» » Каниза тўйи бўлаётгани ҳақида

Закладки Каниза тўйи бўлаётгани ҳақида

Название:
Каниза тўйи бўлаётгани ҳақида
Жанр:
Дата:
30-07-2015, 19:08
Автор:
Просмотры:
1497
 
 
 
Каниза тўйи бўлаётгани, онаси билан тушунмовчиклар ва таваккалчилиги ҳақида

     Хонанда Каниза тўғрисида мухлислар фикри, танқиди, муҳокамалари жуда кўп бўлган ва мана шу билан ҳам у доим эътиборда. Бугун эса унинг ҳаётида яна бир кутилаётган янгилик ҳақида гаплар пайдо бўлди. Бунга суҳбат давомида гувоҳ бўласиз.
- Тўйингиз бўлаётгани биз учун янгилик бўлди. Тўғриси, бўлажак турмуш ўртоғингизнинг кимлиги мухлисларни қизиқтиряпти. 
- Турмуш ўртоғимнинг кимлигини ҳозирча батафсил айтолмайман. Шуни айтишим мумкинки, бўлажак турмуш ўртоғим тадбиркорлик соҳасида фаолият юритади. Мени ва санъатимни тушунадиган инсон. Худо хоҳласа, кузнинг охирларида тўйимизни ўтказамиз.
- Рисоладагидек бека бўлиш учун қизлар йиллаб оилага тайёрланишади. Сиз хонандасиз, ижоддан ортмайсиз. Тўғрисини айтинг, келинликка, бекаликка тайёрмисиз?
- Тўғри, хизматлар, турли тадбирлардаги иштироки, ижод қилиш фурсатларини ҳисобга олсак, санъаткорнинг бўш вақти жуда кам бўлади. Лекин мен нафақат хонанда, балки келажакда бир оиланинг бекаси бўлишимни доим ҳис қилганман. Ёш­лигимдан рўзғор ишларининг барчасини ўзим бажарганман. Инсоннинг хоҳиши ва ҳаракати бўлса, ҳамма ишни қилиши мумкин экан. Яъни бошга тушганни кўз кўради, дейишади-ку. Рисоладагидек бека бўлишим учун пазанда бўлишим керак бўлса, уни ҳам ўрганганман. Тўғри, билмайдиган жиҳатларим ҳам бўлиши мумкин. Лекин борадиган хонадонимдаги катталардан уларни сўраб ўрганишдан уялмайман!
- Оилали бўлганингиздан кейин имижингизни ўзгартирасизми? Ҳар ҳолда, қайнона-қайнотангизга, турмуш ўр­тоғингизга бу антиқа ўзгаришларингиз ёқ­маса керак?
- Агар турмуш ўртоғим санъатдаги имижимни ўзгартиришимни, содда ва табиийроқ кўринишда чиқишимни талаб қилса, албатта, бажараман. Бўй­доқликда ота-онанинг, оилали бўлгандан кейин турмуш ўртоқнинг маслаҳати билан иш тутишга ҳаракат қиламиз-да. Баъзида онам «Менинг қарамоғимдалигингда айтганимни қиласан. Турмушга чиқсанг, ихтиёринг уники ва ўзингники бўлади», деб койийдилар. Турмушга чиққач ихтиёр ўзимда бўл­маслигини, кўнглимга келганини қи­лолмаслигимни ҳозирдан ҳис этиб бўлдим. Авваллари оила ёки санъатни танлаш борасидаги саволларга ёш­лигимга бориб, санъатни деган пайтларим бўлган. Лекин бугун ушбу саволга шубҳасиз, оилани дейман. Чунки оиланинг нечоғли керак ҳамда муқаддаслигини ва унинг учун ўрни келганида ҳар қандай қурбонликларга рози бўлиш кераклигини тушуниб етдим. Мана шунинг ўзиёқ, тўйимдан кейин фақат ўзимнинг айтганимни қилмаслигимни англатади.
- Бир пайтлар Интернет сайтларида онангиз билан кийинишингиз борасида можароларингиз тарқалганди. Ўша пайтда мухлисларингиздан бири қўнғироқ қилиб, «Каниза уйда онаси билан гаплашмайдими? Нега она-бола ўртасидаги гаплар омма олдида муҳокама қилиняпти? Онаси қизини шарманда қиляпти-ку», деганди.
- Онам иккимиз модельер-дизайнер бўл­сак ҳам дунёқарашимиз, танловларимиз турлича. Мана, шу жиҳатдан баъзан келишолмай, бир-биримизни тушунолмай қолган пайтларимиз бўлади. Ҳар бир касбдагилар ўзининг талабгорларига ёқишга ҳаракат қилиб ишлашади. Жумладан, биз ҳам мухлисларимизга, халққа ёқиш учун тинмай изланамиз. Мен санъатдаги имижимни қабул қила олмайдиганларга парво қилмайдиган, танқидларни кўнг­лимга оғир олмайдиган бўлиб кетганман. Лекин  онам бунга чидай олмайди. Ижтимоий сайтларга кириб, мен ҳақимдаги фикрларни кузатиб борадилар. Шундай ёзишмалардан бирида мени имижимга билдирилган салбий фикрлар ва ҳатто ҳақорат сифатида ота-онамга тил теккизилганига чидай олмай, шартта ижтимоий сайтга интервью бериб юборганлар. Менимча, ўша фикр билдирганлар ёшлар ва ўйламай ҳақоратлайдиганлар бўлса керак. Онамга буни тушунтирдим. Лекин онам «Сен бизнинг юзимизни ерга қаратдинг!» деб хафа бўлди. Тўғри, мен антиқа янгиликлар қилишим мумкин. Лекин очиқ-сочиқ кийиниб чиқмаяпман-ку. Ўшанда санъатдаги имижимга ота-онамнинг нима алоқаси бор, нега уларни қўшишади, деб жаҳлим чиққанди.
- Кечирасиз-у, фарзанд ота-онанинг юзи. Улар раҳматни ҳам, лаънатни ҳам шу фарзанди орқасидан эшитгани учун куюнишади-да.
- Тўғри, тарбия борасида фарзанд ота-онага раҳмат ва лаънатни олиб келиши мумкин. Лекин мен хонанда бўлиш билан бирга модельер-дизайнерман ва касбимда янгилик, ўзгариш қилиш билан ўзимни кўрсатишим мумкин. Агар фақатгина хонанда бўлганимда балки имижимга бунчалик эътибор қаратмаслигим мумкин эди. Шундай экан, касбимдан келиб чиқиб, санъатдаги имижимни белгилайман. Мана шу жиҳатдан улар ота-онамга тил теккизишмаса яхши бўларди. Мен ота-онам берган тарбиясига зид иш қилганим йўқ! Кимгадир ёқмаслигим табиий. Лекин бу ёқтирмасликка ота-онамни қў­шишларини истамайман!
- Сизга «ўзбек Леди Гагаси» дея таъриф беришмоқда. Ўзингиз шу таърифдан қониқасизми?
- Одам одамга ўхшайди. Мен кимгадир ҳавас қилишим мумкин, лекин ҳеч қачон тақлид қилмайман. Мен одамларнинг фикрини бошқаролмайман. Ўша Леди Гагага ўх­шатишаётган бўлишса, уларга айнан ўхшаш эмаслигимизни, унга тақлид қилмаётганимни исботлашга уриндим. Ўша санъаткорнинг ўзими, стилистими авангард услубида янгиликлар қилишни яхши кўради. Мен ҳам янгиликларга ўчман. Балки мана шу жиҳатимиз ўхшаш бў­лиши мумкин. Бироқ мен Каниза бў­либ санъатга кирганман ва шу ном билан қолмоқчиман!
- Қўшиқларингизнинг мавзулари ўзига хос. Лекин негадир дард­ли, жиддий қўшиқлар куйламайсиз?
- Дардли қўшиқларим бор, лекин уларни барчаям эшитмаган. «Ёр-ёр», «Жоним сени», «Олиб кет» каби қўшиқларим дардли куйланган. Лекин тан олишим керак, дардли куйлашга ўзимнинг ҳам хоҳишим йўқ. Одам кўпинча йўқотгандагина дардли қўшиқ куйлайди.  Мен ҳали юракдан куйлайдиган даражада дард чекканим йўқ. Қўшиқларим билан одамларга кўтаринки кайфият улашгим келади. Шундоқ ҳам ҳамманинг юрагида катта бир дарди, армони бўлади. Мен қўшиғим билан уни дардини эслатиб, янгилаб нима қиламан? Яхшиси, ўша дардини унуттиришга ҳаракат қилай.
- Ёлғиз қолганингизда ўзингизга нималарни уқтирасиз? Кўзгуга қараб, ўзингиз билан гаплашасизми?
- Ёлғиз қолганимда мен кўпроқ хиргойи қилгим, яхши кино кўргим келади. Баъзида тўйиб йиғлаб оламан, юрагим оқаргандек, поклангандек бў­лади. Кўзгуга қараб, ўзимни мақтаб туришимни қаердан билдингиз? Чунки ҳақиқатан ойна олдида ўзимни мақтаб, ижобий жиҳатларимни айтаман. Шунда ўзимга бўлган ишончим, руҳий қувватим ортади.
- Хонанда бўл­сангиз ҳам дизайнерлик билан шуғулланишингиздан, либосларингизни ўзингиз яратишингиздан хабаримиз бор. Бошқа санъаткорлар ҳам сизнинг дизайнерлик либосларингизни кийишадими?
- Йўқ, ҳали ҳеч бир санъаткор либосларимдан кийганича йўқ. Менимча, ўзига барибир яхшироқ яратади, менга унчалик тикиб бера олмайди дейишса керак-да (кулади). Лекин икки йил олдин хонанда Жасур Умиров концертининг либосларини яратишда менинг фикримни сўраб, мурожаат этганди. Рози бўлгандим. Либосларни фақат ўзимнинг тасаввурим билан эмас, балки тикув цехимдаги ходимларнинг фикрларини инобатга олиб ҳам яратишимизни айтувдим. Бироқ концерт олди ташвишлар билан бўлиб, Жасур бунга улгуролмади. Агар ёнимга нимадир ёрдам сўраб келишса, бажонидил қўлимдан келганини қиламан.
- Имиж, қўшиқларингизни кў­риб, фақат ўз фикрига таянадиган, таваккалчи, деган хулосага келиш мумкин. Нечоғли таваккалчисиз?
- Ҳақиқатан таваккалчиман. Олдин таваккал қилишдан қўрқардим. Лекин ҳамма нарсани таваккал қилиб ўргандим ва энди бундан қўрқмайман. Масалан, қўшиғимдаги имижим борасида таваккал қилишим керак бўлса, сира иккиланмайман. Қошимнинг ўр­тасини чизишми ёки кампир кўринишида чиқишми, менга фарқи йўқ, барибир қўшиғимга керакми, бажараман. Балки шунгами, кўча-кўйда кўрганлар «Клипларингизда кўринганингиздан ёш ва чиройли экансиз-ку», деб ажабланиб қолишади.
- Ҳақиқий санъаткор, ҳаваскор ва даромад учун куйлайдиган хонанда. Ўзингизни қайси бирига мансубман, деб ҳисоблайсиз?
- Ҳар учаласига ҳам мансуб бўлсам керак. Агар ўзимга баҳо берсам, бу катта кетиш бўлади. Учаласигаям деганим, кимгадир санъаткор, бошқа бировга ҳаваскор, баъзиларга даромад учун куйлайдигандек туюламан. Мана, Жаҳонгир Позилжонов тўғрисидаям турлича танқидлар, фикрлар юради. Лекин халқ яхши кунида доим уни чақиради, қўшиқларини эшитишади. Бу дегани кимгадир ёқмадинг дегани ҳаммага ёқ­майман, дегани эмас-да. Менга қандай фикр билдиришмасин, қандай таъриф беришмасин, мухлисларимга кераклигимни ҳис этиб тураман ва шукр қиламан!

Ҳ. Пардаева суҳбатлашди,
"Bekajon"dan olindi

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz