» » Otabek Mutalxo'jaev Shahzoda Muhamedova turmush qurishdi

Закладки Otabek Mutalxo'jaev Shahzoda Muhamedova turmush qurishdi

Название:
Otabek Mutalxo'jaev Shahzoda Muhamedova turmush qurishdi
Жанр:
Дата:
3-04-2013, 05:16
Автор:
Просмотры:
17996


Шу йилнинг 27 март санасида хонанда Отабек Муталхўжаев ва актриса Шаҳзода Муҳаммедоваларнинг никоҳ тўйи бўлиб ўтди. Маросим оммага эълон қилинмади, 



Кейинги пайтларда шоу-бизнесда юлдузли жуфтликлар сафи тобора кенгайиб бормоқда. Ўтган йилнинг энг шов-шувли маросими бўлган Райҳон ва Йигиталининг никоҳи ҳамон одамлар оғзидан тушмай келмоқда. Агар Отабек ва Шаҳзода истаганида уларнинг никоҳи ҳам анча овоза бўлиши мумкин эди. Чунки Райҳон ва Йигиталидан фарқли ўлароқ уларнинг ҳам иккиси анча танилган ижодкорлар ва энг муҳими уларнинг бир-бирига кўнгил қўйиши кўпчилик учун кутилмаган ҳолат эди. 




Отабек ва Шаҳзода бугун НТТ телеканалида кўрсатув олиб боришмоқда, Шаҳзода "Дилкаш лаҳзалар" телелойиҳасида бошловчилик қилаётган бўлса, Отабекни анчадан буён "25- кадр"да  кўриш мумкин бўлаяпти. Кинотанқидчи Феруза Нодированинг айтишича, ёшларни бирлаштирган ҳам айнан НТТ телеканали бўлади. "Улар съёмкалар пайтида тез-тез рўбаро келишди, афтидан ижод баҳона ёшларнинг кўнглида меҳр уйғонган кўринади", дейди Феруза Нодирова. 

"Даракчи.uz" келин ва куёв билан тўйдан бир мунча вақт олдин учрашиб узук ва кўйлак танлаш жараёнига ҳамрохлик қилди. Айтиш лозимки, Шаҳзодага бекорга эрка келинларнинг ролини беришмаган экан, ҳаётда ҳам унинг ана шундай эканига гувоҳ бўлдик. Бечора Отабек келиннинг то кўйлак билан узук танлагунича анча "эзилди". Ҳар икки буюмни танлаш учун оз эмас кўп эмас, 5 соат кетди. Ишимиз битгунча шом бўлиб қолди ва ёшлар бизни Тошкентнинг шинам қахвахоналаридан бирига таклиф қилишди. 




Отабек Муталхўжаев: "Ниҳоят ўз жуфтимни топдим. Анчадан бери менга ёр қидириб уйлигилар ҳам чарчаб кетишганди. Тақдирдаги бўлади, дейишгани рост экан. Жуфтим шундоққина ёнимда юрганини сезмаган эканман. НТТга раҳмат, шу ижодхона бизни туташтирди. Шаҳзодани шўхгина характери, ўзига ярашган эркалиги менга ёқарди лекин бу туйғу бир кун келиб севгига айланиб кетиши хаёлимга ҳам келмаганди. Мана бугун биз бир оиламиз ва бундан баҳоят ҳурсандман. Тўйимизни овоза қилишни истамадик, муҳими бахтли бўлишлик, ортиқча дабдабани кераги йўқ".

Шаҳзода Муҳаммедова: "Отабек хушбичим, келишган йигит, лекин уни менга кўнгли тушади деб ўйламагандим. Чунки таниқли хонандалар камдан-кам холларда таниқли актрисаларга уйланадилар. Уларнинг рашки ва ғурури бунга йўл қўймаса керак деб ўйлайман. Лекин Отабек тушунган йигит экан, биринчи марта менга таклиф қилганида ҳазил деб ўйладим ва унча эътибор бермадим, лекин у мақсади жиддий эканини айтиб, мени ишонтирди. Шунда мен ижодимни давом эттиришимга рухсат берсагина, розилик беришимни айтдим. Шу тариқа тўйимиз бошланиб кетди. Қисқа қилиб айтганда, ўзим орзу қилган инсон билан бахтли бўлишга ишонаман!"






 манба : darakchi.uz

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
Uz.Boys

to'y qachon bo'ldi to'yni ham qo'shinglar

 

 

  • 3 апреля 2013 06:23
jadugar9992

yaxshi juftlik baxt tiliman tuyni xam quyishilani so`rab qolamiz

  • 3 апреля 2013 07:48
furqatbek1994

aldamanglar  boshqa  ishilar  yo'qmi  bundan  boshqa shashliklar  shaxzoda  adiz  rajabov  b-n birga  bo'lganku  videosini  xam  ko'rdik  endi  uni  inetga joylashga  betim  chidamayabdi  adizga qoyil  lekin

  • 3 апреля 2013 09:32
Abdi91

Baxtli bolishsin

  • 3 апреля 2013 09:37
terrible

haaaaaaaaaaaa, qoyil qoliw kere pismiqlar iwni bitirb quyiwibdiku!! 

  • 3 апреля 2013 13:39
KamaZ_282

Ishqilib ajrashib ketishmasa buldida boshqa artislarga o'xshab 

 

  • 3 апреля 2013 14:43
super_agent5555

qayerda bor ekan videosi

  • 3 апреля 2013 15:29
umid_jon

manimcha shaxzodani to'yi bumaganmidi a. Adiz bn nima qigan ekan 

 

  • 3 апреля 2013 16:42
Uz.Boys

xaxaxaxaxa xoli shunaqa gaplar deyiylar man ko'rmabman

  • 3 апреля 2013 20:53
planet18

omad

 

  • 3 апреля 2013 22:33
MisFeliz

gap yuq

 

  • 4 апреля 2013 10:38
odilbek23

Keyingi sanatkorlarni tuyini oldindan yozinglar

  • 4 апреля 2013 15:20
Agzam Ass

e aka bu boganku 

  • 5 апреля 2013 09:57
nihal

8  juda hursandman! Bir biriga juda mos! Tog'risi hayron qoldim! Bahtli bo'lishsin

  • 5 апреля 2013 19:15
Ahror_5036

Buni  TurMush deb qo'yishibdi chidaganga chiqargan xaxaxaxaxa baxtli bo'lishsin

  • 8 апреля 2013 11:16
miron98

darakchini keyingi sonida yozdi bu 1-aprel hazili edi 

!!!! 3

 

  • 17 апреля 2013 20:46
Maftuna
Baxtli buliylar omad:-)
  • 22 апреля 2013 18:17
shaxzod931

13  10xm  juflikmush nimasi juftli bulani  

 

  • 26 апреля 2013 20:08
xavi_8

zo`rrrrrrrrrrrr

  • 9 мая 2013 08:01
coroll
to'yni videosini qo'yila 
  • 22 мая 2013 10:29
Soxi_469312
Baxtli bo'lishsin iloyim, ikkalaligini ham juda hurmat qilaman
  • 9 июля 2013 11:53
Fayz-media
ular uzukka ko'z qo'yganday bir biriga yarshib turishibdi ularga baxt tilayman .
  • 18 сентября 2013 10:32
professor
BU 1 - Aprel hazili ! Bu gapni Shahzoda Muhammedovaning o'zi ham tasdiqlagan!  3 10
  • 22 ноября 2013 10:06
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz