» » OLTIN GEPARD (Saytimiz uchun maxsus tayyorlangan)

Закладки OLTIN GEPARD (Saytimiz uchun maxsus tayyorlangan)

Название:
OLTIN GEPARD (Saytimiz uchun maxsus tayyorlangan)
Жанр:
Дата:
20-10-2013, 22:02
Автор:
Просмотры:
1616
 

Бугун "Олтин гепард” Тошкент халқаро кинофорумининг

А. Навоий кинотеатрида бўлиб ўтган навбатдаги маросимидан сайтимиз фойдаланувчилари учун махсус тайёрланган репортаж

    Жаҳон кино жараёнларини ўзида акс эттирувчи ёрқин ва ўзига хос кино асарларини жалб қилиш; кино соҳасида халқаро алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш; миллий кинематографияни ривожлантиришга ҳисса қўшиш, уни жаҳонда оммалаштириш ҳамда ўзбек киноси олтин фондини тарғиб этиш; жаҳон кино саноати мутахассисларини жалб этиш мақсадида Ўзбекистоннинг ноёб тарихий меросини намойиш этиш; маҳаллий томошабинларни замонавий жаҳон кинематографияси билан таништириш; ёш, истеъдодли кинематография усталарини кашф этиш ва уларнинг ижодини қўллаб-қувватлаш кабилар кинофорумнинг асосий вазифалари қаторига киради.

     Кинофорум шиори – "XXI аср тамаддунлари – маданиятлар мулоқоти” - фестиваль тарзидаги мазкур лойиҳанинг асосий стратегик мақсадини ифодалайди, бу эса кино санъати орқали турли мамлакатлар ўртасида маданиятлараро мулоқотлар ўрнатиш ва ривожлантиришдан иборат. Шунингдек, кино намойишлари учун ҳар йили алоҳида шиор ҳам танлаб олинади, у танловнинг айнан шу йилдаги мавзусини очиб беради.

     "Олтин гепард” Тошкент халқаро кинофоруми танлов асосида нуфузли ҳакамлар ҳайъати иштирокида ўтказилади. Танловларда тўлиқ метражли, қисқа метражли ва анимацион фильмлар иштирок этади.

     Кинофорум учаётган нозик гепард тарзида акс эттирилган бўлиб, у лойиҳа мутасаддиларининг жаҳоннинг етакчи кино кўриклари қаторига киришга бўлган интилишларини билдиради. Гепард тимсоли ўзбек маданиятида тарихий илдизларга эга. У қадим Чоч (Тошкент)нинг ҳукумати гербида бўлган. "Олтин гепард” ҳайкалчалари энг яхши режиссёрлар, сценарийчилар, актёрлар ва бошқа кино арбобларига қуйидаги номинациялар бўйича топширилади:

 

"Энг яхши тўлиқ метражли фильм”
"Энг яхши қисқа метражли фильм”
"Энг яхши анимацион фильм”
"Энг яхши режиссёр”
"Энг яхши актёр”
"Энг яхши актриса”

 

     Бугун   Абдуқаюм Йўлдошев қаламига мансуб "Виждон" асари асосида режиссёр Аҳмаджон Унарбоев томонидан суратга олинган бадиий фильм премьераси бўлиб ўтди. Мазкур анжумандаги лавҳаларни махсус мухбиримиз Музаффар Муҳаммадназар www.Onlayn.uz сайти учун тасвирга олиб қайтган. Форум янгиликлари ва олинган интервьюлар билан таништириб боришда давом этамиз.
 


кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
Abduqayum Yuldashev
Zo'r! Material ham, surat ham! Juda operativ ishlangan! Ko'z tegmasin! Hurmat bilan, Abduqayum.
  • 23 октября 2013 14:30
Muzaffar Muhammadnazar
Rahmat, Ustoz! Sizning sharofatingiz tufayli! 
  • 23 октября 2013 20:03
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz