Закладки Yaxshi uy bekasi

Название:
Yaxshi uy bekasi
Жанр:
Дата:
12-11-2013, 04:43
Просмотры:
1644
 
 
 

Шаҳло Рустамова «ЯХШИ УЙ БЕКАСИ БЎЛСАМ КЕРАК…»

 

     Кўпчилик муштарийларнинг талаб ва илтимосларига кўра, улар севган хонанда Шаҳло Рустамовани йўқлаб, Фарғона шаҳрига бордик. Санъаткорга айнан сиз,  муштарийлардан келган саволлар билан мурожаат қилдик.

Қисқа сатрларда

Танловларда иштироки: «Янги тароналар» (1998 й.

2-ўрин); «Ўзбекистонда қўшиқ байрами» (1999 й. 1-ўрин); «Анор» (2000 й. 1-ўрин).

Яккахон концертлари: «Гўзалимсан, баҳорим» («Истиқлол»,

2007 й.); «Соғинганларим»

(«Истиқлол», 2008 й.).

Альбомлари: «Соғинч», «Севгилим», «Баҳорим», «Соғинганларим», «Гўзаллар».

Мукофотлари: «Ниҳол» мукофоти (2002 й.).

 

- Шаҳлохон, қандай оилада вояга етгансиз ва санъатга қизиқиш сизда қачон пайдо бўлган?

- Фарғона шаҳрининг Қиргули даҳасида туғилганман. Шу ердаги 12-мактабда ўқиганман. Санъатга болалигимдан қизиққанман. Шу боис 2-мусиқа мактабида ҳам ўқиганман. Фортепиано синфида ўқисам-да, рақс тушишга жуда қизиқардим. Қўшиқ айтиб, рақсга тушиб, ҳаммани ўзимга ром этгим келарди. Булар ҳаммаси бежизга эмас, аввали Яратганнинг қалбимга санъатга бўлган ҳавасни солиши, қолаверса, оилавий муҳит, айниқса, дадажонимнинг фаолиятларига ҳурматим баландлиги туфайли бўлган. Дадам Муҳаммаджон Ҳошимов моҳир педагог, яхшигина рассом ва иқтидорли созанда эдилар. Аккордеон чалардилар. Илк устозим бўлган меҳрибон дадажоним менинг маш­ҳур санъаткор бўлишимни жуда-жуда орзу қилардилар. «Бир куни халқ севган, элнинг   эрка                         қўшиқчиси бўласан», дердилар. Афсуски, эллик бир ёшда юрак хасталиги туфайли оламдан ўт­дилар. Ўзлари орзу қилгандек хонанда, элимнинг эрка қизи бўлиб юрганимни кўролмадилар. Аяжоним Мағфиратхон ая ҳам санъатни жонидан севган инсонлар. У киши ҳам талабалик йилларида саҳналарда қў­шиқ айтганлар. Бахтимга аяжоним соғ-саломат юрсинлар!

     Оилада олти фарзанд эдик. Дадам раҳматли ҳаммамизни санъатга ошуфта этган эдилар. Укаларим ҳам созанда бўлишди. Синглим Шаҳнозахон ҳам менга ҳавас қилиб, хонанда бўлди. Бугунги кунда унинг ҳам ўз мухлислари бор, яхшигина ижод қилаяпти.

- Адашмасам, санъатга ошуф­­­та инсонлар оиласида воя­га етган қиз яна бир шундай оилага келин ҳам бўлгансиз-а?

- Тўғри айтдингиз, Фарғона шаҳридаги санъатни қадрловчи Рус­­тамовлар оиласига келин бў­либ тушдим. Қолаверса, бу хонадонда хонанда келин битта мен эмас. Овсиним Дилфуза Раҳимовани ҳам танимайдиган одам юртимизда топилмаса керак. Турмуш ўртоғим Исмоил ака Рустамов олий маълумотли созанда. У киши доира чаладилар. Бугунги кунда продюсерлик ишларини ўз зиммаларига олганлар. Бир ўғил ва бир қизни тарбиялаяпмиз. Улар ҳам жуда қобилиятли. Ҳозир иккаласи мусиқа мактабининг фортепиано синфида таҳсил олишади.

- Ижодингизда кейинги йилларда кўтарилишни кузатаяпмиз. Бу яхши шеърлар танлаётганингиз ва моҳир бас­такорлар билан ишлаётганингиз туфайли бўлса керак. Қайси шоир ва бас­та­кор­лар билан ҳам­­­­корлик қилаяпсиз?

- Худога шукр, ҳозирги кунда мухлисларим кўпа­йиб бораяпти. Буни  республикамизнинг турли шаҳар ва қишлоқларига хизматга таклиф этишаётганидан билса бўлади. Албатта, қў­шиқнинг бир қаноти яхши шеър бўл­са, иккинчи қаноти яхши мусиқа. Шеър танланиб, мусиқа бас­та­лангач, гап ижрода қолади. Ке­йинги йилларда О. Ҳакимов, Г. Мўминова, Р. Ҳотамова, Д. Шайхзода каби шоирлар ва Р. Маҳмудов, Ш. Зокиров, А. Раҳмонов каби бастакорлар билан ҳамкорлик қи­лаяпман. Яхши хонанда назмни тушуниши, ўзи ҳам шеърлар ёза олиши керак. Қў­шиқ­­­ларим орасида матни ўзимга тегишли бўлганлари анчагина. Шу­ни ҳам айтишим лозимки, қў­шиқ­ларимнинг аксариятини ўзим бас­талайман. Бу ишда менга турмуш ўртоғим ва созандаларимиз ёр­дам беришади, албатта.

- Кўпчилик, ҳатто айрим хонанда қизларимиз ҳам сизнинг либосларингизга ҳавас қилишар экан. Айримлар «Шаҳло Рус­­­­­­­­­­­тамовага профессионал дизайнерлар, тикувчилар либос яратишади», деса айримлар «Шаҳло либосларини ўзи тикади», дейди. Қайси тўғри?

- Либосларимга ҳа­вас қи­лишларини билмас эканман, буни айтиб, мамнун қилдингиз. Саволингизга келсак, аслида иккаласи ҳам тўғ­ри. Санъаткормиз, элнинг назарида бўламиз. Кўп­чилик аввало қандай либосда саҳнага чиқаётганимизга қарашади. Яши­риб ни­ма қил­дик, кўп жойда ки­йиб чиққан ки­йи­мин­гизга қараб ҳам муомала қилишади. Шунинг учун саҳна либосларимга ҳамиша эътибор билан қа­райман. Айримларининг эскизларини ўзим чизганман. Аммо барибир профессионал дизайнерлар, тикувчиларга мурожаат қиламан. Ҳам­ма иш­­ни ўз устаси қилгани ях­ши. Деярли барча либосларимни  дизайнерлар Лобар Полвонова ва Шаҳноз яратишади. Байрам ва катта тадбирлар учун янги либослар яратувчилар улар. Кўпчилик ки­йимларимга ҳавас қилаётган бўлса, бунинг учун тикувчи ва дизайнерларимга миннатдорчилик билдираман.

- Машҳур хонанда яхши уй бекаси ҳам   бў­л­­­са керак?

- Энг оғриқли нуқтани топдингиз-да. Ҳар ҳолда яхши уй бекаси бўлсам керак. Тозалик, озодалик, саранжом-саришталик, гўзалликни ях­ши кў­раман. Рўзғоримда  ҳаммаси ораста бўлишини истайман. Дастурхонни дид билан, чиройли қи­либ бе­затиш жону дилим. Оиламиздагиларга, фарзандларимга хилма-хил таомлар тайёрлашни истайман. Аммо санъаткормиз, ҳаммаси доимо биз истагандек бўлавермайди. Ҳаммасига ва доимо улгуриш осон эмас. Ижодда ҳам янгилик қи­либ турмасам, бўғилиб қоламан. Аммо бўш вақтим бўлди, дегунча ои­ламга, рўзғоримга талпинаман.

 

- Шаҳлохон, яшашдан мақсадингиз ни­ма?

- Мен кутган саволни бердингиз. Яшашдан мақ­садим — Ватанимга, ота-онамга, оиламга ва фарзандларимга содиқ бўлиш. Умримнинг охиригача инсонлар қалбидан жой оладиган, Ватанни мадҳ этадиган гўзал қўшиқлар куйлаб, халқ хизматини қилиш. Энг эзгу мақсадим ҳамиша элимиз севган санъаткор бўлиб қолиш. Ўзининг на­заридан тушмаслик!

- Айни дамда қалбингизда юрт­дош­ла­ри­мизга, газетамиз мухлисларига қандай тилаклар жўш урмоқда?

- Мен жаннатмакон юртда туғилиб ўсганимдан фахрланаман. Бетакрор юртимизга, мустақил Ўз­бекистонимизга кўз тегмасин! «Бекажон» мухлисларига бахт, омад тилайман! Гўзал табассум ва байрамона   кайфият ҳамиша улар­га ҳамроҳ бўл­син! Қўшиқларимиз уларга муҳаббатимиз эканини ҳис қилиб туришсин!

Каримберди Тўрамурод суҳбатлашди

"БЕКАЖОН"дан олинди


кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?