фалончи бўлиш фахрлироқ. Менга нисбатан танқидлар бўлган пайт журналистлар ҳаммага қўшилиб ёмонлашни билади-ю, шеърларимни бериб пул олмаслигимни ёзишмайди? Ҳали ҳеч ким «мен Аҳад Қаюмдан хафа бўлганман» демаган, фақат ўзгалар туфайли номим қора бўлиб қолади.
- Аҳад Қаюмни шоир сифатида тан олмайдиганлар ҳам бор…
- Ундайлар кўп. Ўзим кўплаб устоз шоирларнинг ижодини ўқийман ва уларнинг ижодига шеърларимни солиштиролмайман. Назаримда, шеърларим қўшиқ бўлаётгани учун ҳам халққа бу даражада сингаётган бўлиши мумкин. Нафақат кимдир, балки ўзим ҳам шеърларимнинг 80 фоизидан қониқмайман.
- «Ўртар» ашуласи ҳалигача оммабоп. ўазали ўлмас ижод маҳсули саналади. Сизнинг ҳам шеърларингиз қўшиқ бўлади. Сиз қайси ижодингизни ана шундай умрбоқий бўла олади, деб ўйлайсиз?
- Тарбиявий аҳамиятга эга шеърларимни ҳар томонлама ёндошиб ёзганман, деб ўйлайман. «Отамга ўхша ўғлим», «Ота-она дуоси», «Эй инсон кўзингни оч» каби шеърларим шулар жумласидан. Мен  Махтумқули ва Аҳмад Яссавий йўналишини яхши кўраман. Биласизми, авваллари кўпроқ муҳаббат, Ватан мавзусига доир китобларимга талаб бўлса, мана охирги 2-3 йил давомида тарбиявий аҳамиятга эга шеърий тўпламларим чиқяпти. Кўпчиликка «Синишимни соғинди кимлар» шеърим манзур келади. Шахсан ўзим унга унча ишонч билан қарамайман. Унга қараганда «Эй дўст» шеъримни устун қўяман. Кейин тўртликларимга нисбатан айниқса, ёши улуғ инсонларимизнинг муносабати яхши. Назаримда, барча соҳада, шу жумладан шеъриятда ҳам ўзимни тартибга солаётган бўлсам керак. Бир йилдан буён Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасидаги адабиёт тўгаракларига қатнашаяпман. Устозларимиз суҳбатида бўляпман. Бундан бу ёғига янада жиддийроқ ижод қиламан, деган умиддаман.
- Бугунги шоирлар орасида сизчалик кўп ёзаётганлар бўлмаса керак. Бунга қандай эришасиз?
- Дейлик, битта кино кўрдим, таъсирланаман. Бухородан эндигина келган пайтимда Афзал Рафиқовга шогирдликка борганман. У кишидан овоз чиқариб ўқишни ўрганганман. Қандай китоб бўлишидан қатъий назар, овозимни чиқариб бир неча марта ўқийман, бундан қандайдир куч оламан ҳам. Кейин қўлимга қоғоз, қалам олиб мисраларим тўкилади. Шундай вақт бўл­ган, исботлаш учун беш-олтита танқидчиларнинг олдида шеър ёзганман. Шукурки, қўшни давлатлар ижодкорлари билан ҳам ишлаганман. Авраам Руссо, Николай Басков шулар жумласидан. Халқимиз яхши кунларида чақиради. Бир нарсага амин бўлганман, шоир биринчи навбатда кўп китоб ўқиши керак. Биласизми, ҳар бир инсон учун яқинларига қувонч бахш этиш бахт бўлса керак. Мен ҳам ота-онам, яқинларим кўзларидаги қувонч учун ижод қиламан, яшайман, ҳаётимдан мақсадим ҳам шу.

Нодира Ҳайдарова суҳбатлашди
"БЕКАЖОН"дан олинди.
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?