Закладки Eng baxtli ayol

Название:
Eng baxtli ayol
Жанр:
Дата:
2-11-2013, 06:01
Просмотры:
1567
 
Сайёра Қозиева: «ОНАМ МЕНДАН АРАЗЛАБ, ТЎЙИМГА БОРМАГАН»
 
«Тўйим куни» лойиҳасининг бу галги қаҳрамони Сайёра Қозиева. Санъаткор бизга илк учрашув, тўй олди ва тўй куни билан боғлиқ қизиқарли воқеаларни мароқ билан гапириб берди. 

«Меҳмон йигит севгиси»

     «Бойсунда бир санъаткор қўш­нимиз бўларди. У билан битта мактабда ўқиганмиз. Тўғрисини айтсам, кўркам йигит бўлгани учун уни пинҳона ёқтирардим. Лекин у йигит бошқа қизни ёқтирарди. Ке­йин у мактабни битириб, олийгоҳга ўқишга кирди. Бир куни уйига қўқонлик ўртоғини олиб келди. Улар билан ён қўшни бўлганимиз учун бир-биримизникига ким келди, ким кетди, билиш қийин эмасди. Меҳмон йигитнинг келганини ҳам ўша куниёқ билдим. Буни қарангки, у ҳам мени ўша куни кўрган экан. Меҳмон анча кун шу ерда юрди. Ўша пайтларда санъатга қизиқишим кучлилиги сабабли, тўйларга чиқиб қўшиқ айтардим. Бу йигитлар ҳам санъаткор эмасми, тўйларга борарди. Хуллас, меҳмон йигит билан тўйда та­нишганмиз. Бошида мен унга шунчаки таниш сифатида муносабатда бўлганман. Лекин у мени ёқтириб қолган экан. Аввалига рўйхушлик бермадим. Меҳмон йигит эса жон-жаҳди билан менинг розилигимни олиш пайида юрди. Мен масофалар олислигини инобатга олиб, «Барибир, ота-онам мени Қўқонга бермайди», деб туриб олганман. Аммо Илҳом ака уддабурон чиқди, менинг розилигимни олди. Ўзининг айтишича, у менинг тоғлик қизларга хос тўпорилигимга, шаддодлигимга ошиқ бўлган экан.

«Онам аразлаб, тўйимга бормаган»

     Қўқондан Илҳом аканинг ота-онаси совчи бўлиб келганда, онам «Қўқон жуда узоқ. Бегона жойларда қизимнинг аҳволи не кечади? Узр, беролмайман», деганлар. Мен эса онамга «Мен шу йигитдан бош­қасига турмушга чиқмайман», деганимдан кейин тўйимиз бўлган. Биласизми, энг ёмони, онам мендан аразлаб, тўйимга бормаганлар. Қўшнимиз менинг онам бўлиб, мени узатиб борганлар. Онам тўйдан кейин ҳам Ил­ҳом акага ях­ши муносабатда бўлолмади. «Юрагимни тилка-пора қилиб сени олис жойларга олиб кетди», деб анча пайт аразлаб юрди. Мен эса «Онажон, нега ундай дейсиз? Мен Ил­ҳом ака билан бахтлиман-ку! Шунинг ўзи сизга чинакам бахт эмасми?» деб онам билан куёви орасида кўприк бўлардим. Лекин онам раҳматли ўлимидан олдин Илҳом акани ёнига чақириб: «Сайёрани бошқача яхши кўраман. Шунинг учун уни кўз қорачиғингиздай асрайсиз. Мен уни сизга, сизни Худога топширдим», деб, бизни дуо қилганлар.

«Жуда эркатой қаллиқ бўлганман»

     Кейин мен ҳам Маданият институтига ўқишга кирдим. Барча талабалар қатори ётоқхонада турганман. Қандайдир ўзимга ёқмайдиган муҳитни кўрсам, ўша ерда яшагим келмасди. Талабалар турадиган жой менга маъқул келмагани учун ўз хонамни жуда шинам қилиб безатганман. Кўрган одамнинг ҳаваси келарди. Кейин ётоқхонада овқат қилишни ёқтирмасдим. Шунинг учун нуқул кўчада овқатланардим. Бунга Илҳом ака сира кўниколмаганлар. У ҳар доим менга «Сайёрахон, келинг, ётоқхонада овқатланайлик. Истаган овқатингизни қилиб бераман», деб ҳол-жонимга қўймасди. Мен эса унинг бу гапидан аразлаб, сумкамни олиб, кўчага чиқиб кетардим. Ил­ҳом ака менсиз овқатланмасди, орқамдан дарров етиб келарди. Ке­йин бирга овқатланиб, ётоқхонага қайтардик. Хуллас, айтганимни ба­жартирадиган қиз эдим.
     Уч ой унаштирилиб юрганмиз. Мен биринчи курсни тамомлаб, ўқишимни сиртқига ўтказганман. Чунки Тошкент муҳитига сира кўниколмаганман. Бойсун ҳавоси мени ўзига тортаверарди. Илҳом ака билан онда-сонда телефонда гаплашиб турардик ёки улар мени кўришга Бойсунга келарди. Илҳом ака чиройли, баланд бўйли, истарали йигит эди. Ҳар замонда курс­дош қизлар менга «Сайёра, Ил­ҳом фалон қиз билан гаплашаяпти. Кеча битта қиз билан гаплашганини кўриб қолдим», деб хабар бериб туришарди. Менинг бундан жаҳлим чиқиб, Илҳом акага «Тўйни қайтараман. Олиб келган нарсаларингизни олиб кетинг. Тўй бўлмайди», дердим. Илҳом ака бу гапимни эшитиб, дарҳол Бойсунга келиб, вазиятни тушунтирарди. Ҳар қанча эркалик қилсам, кўтарарди.

«Қўқонликлар ўзбеклигимга ишонишмаган»

     Тўйимиз жуда ажойиб бўлган. Бойсундан мени Қўқонга поездда олиб кетишган. Келин бўлиб борганимда, юзимни қариндошлари очиб: «Вой, Илҳомжон бизни алдабди. У ўзбек эмас, бошқа миллатнинг қизига уйланибди. Ўзбекларнинг юзи бунақа бўл­майди», деб роса ваҳима қи­лишган. Орқаворатдан ҳар хил гап-сўзлар тар­қатишган. Чунки ўша пайтда қошларим қалин, қўшилиб кетган, киприкларим узун, қайрилма эди. Йўқ, кейин мени обдан кузатишиб, ўзбеклигимга ишонишган. Лекин бошида у ернинг муҳитига, шароитига кўниколмай, анча вақт қийналганман. «Уйга кетаман», деб йиғлаганман.

«Уч кун уйдан чиқармай, қамаб қўйишган»

     Қўқонда яна бир антиқа урф-одат бор экан. Яъни келин тўйнинг эртасидан бошлаб, ҳовлига чиқиб, уй юмушларини қилмай, уч кун чилла сақларкан. Бойсунда одат бунақа бўлмагани учун эртаси кундан бошлаб, ишларни қила бошлаганман. Шунда улар «Вой, киринг уйга. Сизга уч кун ташқарига чиқиш мумкинмас. Ишларни уч кундан кейин қиласиз», деб чиқаришмаган. Уч кун қамалиб ўтирганман. Лекин мен уч кун ҳеч қаерга чиқмасдан ўтиролмасдим. Уларга билдирмай, яшириниб ҳовлига чиқиб, у-бу ишларни қилиб келардим.
     Уларнинг яна бир одатини эсласам, ҳалигача кулгим келади. Тўй куни куёв келинни оловда айлантириши керак экан. Мен Илҳом акага ҳамма томошабинларнинг олдида: «Мени кўтармайсиз. Оловни айлансам, кўйлагим ёниб кетади», деб хархаша қилганман. Бу гапимни эшитиб, кулмаган одам қолмаган.

«Худоёрхоннинг саройида адашиб қолганман»

     Тарихий жойларни кўриш, уларни зиёрат қилишни яхши кўраман. Шунинг учун тўйдан 10 кун ўтиб, Қўқоннинг тарихий жойларига олиб боришни турмуш ўртоғимдан илтимос қилдим. Дастлаб, Худоёрхон яшаган саройга бордик. Чаққонлик қилиб, дарров сарой ичига кириб кетдим. Турмуш ўртоғим эса орқада қолдилар. Ўша пайт­да ҳали бу сарой таъмирланмагани учун харобароқ эди. Бир пайт адашиб қолдим. Эшиклар жуда кўп бўлгани учун қайсидан кириб, қайсидан чиқишни билмай қолдим. Ил­ҳом ака роса қидирганлар. Охири мени топиб олиб, «Вой, Сайёрахон, қўрқитвордингиз-ку! Ҳа­лиям ҳозир Худоёрхоннинг замони эмас. Агар шундай бўлганда, сизнинг адашиб қолганлигингизга ҳам қарамай, ҳарамга топширворарди», деб енгил нафас олганлар.
«Биринчи муҳаббатим билан ҳазиллашиб турамиз»
     Гоҳида Илҳом аканинг ўша бизга қўшни бўлган ўртоғини — «биринчи муҳаббатим»ни кўриб қоламан. Шунда у менга «Ҳа, Сайёра! Мени кутмай, бошқасига турмушга чиқиб кетдинг-а! Бевафо экансан», деб қолади. Мен эса унга жавобан: «Яхшиям сенга тегмаганим, агар сенга текканимда балки Сайёра бўлмасмидим!» дейман ҳазиллашиб.

«Мен энг бахтли аёлман»

     Турмуш ўртоғим билан  мана, 33 йилдан бери бахтли ҳаёт кечириб келамиз. Икки нафар фар­занд­ни вояга етказдик. Мен энг бахтли аёлман, десам янглишмайман. Бахтли ои­ланинг сири эр-хотиннинг бир-бирини тушунишида экан. Оилада мен сал эркатой, тўпори бўлганим учун Илҳом ака босиқ бўлиб келганлар. Агар оилада ҳар икки томон ҳам «мен сендан камми?» деса, оилани сақлаб қолиш жуда мушкул иш, назаримда. Мен бахтли оиланинг бекаси эканлигимдан доим қалбимда фахр туйғусини туяман».
Фазилат Муҳаммадиева тайёрлади
 
"BEKAJON"dan olindi
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz