» » РАЙҲОН:"МОСКВАДАГИ МУХЛИСЛАРИМ СОҒИНЧИНИ МУНОСИБ ТАРЗДА ОҚЛАЙМАН!"

Закладки РАЙҲОН:"МОСКВАДАГИ МУХЛИСЛАРИМ СОҒИНЧИНИ МУНОСИБ ТАРЗДА ОҚЛАЙМАН!"

Название:
РАЙҲОН:"МОСКВАДАГИ МУХЛИСЛАРИМ СОҒИНЧИНИ МУНОСИБ ТАРЗДА ОҚЛАЙМАН!"
Жанр:
Дата:
29-07-2012, 13:46
Автор:
Просмотры:
1756
 
 
Ниҳоят, Райҳоннинг Москва шаҳридаги мухлисларининг орзулари ушалмоқда. Ахир, бир неча йиллардан бери улар бетакрор хонанданинг ажойиб шоусидан, яккахон концертидан Россия пойтахтида ҳам баҳраманд бўлишни исташади. Барча таклиф ва илтимосларни инобатга олиб Райҳон Ғаниеванинг янги концерт дастури 2012 йилнинг 17-августида Москва шаҳридаги "Аквамарин” рақсга тушувчи фавворалар циркида ўтказилиши режалаштирилди. Айни пайтда эса хонанда ушбу гатсролга қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Биринчи ташриф – орзиқиб кутилган онлар кўнгилдагидек ўтиши шарт-да!

Райҳон Москвада ўтажак шоуси ҳақида шундай дейди:

-Очиғи, бу концертни мен ҳам анчадан бери кутаман. Худди мухлисларим интиқ кутгани каби. Вақти соати энди етгандай. Айни пайтда катта тайёргарлик кўряпман. Ростини айтсам, ҳаяжондаман. Тошкентдаги йиллик ҳисобот яккахон концертларимга қандай тайёргарлик кўрсам, шундай ҳаракат билан ёняпман! (кулади). Дастур ҳақида узоқ ўйлашимга тўғри келди. Чунки, фақат янги қўшиқларни куйласам, эски репертуаримдан ҳам мухлисларим куйлашимни кутган севимли тароналарини инобатга олишим керак. Шу мақсадда имкон қадар ҳамманинг кўнглини олишга ҳаракат қилган ҳолда мусиқий дастуримни туздим.

-Ҳали ҳеч қаерда куйланмаган қўшиқларингизни ҳам куйласангиз бу ҳақиқий совға бўларди!

-Сирларни очишга мажбур қиляпсиз. Бўлади. 3 та янги таронамни ижро этаман. Бу қўшиқлар Москвада илк бора жаранг сочади. Ўйлайманки, улар мухлисларим қалбидан чуқур жой олади. Чунки, бу дил нолаларимга қалб дардларим, бошимдан ўтган ҳаёт синовларим сочилган. Ўйлайманки, Москвадаги мухлисларим соғинчини оқлайман!

Маълумотларга қараганда, концерт ҳақиқий шоуга айланиши учун имкон қадар катта ҳозирлик кўрилмоқда. Тошкентдан раққосалар, профессионал мусиқачилар ва махсус техник қурилмалар жалб этилган. "Аквамарин” саҳнасида эса Райҳоннинг барча қўшиқларига мос равишда фавворалар рақсга тушади. Акробатлар ва муз устидаги рақслар томошабинларни лол қолдиради. Хонанданинг махсус концерт либослари, жонли ижродаги бир неча қўшиқлари концерт жозибасини кафолатлайди! Эҳ-ҳе хали сир тутилаётган воқеалар қанча!? Ҳаммаси сиз учун, Москвада истиқомат қилаётган мусиқа ихлосмандлари! Ҳаётингизнинг янада гўзал лаҳзаларини ушлаб қолишингиз учун ушбу имкониятни қўлдан бой берманг.

Мақтанишга йўймасангиз, лойиҳа муаллифини эслатиб ўтаман...Камина! Эътибор учун ташаккур. Бош ва ягона ахборот кўмаги эса ўқиб турган шу сайтингиз. Диққат учун раҳмат.

Москвада, Райҳоннинг шоусида ушрашгунча, азиз ватандошлар!

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
КОМИЛБОБО
Райхонни кушикларини эшитмайман, ёкмайди. 17
  • 27 сентября 2012 15:14
muslima-muslima

iCast, yoqmasa eshitma

 

  • 14 января 2013 21:56
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz