» » Aктрисаликдан чеварликка…

Закладки Aктрисаликдан чеварликка…

Название:
Aктрисаликдан чеварликка…
Жанр:
Дата:
22-05-2014, 06:11
Просмотры:
1666
  
 
Ситора ФАРМОНОВАнинг хавфли бурилиши: актрисаликдан чеварликка…
 

Севара ОРИПОВА, жамоатчи мухбир: — «Хавфли бурилиш», «Мафтуна», «Менинг акам бўйдоқ», «Энди дадам бўйдоқ» фильмлари орқали яхши таниш бўлган актриса Ситора ФАРМОНОВА билан тикувчилик ательесида учрашдик.Актрисаликдан сўнг ўзини хонанда сифатида ҳам синаб кўраётган бу ёш санъаткорнинг хоббиси – тикувчилик. Фартукми, қозон ушлагичми тикади деб ўйлагандим, рости. Бир пайт қарасам, Ситорахон эскиз чизишга киришиб кетди, кейин биргалашиб мато танладик. Ана ундан кейин қайчини олиб, бичди-ю кўз ўнгимда янги либосни тикиб ҳам қўйди. Камина эса уни гапга солиб, баъзан ишидан чалғитиб ҳам турдим.

Маълумот

Ситора Фармонова 1984 йил, 20 августда Бухоро шаҳрида туғилган.

Фаолияти: актриса, хонанда.

Тошкент давлат санъат институтини тугатган.

Оилада 3 фарзанднинг тўнғичи.

Болаликдаги орзу

— Болалигимда дизайнер бўлишни орзу қилардим. Бувиларим чевар бўлишган-да. Уларнинг ишларини кузатиб тикиш+-бичиш сирларини ўрганиш истаги туғилган. Қолган қийқимлардан қўғирчоқларимга ўхшаса-ўхшамаса кийимчалар тикардим. Қўлларимга неча марталаб игналар санчилган бўлса ҳам, ҳар сафар уларга янги либос кийдирганимда оғриқлар унитиларди.

Бугун санъат соҳасини танлаган бўлсам ҳам, маҳоратли дизайнер бўлишга кеч эмас, деб ўйладим ва кўрганингиздек, тикувчига шогирд тушдим.

«Афсусланмайман…»

— «Қиз болага бу соҳа тўғри келмайди», дея санъаткор бўлишимга қаршилик қилишган. Тўғри санъатнинг нонини ейиш учун тишлар темирдан бўлиши керак экан. Кимлар учундир бизнинг ҳаётимиз беғам, беташвиш кўринар, аммо саҳна ортида муаммолар, ўзига яраша ташвишлар бор. Мен, барибир, танловимдан афсусланмайман, аксинча фахрланаман.

«Агар фонограмма тақиқланса...»

— Бу мен учун фожеа эмас. Ўртоқларим билан тез-тез караокега бориб тураман. Ўз устимда кўп машқ қиламан. Қўшиқларимга келадиган бўлсак, компьютерда овозимнинг 15-20 фоизинигина «тозалатаман». Жонли ижрога овоз секин-асталик билан ўргатиб борилади. Шу соҳани танладимми, қўшиқларни жонли ижро қилиш вазифам. Мен бу вазифани бажаришда қийналмайман. Жонли ижро ўз номи билан жонли. Сиз унда мусиқани ҳис қиласиз. Ва беихтиёр таронанинг бир бўлагига айланасиз.

Рақобатчи актрисалар

— Ҳеч кимни ўзимга рақобатчи деб билмайман. Ҳар биримизга ҳусн, талант, ризқ ва мухлис берилган. 100 нафар томошабиннинг 50 тасига Дилноза Кубаеванинг ижоди ёқар, 50 тасига менинг ролларим. Ҳаммамизнинг ўз йўлимиз бор. Мен рақобатчи бўлиб эмас, актрисаларимизга ҳавас қилиб, кино оламига кириб келганман.

«Бўлажак турмуш ўртоғим...»

— Ҳар бир қиз, албатта, бир оиланинг ҳавас қилгулик бекаси бўлишни ният қилади. Иш, карьера деб турмушга чиқиш ҳақида унутгандирман. Бироқ кўнглимдаги инсонни ҳали учратмаганим рост.

Дадам онамга жуда ҳам меҳрибон. Онамнинг боши салгина оғриб қолса ҳам, бизга айтмай ўзи қараб, атрофида парвона бўлади. Турмуш ўртоғим худди дадамдек меҳрибон бўлишини истайман. Бўлажак умр йўлдошим бой, чиройли бўлмаса ҳам майли. Аммо қалби меҳр-муҳаббатга лиммо-лим бўлишини истайман. Агар ижодимга қаршилик қилса, оилам бахти учун ҳаммасидан воз кечаман.

«Яхши келин бўлсам керак»

— Насиб қилса, қайтона-қайнонамни ўз ота-онамдек кўраман. Шунда янги уйимда ўзим ҳам меҳр топаман. Келинлик хизматларида қийналмасам керак, чунки қўли гул пазандаман. 11 ёшимдан ошхонада мустақил «ижод» қила бошлаганман. Онам «ўзинг пишир», деб қозон-чўмични қўлимга тутқазган. Балки ўшанда бундан хафа бўлгандирман. Лекин ҳозир у кишидан жуда ҳам миннатдорман.

«Пардоз-андоз жойида бўлсин»

— 23 ёшли укамга келин қидириш пайти кўп қизларни кўрдик, кузатдик ва уларнинг кийиниш, бўяниш маданиятидан тўғриси, ранжидим. Шундай қизлар борки, юзларига ҳаддан ортиқ оро бериб, ёши катта аёлларга ўхшаб қолишган. Мен пардоз-андозга қарши эмасман, ҳамма нарса меъёрида бўлиши керак, деб ўйлайман. Лабини бўяб, кўзини атрофини чизиб қўйса бўлди. Аслида табиий гўзалликдан қўймасин. Чунки асл гўзаллик инсонннинг ўзи билан ҳамроҳ. Уни бўрттириб кўрсатишга ҳожат йўқ. Бачкана кийиниши, ошириб бўяниши, ярашмаган соч турмаклари билан ҳеч бир қиз атрофдагиларни ўзига мафтун этолмайди.

Машина ўғриси

— Бир куни интернет кафега иш билан кирдим. Ишим битгач, шошиб чиқиб машинамнинг эшигини очдим. Қарасам, бир рус эркак рулда, ёнида яна бир аёл. Хаёлимга «ўғирлаб кетишаяпти» деган ўй келди. Қўрқиб кетиб жон ҳолатда «Машинамда нима қилаяпсизлар, бу менинг машинам», деб бақирдим. Улар бўлса, кўзларини катта-катта очиб менга ҳайрат билан қарашди. Яхшироқ назар солсам, машина меники эмас. Секин ёнимга ўгирилсам, ўз машинам турибди. Улардан узр сўраб, шошқалоқлигим панд берганидан ҳам кулиб, ҳам уялиб ўз йўлимда кетдим.

Сценарий танлаш

— Аввало, мазмунга аҳамият бераман. Ўқиётганимда юрагимга нимаси биландир яқин бўлса, якунига етмасдан менинг хаёлимга келган фикрларни англасам, ўқиш жараёнида роль ўйнай бошласам, демак, сценарий зўр. Ўшандагина режиссёр таклифини қабул қиламан.

Ўзим тикканман

— Мана бу кўйлакни ўзим мустақил тикканман. Ёзда сариқ ранг урф бўлди. Шунинг учун сариқ рангли шифон танладим. Яна саратонда бу мато жонингизнинг ҳузури. Либосни бичиш жараёнида рангни рангга туширишга ҳаракат қилганман. Бу кўйлакка қора ёки яшил рангли белбоғ ярашади.

Моҳир тикувчи бўлиш учун дастлаб матонинг сифатига қараб, бўйи ва энига алоҳида аҳамият бериб бичишни бошлаш керак. Устозим «Тикаётганингизда гули гулига тушишига доим эътибор беринглар», дейди. Менимча, штапелми, шифонми, адрасми, нима бўлишидан қатъи назар ҳар бир матога меҳр бериб, либос тикишингиз лозим. Шунда ишингиз нафақат ўзингизга, атрофдагиларга ҳам олам-олам қувонч ва кайфият бағишлайди.

Тикув машинаси олдида кечган суҳбатимиз чиройли чиқдими ёки Ситора тиккан либосми, билмадим. Аммо бу қиз ўзига ярашган шўхлиги, соддалиги ва самимийлиги билан мени ўзига мафтун этди.

 

Фотомухбир: Равшан ШОКИРОВ

"Суғдиёна"дан олинди

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz