» » Dilnoza Kubayeva "San'atda mukammallik bo'lishi lozim"

Закладки Dilnoza Kubayeva "San'atda mukammallik bo'lishi lozim"

Название:
Dilnoza Kubayeva "San'atda mukammallik bo'lishi lozim"
Жанр:
Дата:
22-07-2012, 23:58
Автор:
Просмотры:
3159
 
 
     Эл назарига тушиш учун йиллаб меҳнат талаб қилинади. Бунга эришилгандан сўнг эса эл назаридан қолмаслик учун тинимсиз ҳаракатда бўлиш лозим. Шундай ҳаракатдан тўхтамаган санъаткорларгина ўз орзусига етадилар. Бугунги саҳифамизда элимиз суйган актрисалардан бири Дилноза Кубаева билан бўлган суҳбатни сизларга ҳавола қиламиз.
 
Актрисаликдан бошловчиликка ўтиш...
– Телевидениедаги кўрсатувларда бошловчилик қилаётганим йўқ. Телевидениенинг ёнида жойлашган телефильм студиясига бориб, турли сериал ва фильмларга овоз бериб тураман, холос. Бундан ташқари, "Замин” радиосида эфирга узатиладиган айрим эшиттиришларни ўқийман. Яқинда бир танишим "Дилноза, телевидениега ишга кирибсанми? Энди актрисалик қилмайсанми?” деб сўраганди ҳам. Бу гапга ўшанда ҳайрон қолгандим. Билмадим, у бу гапни қаердан эшитган. Ҳаётда мен амал қиладиган шиорлардан бири бу "Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин”. Шундай экан, ҳар бир соҳани ўз эгалари юритгани маъқул. Агар кўрган бўлсангиз, фақатгина давлат ва Миллий академик драма театримиз саҳнасида ўтказиладиган тадбирларда бошловчилик қилиб тураман. Лекин бу дегани актрисаликни ташлаб, бошловчиликка ўтиб кетаман, дегани эмас.
Театр саҳнасидаги энг қадрли ролингиз...
– Режиссёр ва устозим Мунаввара Абдуллаева томонидан саҳналаштирилган "Супер келинчак” номли спектакл мени актриса сифатида танилишимга катта туртки бўлган, десам, адашмайман. Спектаклдаги қайнананинг кўнглини олиш учун ҳар нарсага тайёр келин образини талқин этганимда ўзим ҳам маза қилиб ижро этардим. Устоз санъаткоримиз Турғун Азизов томонидан "Рустам” номли спектакл саҳналаштирилганди. Ушбу спектаклда драматик, дардли, энг муҳими ўзим орзу қилган роллардан бирини талқин этганман. Бу спектаклда менинг зиммамга юклатилган Қумри образи бошқа ролларимга ўхшамайди. Бундан ташқари, Эркин Хушвақтов қаламига мансуб бўлган "Кундошлар” пьесасини истеъдодли режиссёр, устозимиз Марат Азимов саҳнага олиб чиқди. Бу спектаклда эса кенжа келин Иродани талқин этганман. Тўғрисини айтсам, театр саҳнасидаги ролларимнинг ҳаммаси ҳам менга жуда ёқади. Уларни меҳр билан санъаткорлар тилида айтганда "чўмилиб” ижро этганман.
Кинодаги энг қадрли ролингиз...
– Санъаткорлар ўзини-ўзи жуда кам ҳолларда саҳнада, экранда талқин этади. Гарчи ижро этаётган роллари характер жиҳатдан ўзининг акси бўлмаса ҳам қисман бўлса-да, нималаридир юрагига яқин бўлади. Биласизми, мен Чаросдек яхши кўриб қолсам ҳам ғуруримдан кечиб, ҳеч қачон йигитнинг уйига бормайман. Ўз ҳурматимни биладиган, ғурурли инсонман. Лекин ғурурим билан бир қаторда камтарликни ҳам унутмайман. Ахир, бекорга доно халқимиз "Камтарга камол, манманга завол” мақолини ишлатмайди. Робияга келадиган бўлсак, унда илоҳий севги бор. Бундай севги кимгадир насиб қилади, кимгадир йўқ. Ўз севгиси йўлида у ҳеч нарсадан қайтмайди. Унинг кўзига севган йигитидан бошқа ҳеч нарса кўринмайди. Робиянинг устун жиҳати шундаки, у севгиси, муҳаббати учун курашади. Бироқ мен у сингари ўзимни ўлдирмайман. Телесериалдаги Табассумхондаги шаддодлик менда ҳам бор. Доим кулиб, хурсанд бўлиб юраман. Ичим ёниб турса ҳам кулиб тураман. Дардимни ҳеч кимга дастурхон қилмайман. Ҳаётда ҳар бир нарсадан ҳикмат олишга, ўзим учун хулоса чиқаришга ҳаракат қиламан.
Режиссёрлар...
– Истеъдодли, ўз касбининг устаси, шахсий дунёқарашига эга бўлган ҳар битта режиссёрни жуда ҳурмат қиламан. Режиссёр актёрларни пластик сингари турли кўйга солиб, рол ўйната олиши, шакллантириши лозим. Суратга олаётган картинасининг сони қачон кўпайишини эмас, аксинча, унинг сифати ошишини ўйлайдиган, қайғурадиган режиссёрлар, албатта, олдига қўйган мақсадига эриша олади. Тўғрисини айтсам, театр режиссёрлари бошқаларига нисбатан кучли, ўз фикрига эга, деб ўйлайман. Айнан театр режиссёрлари билан кўпинча фикримиз бир жойдан чиқади. Лекин минг афсуски, кино режиссёрлари орасида дунёқараши тор, савияси пастлари ҳам чиқиб қолади. Улар кинодан ноёб, кўрса қувонадиган санъат асарини юзага чиқариш учун эмас, бизнес сифатида фойдаланишга ҳаракат қилишади. Режиссёр бошқарувчи, биз актёрлар уларга итоат қилишимиз керак. Агар суратга тушаётган фильмдаги менга берилган ролни томошабин кўриб, ўзи учун ҳеч нарса ололмаслигига амин бўлсам, албатта, режиссёрга ҳақлигимни исботлаб бераман. Ва ролга режиссёрнинг розилиги билан ўзим истаганча ўзгартириш киритаман. Томошабинларга бирор фойдаси тегмайдиган қаҳрамонни қандай қилиб ижро этаман?
Актёрлик даражаси...
– Қўшиқнинг даражаси, умри куй, шеър ва овоз билан белгиланадиган бўлса, актёрлик даражасини, албатта, маҳорат, истеъдод ва тинимсиз меҳнат белгилайди. Қайси соҳа вакили бўлмасин, инсон тинимсиз меҳнат қилса, изланса, албатта, ўзига керакли бўлган ютуққа эришади. Шундай экан, санъаткорлар ҳам ўз меҳнатлари ва қилган ишлари натижасида машҳур бўлишади, халқ эътиборига тушади. Энг аввало, санъаткор Аллоҳ берган иқтидорни, истеъдодни асраб-авайлаши, шакллантириши керак. Агар санъаткор ўша иқтидорини, истеъдодини асраб-авайламаса, эҳтиёт қилмаса, у бора-бора йўқолиб кетади. Ижодим давомида шунга амин бўлдимки, санъатда мукаммаллик бўлиши лозим экан. Яъни, профессионал актёр, режиссёр, драматург биргаликда, баҳамжиҳатликда фаолият олиб борса, назаримда, бошлаган ишлари муваффақият билан якун топади. Иш, ижод жараёнида профессионаллар жамланса, уларнинг меҳнатлари узоқ вақт назардан қолмайди.
Ижодда ақл ва ҳиссиёт...
– Маълум бир фильмга суратга тушишдан олдин биринчи қиладиган ишим диққат билан фильмнинг сценарийсини ўқиб чиқаман. Асарнинг композицияси, тугуни ва ечимига катта эътибор қаратаман. Ана ундан сўнг эса ўзимга берилиши мумкин бўлган образни синчковлик билан қайта ўқиб чиқаман. Унинг имкониятларини, характерини ўрганаман. Мен талқин этаётган ролим билан томошабинга нима демоқчиман, ролимни кўриб, улар пешанасини тириштириб, бурнини жийирмайдими, уларнинг вақтини бекорга олмайманми, хуллас, шунга ўхшаш саволларга жавоб топишга интиламан. Бундан ташқари, бугунги давр билан мен яратадиган қаҳрамон қай даражада мутаносиб, унинг хатти-ҳаракати бугунги кун учун жавоб бўладими, хуллас, жуда кўп қирраларига эътибор бериб, ана шундан сўнг бор меҳримни, ҳиссиётимни бериб қаҳрамонимнинг гапларини яна бир карра ўқиб кўраман. Ўқиш жараёнида ўша қаҳрамоннинг образини имкон қадар кўз олдимга келтириб, гавдалантириб кўраман. Энг аввало, ақлимга сўнг ҳиссиётимга таяниб иш қиламан. Ақл билан ҳиссиёт доимо ёнма-ён юради.
Мукофотлар...
– Ижоди давомида ҳар бир актриса қилган меҳнатига яраша мукофот олишни, тақдирланишни кутади. Тўғрисини айтсам, ўша вақтда менга "Йилнинг энг яхши актрисаси”ни беришади, деб кутмаганман. Лекин кутилмаганда мукофот олиш насиб этди. Чарос мени ҳалққа танитиб, машҳур бўлишимга йўл очиб берган бўлса, 2008 йилда режиссёр Аюб Шаҳобиддинов томонидан суратга олинган "Телба” фильмидаги Робия туфайли йилнинг энг яхши актрисаси бўлдим. Кейинчалик эса "Йилнинг энг яхши актрисаси”ни яна бир бор қўлга киритдим. Бу эса зиммамга катта масъулият юклади. Қилаётган меҳнатим бесамар кетмаётганлиги, бунақа рағбатлантириш мени янада кўпроқ ижод, изланиш, меҳнат қилишга ундади. Биласизми, томошабиннинг, халқнинг бирозгина эътибори ҳам актриса учун ғалаба ҳисобланади. Ролларим томошабинларга ёқаётганлигидан жудаям мамнунман.


кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?