» » Севара Назархон: «АГУТИНДАН МИННАТДОРМАН. САБАБИ…»

Закладки Севара Назархон: «АГУТИНДАН МИННАТДОРМАН. САБАБИ…»

Название:
Севара Назархон: «АГУТИНДАН МИННАТДОРМАН. САБАБИ…»
Жанр:
Дата:
5-12-2013, 04:19
Просмотры:
1867
 
 
 
     Россиянинг «Биринчи канал»идаги нуфузли кўрсатув — «Ҳамма билан яккама-якка» («Наедине со всеми»)нинг 20 ноябрдаги сони ўзбек хонандаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархонга бағишланди. Айтиш мумкинки, Юлия Меньшова билан Севаранинг суҳбати анчагина «очиқчасига» бўлди. Кўрсатув давомида Севаранинг иштироки анчагина шов-шувга сабаб бўлган «Овоз» («Голос») лойиҳасидаги унинг чиқишларидан парчалар кўрсатилди. Экранда Севаранинг чиройли суратлари алмашиб турди. Бизни қувонтирган жойи Россиянинг асосий каналида бир соат давомида ўзбекча оҳанглар янграб турди. Ана шу суҳбатнинг айрим лавҳаларини муштарийлар эътиборига ҳавола қилишни лозим топдик.

Қисқа сатрларда:

Туғилган вақти: 23 декабрь, 1976 йил.
Туғилган жойи: Андижоннинг Асака шаҳри.
Ота-оналари: отаси мақом қўшиқлари ижрочиси, онаси мусиқа ўқитувчиси.
Ўқиган жойлари: рус мактаби, Тошкент мусиқа мактаби, Ўзбекис­тон Давлат консерваторияси (1998-2003 й.й.)
Касби: хонанда, бастакор.
Йўналиши: жаз, рок, поп, шунингдек, мақом йўлида ҳам ижод қилади.
Дастлабки иштироки: Мансур Тошматов тузган «Сидерис» гуруҳи
Питер Гэбриэл билан танишуви: 2000 йил (У билан Европа, АҚШ ва Канада давлатларида 50 дан ортиқ концерт берган).
Биринчи альбоми: «Бахтимдан» (2000 йил).
     Кейинги альбомлари: «Йўл бўлсин» (2002 й.), «Бу севги» (2006 й.), «Сен» (2007 й.), «Так легко» (2010 й.), «Тортадур» (2011), «Maria Magdaldena» (2013).
Яқин орадаги режалари: концертларини 3D форматда тасвирга олдириш ва намойиш этиш.

- Севара, сиз ўзингизни чиройлиман, деб ҳисоблайсизми?
- Мен шунга интиламан. Албатта, мен ўзимнинг жозибали, мафтункор эканимни биламан.
- Ўзингизнинг «Овоз»даги чиқишларингизни кўрдингизми?
- Мен ҳеч қачон ўзимнинг чиқишларимни томоша қилмайман.
- Нега? Саҳнадаги ҳаяжонни қайтадан ҳис қи­лишдан қўрқасизми?
- Шунақа деса ҳам бўлади. Аммо бу менинг қоидам: чиқишларимни ҳеч қачон томоша қилмайман.
- Сиз саҳнада бошқачасиз, эркинсиз, саҳнанинг эгасидек тутасиз ўзингизни. Ҳаётда эса камтар, камгапдексиз. Ҳаётда ҳам саҳнадагидек бўлсангиз бўлмайдими?
- Саҳнадаги эмоционал ҳолат ҳаётда бўлмайди. Мен саҳнада томошабинга беришим керак бўлган, бера оладиган нарсани борича беришга ҳаракат қиламан. Ҳаётда эса кўпроқ одамларни тинглайман. Мен кам гапириб, кўп тинглашни истайман. Сабаби, мен одамларни яхши кўраман.
- Сиз кўп болали оиладанмисиз?
- Йўқ. Оиламизда тўрт фарзанд­миз, мен учинчи фарзандман.
- Тўртта кўп эмасми?
- Бизда тўрт фарзандли оила кўп болали саналмайди. Етти-саккизта бўлса, бошқа гап.
- Энди ўша, сизни Леонид Агутин «Овоз»дан четлатган кунга тўхталсак. Бу ҳол барча томошабинларни, барча лойиҳа иштирокчиларини шокка солган эди. Сиз буни қандай қабул қилган эдингиз?
- Мен ўшанда бирданига нима бўлганини, нега бундай бўлганини тушунмадим. Мен бориб, унга ҳаммаси учун миннатдорлик ҳам билдирдим ва индамайгина чиқиб кетдим.
- Алам қилмадими? Аччиғингиз чиқмадими?
- Йўқ. Аччиғим ҳам чиққани йўқ. Ҳеч кимга бирон сўз ҳам айтганим йўқ. Нима бўлганини, нега бундай бўлганини кейинроқ тушундим. Кейинроқ эса, ҳатто, Агутиндан мин­натдор ҳам бўлдим. Сабаби, у менинг кўксимга бир орден тақиб қўйди. Бу – одамларнинг муҳаббати деган орден эди.
- Кек сақламадингизми?
- Йўқ. Нега кек сақлашим керак? Бу унинг хоҳиши. Уни ҳам тушунишга ҳаракат қилдим. Охир-оқибат бу Жаҳон уруши эмас-ку? Ҳар кимга ўзига яраша, шунингдек, менга ҳам бу яхши сабоқ бўлди.
- Йиғладингизми?
- Саҳнада йиғламадим. Саҳна ортида ҳам йиғламадим. Фақат Леонид нега бундай қилганини жуда кўп ўйладим. Бунинг устига мен қаттиқ чарчадим. Биз охирида чиқишимиз керак эди. Бизга навбат 16 соат деганда келди. Бу орада неча марта чироқлар ўчиб қолди. Яна бир қанча воқеалар содир бўл­ди. 16 соатдан кейин бу ҳодисаларнинг бўлиши мени жуда ҳам толиқтирган эди. Жуда оғир кун бўлган эди у.
- «Овоз»нинг финалига нега келмадингиз?
- Жим туриш ҳам баъзида кўп саволларга жавоб бўлади.
- Жим аччиқ қилишмиди бу?
- Жим туриб, жавоб бериш эди, десам тўғрироқ бўлади.
- Сизнинг «Овоз»даги иштирокингиздан кейин, айниқса, сизга қилинган ноҳақликдан сўнг ҳамма Леонид Агутинни айблай бошлади, унга таъна, дашном берувчилар кўпайиб кетди. Сизда унинг айби йўқлигини айтиб, чиқиш қилиш нияти ҳеч ҳам бўлмадими?
- Йўқ, мен бундай қилмайман. Ҳеч қачон, ҳеч қанақа чиқиш қилмайман бу масалада. У ўз танловини эълон қилди, тамом. Менинг эса ўз танловим бор.
- Сиз бировлар билан қизишиб қолишингиз мумкинми? Ҳиссиётларга берилиб кетасизми?
- Мен тез қизишиб кетадиган одамман.
- Сизнинг қизиққон эканингизга ишонмайман.
- Мен ташқаридан қараганда аёлдек кўринаман, аслида мен Эльф­ман, афсонавий Эльф.
- Сиз «Минора» («Вышка») шоу дастурида қатнашдингиз. Бунга сизни нима   ундади?
- Мен баландликдан қўрқаман. Ўзимдаги ана шу қўрқувни, ўзимни енгишни истадим. Ҳатто махсус қўшиқ ҳам ёздим: «Victory».
- Сиз  ёлғиз аёлдек таассурот қолдирасиз. Оилангиз, эрингиз, болангиз борми?
- Ҳа, эрим бор. Биз у билан мана, 15 йилдан бери биргамиз. Ўғлим ҳам бор. У олтига кирди.
- Энди сиз Россияда ҳам жуда машҳур бўлиб кетдингиз. Ҳозир қаерда яшаяпсиз? Москвадами ё бирор чет элдами?
- Охирги пайтларда, очиғини айтсам, осмонда яшаяпман. Сабаби, жуда кўп учаман ва умрим самолётларда ўтмоқда. Аслида, мен Тошкентда рўйхатда тураман.
- «Овоз»нинг иккинчи мавсумини кузатаяпсизми?
- Фақат бир босқичинигина кўр­дим, холос. Қолганини кўришни истамайман.
- Нега? Унинг сизга қизиғи йўқми? Ёки у ерда истеъдодли иштирокчилар йўқми?
- Бу мен учун босиб ўтилган йўл. Аммо у ерда мақташга арзигулик истеъдод эгалари бор. Мен уларга омад тилайман.
- Энди ижодингиз тўғрисида суҳбатлашсак. Ишлар қандай бораяпти?
- Тўртта альбомим сотувга чиқди. Яқинда охирги альбомим устидаги ишларни якунига етказдим. Уни «Хатлар» деб номладим. Ундаги асосий қўшиқ ҳам шу номда бўлиб, уни Вячеслав Бутусов билан дуэт қилиб куйлаганмиз. Фақатгина ўзбекча қўшиқлардан тузилган, миллий чолғу асбоблари жўрлигида куйланган «Тортадур» деб номланган альбомимни ҳам чиқардим.
     Кўрсатувда Леонид Агутиннинг Севарага мурожаати ҳам намойиш қилинди. «Севарахон, бизда, Россия саҳнасида сенинг борлигингдан жуда ҳам хурсандман. Бунда менинг ҳам озгина ҳиссам бор, деб ўйлайман. Саҳнадами, саҳна ортидами, сен билан яна  учрашсам яхши бўларди. Ишонаманки, йўлларимиз яна қаердадир туташади. Сенинг ижодингни эътибор билан кузатиб бораяпман», деди.
- Марҳамат, сиз ҳам Агутинга айтадиган гапларингиз бўлса, айтинг!
- Мен унга айтмоқчи бўлган гапларимни эфирдан айтишни хоҳламайман. Мен юзма-юз гаплашишни ёқтираман. Мен ҳаммасини тушундим. Ам­мо ҳозирча ўз фикримда қоламан.

Сўнгсўз ўрнида:

     2014 йилги Евровидение танловида Россия номидан Севара Назархон қатнашиши мумкинлиги ҳам айтилмоқда. Хонандамизга доимо омад тилаймиз!
 
Маълумот ўрнида:

     Севара Назархон дунёга машҳ­ур мусиқачи Питер Гэбриэл билан ҳамкорлик қила бошлагач, кейинги 10 йил ичида бутун дунёни айланиб чиқди. Америка, Европа саҳналарида концертлар берди. В.Бутусов, Б.Гребеншиков каби санъаткорлар у билан дуэт куйлашни ўзларига шараф, деб ҳисоблайдилар. Афсонавий Алла Пугачёва эса «Алла» радиосида шахсан ўзи Севарадан интервью олган эди. Россия томошабини эса Севарани «Овоз» лойиҳасидан кейин яхшироқ ва яқинроқ таниди. Энди эса Россиянинг барча йирик шаҳарлари унинг концертларини кутиб, навбатда туришибди. Ҳозирда Севаранинг 2014 йил апрелида берадиган концертининг билетлари ҳам сотилиб бўлинган.
 
"БЕКАЖОН"дан олинди.
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
vampir90
Sevara GooD Luck! We BelievE YoU
 
  • 10 декабря 2013 06:25
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz