» » Алишер Узоқов актёрликни тарк этишини маълум қилди

Закладки Алишер Узоқов актёрликни тарк этишини маълум қилди

Название:
Алишер Узоқов актёрликни тарк этишини маълум қилди
Жанр:
Дата:
18-09-2013, 01:25
Просмотры:
3182



Таниқли актёр Алишер Узоқов 2013 йил 16 сентябр куни "Радио Гранд"нинг меҳмони бўлди. "Файзли оқшом" дастурида иштирок этган Узоқов мухлислар ва бошловчи Иброҳим Аҳмедовнинг саволларига жавоб берар экан, энди кинода бошқа роль ижро этмаслигини маълум қилди.

Бошловчининг "мухлислар нега Алишер киноларда кўринмай қолди, деб қизиқишяпти", деган саволига умидли актёр "Кўп чиқсам ҳам, кам кўринсам ҳам гапиришади. Лекин энди мен кинода роль ижро этмоқчи эмасман, бошқа ишлар билан шуғулланишни мақсад қилганман", деб жавоб берди.

Алишернинг айтишича, ҳамма актёрнинг тақдири ҳар хил, кимдир бир умр кинода суратга тушса, бошқасига бор-йўғи бир-икки йил ижод қилиш насиб этади. Бироқ, у айнан нима сабабдан актёрликни тарк этмоқчи эканини очиқ гапирмади.

Алишер Узоқов нафақат кинодаги роллари, балки режиссёрлик ишлари билан ҳам машҳур. Айнан у суратга олган "Энди дадам бўйдоқ" картинаси M&TVA-2012да "Йилнинг энг яхши фильми" номинациясида бош мукофотни қўлга киритган.

Алишер Узоқов 1984 йил, 25 августда Тошкентда, санъаткорлар оиласида туғилган. Муҳаммаджон ва Шоҳида Узоқовларнинг фарзанди.
 
"Datakchi"dan olindi.
Ушбу материал www.darakchi.uz сайтига тегишли бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг "Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар” қонунини билан ҳимояланган. Сайт материалларини кўчириб олиб, берухсат чоп этиш қатъиян тақиқланади. 
 
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?