Закладки Кумуш РАЗЗОҚОВА

Название:
Кумуш РАЗЗОҚОВА
Жанр:
Дата:
8-12-2013, 05:56
Автор:
Просмотры:
1165
 

Кумуш РАЗЗОҚОВА: Автоҳалокатдан сўнг оёққа туришим қийин кечяпти

 
Ҳар бир авлод ўз даврининг порлаб чиққан хонандалари қўшиқларини тинглаб улғаяди.У хонишлар ёшлик даврларимиздаги ширин онларни хотирлашга ёрдам беради. Бу жараён янада тугал манзара касб этиши учун "Ретро” лойиҳасини тақдим этишга аҳд қилдик. Саҳифа қаҳрамонининг хотиралари билан танишиш баробарида, бугунги кунда нималар билан банд эканини билишга ҳам муваффақ бўласиз!..    

"Одамларни алдай олмасдим”

Болалигим Тошкент шаҳрининг Чуқурсой даҳасида ўтган. Отам ўзбек, онам эса рус миллатига
мансуб эди. Оилада учта қизмиз, жиянларим бор. Жуда оғир-босиқ қиз бўлганим сабаб, онам мендан сира хавотир олмаган экан. Чунки, қачон қарама нималарнидир хаёл суриб ўтирардим-да (кулади)! Опаларим эса, жудашўх бўлишган. Кўчага чиқиб, кимнидир боши ёрилгани ё қўли синганига гувох бўлардим. Ўша вақтлари тунги иккигача дарс тайёрласам ҳам менга қўриқчи керак бўлмаган. Чунки, доим масъулиятни ҳис қилардим. Одамларни алдай олмасдим, ҳатто ўз фойдам учун ҳам!    

"Оддий эълон ҳам инсон ҳаётиниўзгартириб юбориши мумкин!”

Буни ўз ҳаётим мисолида айтишим мумкин. Аслида болаликдан кимё фанига жуда қизиқардим. Шунинг учун ҳам мактабни тамомлагач, кимё факультетига ҳужжат топшириш учун борганман. У ерда  асосий фанлардан бири физика эканлигини кўриб, тўғриси қўрққанман.  Имтиҳонданўта олишимга кўзим етмагани сабаб, изимга қайтганман. Йўлда бир эълонга кўзим тушиб қолган.  Бир қарашда жуда оддий, кўримсиз эълон: "Ўзбекконцерт ҳаваскорларни танловга таклиф этади!” Мусиқага ҳам қизиқишим баланд бўлгани учун ҳинд қўшиқларини ёддан билардим. Ҳатто мактабда танаффус вақти қизларни йиғиб олиб, билганларимни куйлаб берардим. Қизлар ҳам "Фалон фильмдаги қўшиқни куйлаб бер”, дейишарди (кулади). Қисқаси, қўшиқ жони-дилимэди!  Биласизми, телевизорда кўрган хонандаларимнинг бари ҳойна-ҳой уч мароталаб консерваторияни битирган, деб ўйлардим негадир. Шу боис, болаликдаги хонанда бўлиш орзуим гўё амалга ошмайдигандек туюларди. 
Эълондаги диққатимни тортган нарса бу — танловда мусиқий билимга эга бўлиш шарт эмасди.
Танловга борганимда Ботир Зокиров ва қатор машҳур  бастакорлар, режиссёрлар ўтиришганди. Ўша манзара ҳали-ҳануз кўз ўнгимда — кичкина саҳнада битта микрофон ва фортепиано турарди. Назаримда уларга ҳам рус, ҳам ўзбек тилида эркин қўшиқ куйлай олишим ёққан. "Ишқдаги ишқ” фильмидан саундтрек ҳамда "Ялла” гуруҳининг собиқ аъзоси Наргиз Бойхонова репуртуаридан ўрин олган "Сен бўлмасанг ёнимда” қўшиқларини ижро этганман. 
Ҳакамлар ҳайъати келишиб, қизлардан иборат ансамбль тузишга келишишган. Чунки, у вақтлар қизлардан ташкил топган гуруҳлар урфга кирган эди. "Ялла” ва "Наво” гуруҳлари сўзим исботи. Аммо, иккиси ҳам асосан йигитлар гуруҳи эди. Қисқаси, танловда
тўрта қизни саралаб олишди. Иккитаси рус миллатига мансуб — Алла, Наташа, Навоийдан келган грек миллатига мансуб Мила ва мен.  Аввалига "Садо” гуруҳи бўлиб фаолият бошладик. Халқ йўлида ижро этиладиган қўшиқ ва лапарларни куйлардик. 1981 йил Ялтада ўтказилган халқаро мусиқий танловда биринчиликни қўлга киритганмиз. Мазкур дастурда яккахон ижролар ҳам концерт репертуаридан ўрин олганди. Лекин, негадир мен яккахон ижродан қўрқардим, ўз овозимга ишонмасдим. Сабабини тушунмайман... 
Аммо, 1983 йили "Водиллик келин” фильмига қўшиқларни ижро этишга таклиф этишган. Уч-тўртта қўшиқлар орасида "Унутма мени” қўшиғи ҳам бор эди. Ушбу қўшиқнинг илк ўзбекча талқинини мен куйлаганман 

"Мен сени ҳеч кимгабермайман!”

1990 йилда "Садо” гурухи тарқалиб, "Наво” гуруҳи таркибида ижодни давом эттирдик. Ҳасан-Ҳусан Жўраевлар билан биргаликда қўшиқлар яратганмиз. Асосан халқ йўлидаги қўшиқларни
ижро этардик. Лекин, ўша пайтларда ҳам якка тарзда куйлаган қўшиқларим бор эди.

Африка давлатларига уюштирилган гастроль сафарлари яккахон фаолиятимни бошлаб берган. Шундан сўнг ўзим ижод қила бошлаганман. Ҳар бир қўшиғим юракдан чиққан, десам янглишмайман.

Кўпчилик "Энг севган қўшиғингиз қайси?” деб сўрашади. Биласизми, баъзан сизнинг шахсий
фикрингиз билан томошабин фикри фарқ қилади. Чунки, кўп ҳолларда эътибор қилмаган
қўшиғим мухлислар томонидан илиқ кутиб олинган.  Масалан, "Мен сени ҳеч кимга бермайман”. Мусиқий раҳбарим "Шу қўшиқ ҳақиқий аншлаг бўлади”, деганида фикрини рад этганман. Чунки, менга енгил-елпи қўшиқдек туюлган. "Ёмғир ёғди” номли қўшиқни ёзамиз, деб оёқ тираб туриб олганман. Қисқаси, кўп тортишганмиз. Вақт ўтгач, "Мен сени ҳеч кимга бермайман” қўшиғи машҳурроқ бўлганини англадим. 

"Энг катта орзуим  - тезроқ оёққа туриш!”

Мен учун сўнгги унутилмас воқеа бу — автоҳалокатга учраганим бўлди. Ўша мудҳиш воқеанинг маълум сониялари тез-тез кўз олдимдан ўтади.  Оёққа туриш жараёни ҳам қийин кечди. Чунки, икки ой юролмай қолдим. Бу ҳам жисмоний, ҳам руҳий азоб берарди. Аёл кишиман, ахир! Ҳозир анча яхшиман. Мустақил қадам ташлай оляпман. Лекин, ҳали ҳам баланд пошнали оёқ кийим кия олмаяпман. Аёл киши учун бу ёқимсиз вазият! 
Ёзда-ку у қадар билинмайди, аммо, совуқ кунларда... Шунинг учун кўчага кам чиқяпман. Айни кунлардаги энг катта орзуим тезроқ оёққа туриш! Санъаткор аёл ҳамиша гўзал ва кўзни қувнатадиган бўлиши лозим.   
 
"Ўз-ўзимни такрорлашни истамайман!”

"Нега ижод қолишдан тўхтадингиз?” деган саволга кўп дуч келаман. Ижодимда янги қўшиқлар бисёр. Ҳали томошабинларга тақдим этишга ҳам улгурмаганман. Лекин, қаерга бормай, эски қўшиқларимни сўрашади. 
"Ялла” гуруҳи яккахони Фаррух Зокировнинг ҳазиломуз гапи бор: "Агар доим эски қўшиғингни
сўрашса, янги қўшиқ ёзишдан нима наф? Янги қўшиқни эски қўшиғи йўқлар ёзишсин!” Бу аввалги ижодим билан фаолиятимни давом эттираман, дегани эмас. Ахир ижод — яратмоқ, дегани. Янги қўшиқсиз санъаткор, сувсиз қолган балиқдек гап! 
Ижодкор изланишдан тўхтамаслиги керак. Биласизми, балки, янги қўшиқларимнинг даражаси
аввалгилариникидек бўлмагани учун ҳам уларни тақдим этмаётгандирман. Ижодимдаги
танаффусга яна бир сабаб, мавзу танлашда қийналаман. Ўз-ўзимни такрорлашни истамайман! 
 
"Хотираларим мен учун қадрли!”

Ҳаётнинг ҳар бир палласи унутилмас бўлиши керак! Ҳаётимда бундай онлар кўп. Саҳнага чиққан илк пайтларимни кўп эслайман.  Болалигимда телевизорда чиройли кийинган санъаткорларни кўриб, уларга ҳавас қилардим. Ўшанда қачондир мен ҳам саҳнада ўз ижодимни тақдим этишим, сеҳрли оламга тушиб қолишим ва у менинг ҳаётим мазмунига айланиши етти ухлаб тушимга кирмаган. Агар ортга қарасам, ҳаётимни тўлдириб турган кўплаб учқунларни кўришим мумкин.  Тўғри, ҳаммаси ҳам ширин хотираларни туҳфа этмас, аммо, барибир улар мен учун қадрли! Айнан ўша воқеалар сабаб, улғайдим, ўз устимда ишладим ва халқ орасида Кумуш Раззоқова, деган ном билан танилдим. 

"Машҳур қўшиқларимда ҳамкамчиликлар бор”

Ўзимга нисбатан ўта талабчан ва танқидчиман! Биринчи навбатда ижодимни тарози палласига қўйиб кўраман. Дўстларим "Бироз эркинроқ бўл, у қадар синчковлик ярамайди”, деб танбеҳ беришади. Лекин, бу фикрга доим ҳам қўшилмайман. Кўп ўйга чўмаман, сиқиламан...

Бошқаларни танқид қилгим келмайди. Чунки, ҳар кимнинг ўз диди ва дунёқараши бор. Шунинг
учун ўзлари сўрашмаса, фикримни билдирмайман. Шу чоққача бирорта  қўшиғимдан юз фоиз қониқмаганман. Ўша машҳур қўшиқларимдан ҳам бир қанча камчиликларни топиб бера оламан.  Орзуим мана шу камчиликларни тузатиш ва яхши қўшиқларни мухлисларга тақдим этишда давом этиш!

Ҳадия АБДУЛАЕВА тайёрлади, "Даракчи"       
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz