» » Ватандошларини ҳақоратлаган Наргиз сўзлари учун узр сўради

Закладки Ватандошларини ҳақоратлаган Наргиз сўзлари учун узр сўради

Название:
Ватандошларини ҳақоратлаган Наргиз сўзлари учун узр сўради
Жанр:
Дата:
9-05-2015, 07:21
Автор:
Просмотры:
2741
 

Куни кеча Зокировлар сулоласининг вакили бўлмиш асли ўзбекистонлик Наргиз Зокирова ўзининг Instagram’даги саҳифасида танқидли изоҳлар қолдирган ўзбекистонлик ватандошларига қарата жавоб ёзди. У ўз мурожаатида шундай сўзларни билдирди:

"Ҳали жонингизга тегмадими??? Мени тинч қўйсангиз-чи, сизга ўхшаганлардан, Ўзбекистон деб аталмиш жаҳаннамдан қочиб кетганимга 20 йилдан ошиқ вақт ўтди. Мен ўша ерда яшайдиган қариндошларимни кўрмайман, уларни жудаям соғинаман, лекин сиз каби разил, жирканч нодонлар ва риёкорлар туфайли ўз ватанимни тарк этишга мажбур бўлганман! Бу сулолани ер билан яксон қилиш эмас, у билан фахрланишингиз керак эди! Мен бобом, бувим, тоғаларим, отам Ўзбекистон маданияти тараққиётига жуда катта ҳисса қўшганидан фахрланаман. Ўз фамилиям остида ифтихор ҳис этаман! Шуни билишингизни истардимки, бу қанчалик қўпол янграмасин, мени лаънатлашга ва менга қарата жуда хунук ва жирканч изоҳлар ёзишга қўли борадиганлар туфайли Ўзбекистонни ўз ҳаётимдан таг-томири билан узиб олишимдан уяламан ҳам! Мен сизнинг, ҳа, айнан сизнинг республикангиздан чиққанлигимни унутинг! Мен сизники эмасман! Ва ҳеч қачон бўлмаганман. На эътиқодим, на қиёфам, на руҳим ва на қалбим билан! Мен эркин инсонман! Менинг Ватаним бу АҚШ, Россия, Доғистон, Ҳиндистон, Хитой… Ишқилиб, ҳар қандай жой бўлиши мумкин, лекин сиз эмас!!! Мени ва оиламни ўз ҳолига қўйинг, ёлвораман!!! Ва худо ҳаққи, саҳифамдан кетинг, ўзингиз атагандек, "шайтон”дан нари юринг! Бу ер сиз каби "эътиқодлилар” учун эмас!!!”



Наргиз: "Набирамга нисбатан билдирилган фикрлар ҳаммасидан ошиб тушди”


Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Наргиз Зокирова ўз ҳамюртларидан қизишиб кетгани учун узр сўради.


"Super.ru” нашрининг хабар беришича, Наргиз ғазабини фақат уни ҳақоратлаганларга қаратилганлигини маълум қилди. "Мен ҳали-ҳамон ўз ватаним сифатида Ўзбекистонни эътироф этаман”, дейди санъаткор.


"Суратларимга нисбатан турли ифлос гаплар ёзишганида чидаб, индамай туришим мумкин, сабаби ташқи кўринишим аксарият ҳамюртларим учун тушунарсиз эканлигини тушунаман… Бироқ набирамнинг суратини жойлаганимда унга нисбатан бўлган ёмон изоҳларга чидаб тура олмадим. Кеча кун давомида йиғладим. Уларни ўқиш қанчалик қийинлигини тасаввур ҳам қилам олмайсиз”, — дея ўз ҳаракатини изоҳлади Наргиз.


Наргиз ватандошларига ушбу постни жаҳл устида ёзганини билдирмоқчилигини айтди.


"Тўғри, эҳтимол мен ўзимга мос бўлмаган вақт ва жойда туғилгандирман, балки ҳамюртларим дунёқарашига мос эмасдирман. Лекин қандай қилиб ўзим туғилган ва ота-онам яшаётган ватанимни ёмон кўра оламан? Шу миллат шарофати билан дунёга келдим. Бироқ кўплаб ҳамюртларим мени улардек бўлмаганим учунгина умр бўйи ёмон кўриб келгани менга жуда алам қилади. Ахир шу туфайли мен ўз ватанимни тарк этишимга тўғри келган”, — дея ҳисларини изҳор қилди санъаткор.

"Бу ҳақиқатан менинг ватаним, менинг аждодларим, мен ўзбеклигимдан фахрланаман. Мени нотўғри тушунган кишилардан узр сўрайман, бу бутун Ўзбекистонга қаратилмаган эди”, — дея гапларига якун ясади Наргиз.

Manba: Darakchi
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz