» » Озодбек Назарбеков: «МУҲАББАТ ЎТКИНЧИ, ОҚИЛА ҚИЗГА УЙЛАНИШ КЕРАК!»

Закладки Озодбек Назарбеков: «МУҲАББАТ ЎТКИНЧИ, ОҚИЛА ҚИЗГА УЙЛАНИШ КЕРАК!»

Название:
Озодбек Назарбеков: «МУҲАББАТ ЎТКИНЧИ, ОҚИЛА ҚИЗГА УЙЛАНИШ КЕРАК!»
Жанр:
Дата:
23-04-2014, 06:23
Просмотры:
1587
 

Айни кунлардаЎзбекистон халқартисти Озодбек Назарбеков навбатдагияккахон концертинимухлисларига тақдимэтмоқдаСевимлисанъаткори биландийдор онларинимухлислар интиқликбилан кутишди.Таҳририятимизга ҳамкўпдан бери саволлар келаётган эдиКонцерт дастури арафасида ушбу саволлар билан Озодбек Назарбековга мурожаат этдик.

«Сюрприз фаҚат  концертда очилади!»

-  Ҳар  йили концерт олди битта хит таронани мухлисларга тақдим этардингиз. Бу  йил эса  бундай «портлаш» бўлмади.

(Холисхон, Тошкент шаҳри)

- Ҳа, бу йилги «Менинг бахтим» деб номланган концертимизда ҳам ажойиб тароналарни мухлисларга тақдим этиш ниятидамиз. Фақат бу сюрпризни концертнинг ўзида очишга қарор қилдик. Янгиликларга тўхталсак, Бобур ғазали билан «Балодур», «Гул жамолидин» каби қўшиқ куйладик. Шу­нингдек, «Боғдодда нима гаплар?»  номли шўх қўшиқ ҳам куйлаганмиз. Жами 20-25 тача қўшиқ ре­­­­­жа­лаштириляпти. Ҳамма сирларни олдиндан очиб қўйсак бўлмас.

«Ота» ҲаҚидаги ҚЎ­шиҚлар    фаҚат бир марта

 яратилади»

- Оталар ҳақида яна бир бор қўшиқ айтсангиз. Чунки отасини ҳурмат қилган инсон Ватанга садоқатли, ҳаётнинг қадрига етадиган инсон бўлади, деб ўйлайман.

(Лайло, Тошкент)

- Ота мавзусида қў­шиқ куйлаганман. Ижодкорнинг ижодий ҳаёти давомида Ота ва Ватан ҳа­қидаги қў­шиқ­лар битта ёки иккита яратилади ва ўшанда ҳам умрбоқий бўлиши лозим. Бу йўл-йўлакай ижро этиладиган қўшиқлар эмас. Ота ва  Ватан мавзусида куйланган тароналар йиллаб яшаши керак. Бу мавзуга ҳадеб қўл уриб, обрўсини тушириш керак эмас, менинг назаримда.

«Энг севимли асарим —

  «Лисон ут-тайр»

- Озод акага саволим қуйидагича, қайси китобни  ўқишни яхши кўрасиз ва нима сабабдан?

(Гулрух, Андижон  вилояти)

- Энг кўп ўқийдиган ва ўзим жуда ҳам яхши кўр­ган китобим — ҳазрат Навоийнинг «Лисон ут-тайр» асари. Яхши кўришимнинг сабаби, бу ки­тоб­да санъаткорларга тааллуқли бўлган мавзулар жуда ҳам кўп. Ҳазрат Навоий айнан мана шу китобида кўпроқ санъаткорларга тўхталган. «Cанъ­аткор ким ўзи? Ким бўлиши керак, қандай бўлиши керак? Унинг ҳаётдаги, жамиятдаги ўрни қанақа?» Мана шу ҳақида кўп ёзилган. Ўзим ҳазрат Навоийнинг шеърий ға­зал китобларини жуда ҳам яхши кўриб, мутолаа қиламан. Қўшиқчи бўл­ган­лигим учун ҳам, бу репертуаримда сўз танлашимга катта имконият беради.

«Иброҳим

Тотлисасни севиб тинглайман!»

- Озод ака, жаҳон юлдузларининг ижодини ҳам кузатасизми? Агарда кузатсангиз, кимнинг қўшиқларини ва ижодини ҳурмат қиласиз?

(Меҳринисо, Қашқадарё

 вилояти)

- Мен Майкл Жексон, Уитни Хьюс­тоннинг ижодини кўпроқ лирик йўналишда бўлганлиги учун яхши кўраман. Энг севиб тинглайдиган хонандам эса Иброҳим Тотлисас.

Озод-шоу ҳақида

- «Озод-шоу» дас­турини концерт каби катта-катта санъат саройларида ўтказсангиз бўлмайдими?

  (Зулхумор   ая, Тошкент)

- Бу дастурни албатта, катта-катта саҳналар — «Тур­кис­тон», «Истиқлол» санъат саройида ҳам ўтказса бўлади. Лекин, «Озод-шоу» телевизион лойиҳа бўлганлиги учун, биз уни кенгайтириш ниятимиз йўқ! У асосан, эфир учун мўл­жалланган! Мухлислар эса, айни вақтда ўзларининг жонли эмоцияси билан унга завқ бағишлаб туради. Биз уларни мажбурлаб кулдирмаймиз, улар  ўзларининг чин, жонли муносабатларини билдирадилар.

«Шоирликка даъвогар  эмасман!»

- Сафарий тахаллуси билан ижод қилар экансиз. Китоб чоп эттирсангиз…

(ўуломжон, Самарқанд вилояти)

- Менинг Сафарий тахаллусим борлигини қа­ердан билишибди? Ўз ижодимдан бўлган шеърларим бармоқ билан санарли. Шоирликка даъвогар эмасман. Энди баъзи ижодкорлар каби илҳом жўшган вақт қалам тебратиб тураман. Ўз шеър­ларим билан китоб чоп этиш ниятим ҳозирча  йўқ. Жами 10-15 та шеър ёзган бўл­сам, булардан «Дадажон», «Севиб қол­­­масаммиди» шеърларимни қўшиқ қилиб ижро қилдим. Унда ҳам созандаларимнинг фикрларини инобатга олган ҳолда.

«Фарзандларимда санъатга қизиқиш йўқ!»

- Ўғилларингиздан бирортаси сизнинг йў­лингизни танлаяптими? Ўғлингиз Жаъфарбекни қайси касб эгаси бўлишини хоҳлардингиз?

(Ситора, Гулистон)

- Фарзандларимнинг бирортасида санъатга бўлган қизиқишни кўрмаяпман. Қизиқиш ўз йўлига, истеъдод кўринмаяпти. Жаъфар ўғлимда актёрликка бўлган қобилият бироз сезилмоқда. Шунингдек, ўз келажагини футболда ҳам тасаввур қиляпти. Футбол билан санъатнинг унчалик катта фарқи йўқ! Муҳими, чин дилдан мухлислар учун ишлаш керак.

«Жуда таъсирчанман!»

- Эркак киши йиғламайди, дейишади. Агар­­­­да йиғлаш керак бўлганда нима учун йиғлар эдингиз?

(Наргиза, Каттақўрғон)

- Билмадим, аниқ бир нарса учун йиғлаш керак экан, деб йиғлай олмайман. Чунки, ижодкор таъсирчан бўлади. Таъсирчан бўл­гач, ҳар қа­нақа ҳолат бўлиши мумкин. Бу менинг ҳаётимга тааллуқлими, тааллуқли эмасми, оддий бир клип ёки фильм кўриб, асар ўқиб, бирор ҳолатни эшитиб, таъсирланиб кетаман. Бундай ҳолатлар кўп. Ижодкор инсон, ҳар қандай ҳолатни бўрт­­­­­тириб қабул қилганлиги учун ҳам ижодкор!

«Ўзбек

ошхонасига

 етадигани йўқ!»

- Жуда кўп давлатларда сафарда бўлгансиз. Сизга қайси давлатнинг ошхонаси манзур бўлган?

          (Мўътабар, Булунғур)

-  Жуда кўплаб давлатларда бўлганлигим рост. Бироқ дунёда ўзбек ошхонасига етадигани бўлмаса керак. Туркларнинг ошхонаси бизникига яқинроқ бўлгани учун, ўзига хослиги ҳам бор, менга ёқа­ди. Шунингдек, ўзимизга яқинроқ бўлганлиги учунми, Осиё давлатлари ошхонаси ҳам менга маъ­қулроқ.

«Келин танлаш бобида сўнгги қарорни

ўзим айтаман!»

- Ўғлингиз санъаткорга кўнгил қўйса, уларнинг муҳаббатини қўл­­лаб-қувватлайсизми?

            (Шавкат, Самарқанд)

- Олдиндан бир нима деб бўлмайдику-я, бироқ оиламиздаги сўнгги қа­рорни мен айтаман. Севиш-севмаслик муҳим эмас, чунки оила қурилгандан сўнг севгидан-да муҳимроқ вазифалар юзага келади. Эътибор берсангиз, муҳаббат эришилгунига қадар қизиқ ва моҳиятини сақлаб қо­лади. Менинг назаримда, ои­лани оила қиладиган оқила қизга уйланиш керак. Бу ои­ла мустаҳкамлиги сари йўл.

 

"БЕКАЖОН"дан олинди

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz