» » Аюб Шахобиддинов: “Уларнинг даражаси “кассабоп фильм”га мўлжалланган”

Закладки Аюб Шахобиддинов: “Уларнинг даражаси “кассабоп фильм”га мўлжалланган”

Название:
Аюб Шахобиддинов: “Уларнинг даражаси “кассабоп фильм”га мўлжалланган”
Жанр:
Дата:
30-05-2014, 03:34
Просмотры:
604
 

Болалигимдан кинони яхши кўраман. Катта бўлганимда албатта киночи бўламан, дердим. Бугун касбим сабаб кинога "аралашаман-у”, барибир киночимасман! Ҳар сафар "Ўзбекфильм киностудиясига борганимда юрагимнинг туб-тубидаги ўша орзу "бош кўтаради”. Бугун ҳам кино ҳақида суҳбатдош излаб, "Ўзбекфильмга бордим. Излаган одамимни "72 хонадан топасиз”, дейишди... У хона эса қулф, 73 хона очиқ... Хуллас, 73 хонадаги суҳбатни сизга ҳам илиндим...


— Аюб ака, "Турист”ни кўрдим. Нимагадир бу ғоя сизга "таклиф қилинган”, деб ўйладим...


— Тўғри, таклиф билан ишладим. Аммо ёмон фильм бўлмади. Эътирозлар билан бирга яхши гапларни ҳам эшитдим.


— "Паризод” ижодингизда ўзига хос аҳамиятга эга кинокартина. У бир нечта халқаро киномукофотларга лойиқ топилди. Албатта бу қувонарли! Аммо қулоғимга "Шу фильмни тушунмадим”, деган гап-сўзлар ҳам чалинди?


— Бу табиий... Ахир ҳар бир томошабинни ўз дунёқараши бор. Уларни бир даражада баҳолашнинг имкони йўқ. Паризод — эстетик идеал қаҳрамон. Фильм якунида уни осиб ўлдириш ёки бошқача ечимдан ҳам фойдаланиш мумкин эди. Аммо менга бошқа нарса керак эди. У — покизалик, ҳалолликни яхши кўради. Учраган кимсаларнинг маълум маънода виждонига таъсир кўрасата олиши билан аҳмиятли. Фильм Европа Иттифоқи ҳудудидаги қатор анжуманларда ҳам намойиш қилинди. Шунда иштирокчилардан бири "Бу қиз биргина қишлоқ учун эмас, у истаган жойида пайдо бўлиши мумкин”, деди.


— "Ўзбекфильм”дагилар касса учун курашмайди, тайёр маблағга фильм олади, деган муносабатга қандай қарайсиз?


— Бу нохолис одамнинг фикри! Авваллари тўғриси, бундай жумлаларни ишлатмасдим. Давлат буюртмаси асосида ишланадиган фильмнинг масъулиятини ҳис этиш керак. Кечирасиз-ку, тўртта ўртоқ пиво ичиб ўтирганида келган ғоя билан "Ўзбекфильм”да кечаётган жараёнларни тенглаштириб бўлмайди. Берилаётган маблағ асосан ижодий ишлаб чиқариш учун кетади. Гонорарга келсак, айримлар  ваҳима қилганидек  катта эмас. Иккинчидан, "Ўзбекфильм”да ишлайман, яхши фильм суратга оламан, деган одамга йўл очиқ. Эшитганман, "Тўйчиев, Шаҳобиддинов, Мусоқов "Ўзбекфильм”да фильм ишлайди”... Ўша одамларни тушунмайман, нима учун 5-6 йил вақт сарфлаб ўқиганига?! Уларнинг даражаси ҳам ўзлари айтган "Кассабоп фильм”га мўлжалланган. Суҳбатини эшитсангиз ҳайрон қоласиз, қандайдир тўйни ташкиллаштириш ҳақида гаплашиб, фильм олишади... Дунё киносидан классик режиссёрларни танимайди, бугунги жараёнларни таҳлил қилишни ўйламайди ҳам... Улар билан ҳақиқий кино ҳақида, санъат дурдоналари ҳақида мириқиб гаплашиб бўлмайди. Ҳар доим ҳам яхши ижодий муваффаққиятга эришиб бўлмас, лекин замонавий ўзбек киноси қиёфаси учун  "Ватан”, "Чашма”, "Воиз” каби "Ўзбекфильм” киностудиясида суратга олинган асарларнинг борлигини алоҳида таъкидлаш керак.


— "Кечиккан ҳаёт”нинг аудиторияси кенг. Олтин ўрталиқ яхши топилган...


— Тўғри, аммо бу жуда мушкул. Ёшларбоп фильм олиш ниятим бор. "Кечиккан ҳаёт”да шунинг ўртасини топишга ҳаракат қилганмиз. Чегара бузилмаслиги керак. Ҳам томошабин учун, ҳам ўзингиз мазза қилиб ишлайдиган кинокартинага эришиш осонмас. Айнан томошабинбоп қилиб ишласангиз, эртага бошқа журналист келиб "Бинойидек ишлаётгандингиз, нимага бундай йўналишида фильм олдингиз?” дейиши мумкин (кулиб). Тижорат фильмларим бор. "Телба”, "Севинч”ни ўн-ўн беш марталаб кўрдим дейишади. Ҳатто "Турист”ни ҳам сўрашади. Ўша кинокартиналарнинг дискини совға қилсангиз хурсанд бўлади. Яна бир ҳолат: ўша томошабин бошқа фильмимни у қадар тушунмаслиги ё кўрмаслиги табиий.


— Тўлиқ комедик жанридаги  фильмларингиз борми?


— Комедия жуда осон ва жуда мураккаб жанр. Бу жанрда фильм ишламасам керак. Лекин вақти келиб, фикрим ўзгариши ҳам мумкин. Ҳужжатли фильм олмасам керак, дердим. Мана яқинда шу йўналишда Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳақида фильм олдим. Аслида туйғуларимни таҳлил қилиш учун фильм оламан. Агар ижодий жараёнда мен ўзимга тааллуқли нимадир кўрмасам,  ишламайман.


— Назаримда, бугун кино саноатида жанрлар аралашиб кетгандек. Нозик комедия, драма-мелодрамма... Ёки мен хато ўйлаяпманми?


— Жанрларни тушуниш учун қомусий  билим керак. Билмаганни қандай қилиб кўрсатиш мумкин?! Жанрларнинг бузилишини фильм учун ёзилган мусиқий ечимда ҳам кўриш мумкин. Сато, танбур ва европага хос соз овози...экранда актёр йиғлаб турибди... Бу ҳолни қандай таҳлил қилиш мумкин. Қай бири таъсир кўрсатади? Боғланиш қани? Битта картинада ҚВЗ, "Оталар сўзи”га хос саҳналар, кейин "ҳиндча нигоҳ” озгина лирик чекиниш, корейс фильмларига хос нимадир ва охирида Шекспирона  фожеа акс этса?!. Бу жараёнда қандай жанр туғилишини тасаввур қилинг?!


— Хотиржам кўринасиз. Суратга олиш майдонида ҳам шундаймисиз?


— Иш бошлангандан кейин янги ғояларни ўша пайтда фильмга сингдириб бўлмайди. Бир куни Нозим Тўлахўжаев съёмка жараёнида ўз фикрини тўғрироғи, айнан ўйнаётган саҳнасига нисбатан қўшимча бир ҳолатни жон куйдириб тушунтирди. Унинг гапи тугагач, индамай ортимга ўгирилиб кетибман. Бу беэътиборлик эмас, ҳар бир фикрни, айтилган сўзни мушоҳадасини кейинга олиб қўяман. Соатлаб суҳбатлашиш, баҳслашишдан фойда йўқ. Иш кетаётган пайтида кўзлаган мақсадимдан, кўрган кадрларимдан четга  чиқолмайман.


— Актёрларимиз ёш йигит-қиздан амакитоға, холааммага айланиб қолишади. Нимагасиз режиссёрлар 35-45 ёшли актёрлардан унумли  фойдаланмайсиз?


— Агар 45 ёшли Шоҳрух Хон орқасига рюкзак осиб, 20 ёшли коллеж талабасини ўйнаса ярашади. Амитабх Баччан 70 ёшида муҳаббат мактубини ёзса ҳам ишонамиз. Экранда бизнинг томошабинимиз ҳозир Улуғбек Қодировнинг талабалигига ишонмайди. Агар Бахтиёр Қосимов Тўти Юсуповага "Сен юрагимнинг тўридасан”, деган маънодаги хат ёзса қабул қилолмайди. Бу жараён менталитет билан боғлиқ вазият.


— Муболағасиз фильм олиш мумкинми?


— Қийинроқ... Муаллифлик фильмларида ҳаётни ортиқча буёқларсиз кўрсатиш маҳорати бор. Айнан шундай кинокартиналарда сиз айтган жараён бўлади. Брюс Уиллис фильмларини олайлик, унинг кинокартиналари сиз айтаётган мулоҳазадан умуман фарқ қилади. У албатта якуний қисмда сайёрамизни офат-балодан қутқаради (кулиб)... "Ўтов” ё "Паризод” тўлақонли муаллифлик фильмлари эмас. Унда томошабинга яқинлик бор. Масалан, кинорежиссёр Андрей Тарковскийни кўпчилик қабул қила олмайди. Нимага? Вақтида мен ҳам тушунмаганман. Лекин у битта ҳиссиётнинг кичик нуқтасигача очиб беради. Бундай кинони кўра олиш учун ҳам, тушунишга ҳам сабр керак. Агар сиз буларнинг уддасидан чиқсангиз, албатта нимагадир эришасиз. Қайта кўриш жараёнларида янги фикрларни кашф этиб бораверасиз...


Шундай фикрлар бор, қандай ёзишни билмайсан... Ана шуниси алам қилади. Суҳбатни ёзаяпман-у, ниҳоялаш қийин. Чунки, фикр баъзида ҳар қанча келиштириб, ўхшатиб  ёзилмасин, кутилгандек  таъсирга эга бўлмаслиги мумкин. Назаримда, суҳбатдошим ҳаётга бошқалар (мен ҳам!!! )ўйлаганидек файласуфона ёндошмайди. Шунчаки, оддий қарайди, таҳлил қилади ва ундан  ўзидан излайди. Аюб Шаҳобиддинов нигоҳида ана шундай тафаккурни, изланишни кўрдим. Ва англадимки, ундаги ОДДИЙлик – ЖЎНлик эмас!


Севдо НИЁЗОВА суҳбатлашди.

"Даракчи"
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz