» » «Сариқ девни миниб»

Закладки «Сариқ девни миниб»

Название:
«Сариқ девни миниб»
Жанр:
Дата:
22-05-2014, 06:33
Просмотры:
1041
 
 
 

«Сариқ девни миниб» фильмининг премьераолди намойиши бўлиб ўтди

 

Алишер Навоий номидаги Кино саройида «Ўзбекфильм» киностудиясида суратга олинган «Сариқ девни миниб» («Сеҳрли қалпоқча-2») тўлиқ метражли бадиий фильмининг премьераолди намойиши ва картина ижодкорлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоевнинг «Сариқ девни миниб» романи асосида суратга олинган «Сариқ девни миниб» бадиий фильмида акс эттирилган воқеалар, аввало, китобда тилга олинган кулгига бой саргузаштларни томошабинлар ёдига солади.

Тиниб-тинчимас, шўхлигидан ҳатто қўшнилар ҳам безор бўлган Ҳошимжонни бувиси «Боланинг ақли кирсин», деб қишлоқдаги Данак табибга дастёрликка беради. Ёзги таътил саргузаштларига дебоча бўлган бу воқеа сабаб табибнинг аслида ёлғончи, фирибгарлиги Ҳошимжоннинг саъй-ҳаракатлари билан фош бўлади.

Фильм сценарийси муаллифи ва режиссёри – Сарвар Каримов. Постановкачи оператор – Изатилла Лутфуллаев. Асосий ролларни Бунёд Раҳматуллаев, Шоҳруҳ Асадуллаев, Тоҳир Саидов, Муҳаммадисо Абдулхаиров, Фотима Режаметова, Дилбар Икромова сингари актёрлар ижро этган.

2012 йилда режиссёр Сарвар Каримов томонидан ёзувчи Худойберди Тўхтабоевнинг «Сариқ девни миниб» асари асосида «Сеҳрли қалпоқча» фильми суратга олинган эди. Фильм сўнгги йилларда болалар учун суратга олинган энг яхши картиналардан бири сифатида эътироф этилди, кўпчилик мухлис ва мутахассислар фильм ҳақида ижобий фикрларни билдиришди. Фильм «Киношок» халқаро кинофестивалида қатнашди, шунингдек, «Энг улуғ, энг азиз» танловида иккинчи бўлди.

Иккинчи фильмни суратга олиш ишлари бошлангани 2013 йил ноябрида маълум бўлганди. Ўзбекистон Президенти томонидан 2014 йил 19 февраль куни имзоланган «Соғлом бола йили» давлат дастурида эса «Сеҳрли қалпоқча-2» бадиий фильмини суратга олиш учун 600 миллион сўм ажратиш кўзда тутилганди.

Манба: УзА, Дарё, Кун
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz