» » Болливуд юлдузлари юлдузларга ишонадими?

Закладки Болливуд юлдузлари юлдузларга ишонадими?

Название:
Болливуд юлдузлари юлдузларга ишонадими?
Жанр:
Дата:
21-04-2014, 03:54
Просмотры:
2771
 

     Ҳиндистонликларнинг аксарияти мунажжимлар башоратига қатъий амал қилишади. Энг қизиғи, уларда никоҳ тўйи кунини белгилаш ҳам "юлдузлар жойлашуви”га боғлиқ. Қарангки, Болливуд киноактёрлари ҳам башоратчилар билан яхшигина дўст экан!


Шоҳруҳ Хон мунажжимларга ишонмайди!


     Шоҳрух Хон мунажжимлар башоратига ишонмайди. Сабаби, кинога илк қадам қўйган кезлари бир башоратчи унга ҳеч қачон юлдуз бўла олмаслигини ва уринишлари беҳуда эканини катта ишонч билан таъкидлаган. Ўшанда Қирол Хоннинг қандай аҳволга тушганини тасаввур қилаверинг! Іар ҳолда кинога ҳадик ва ҳаяжон билан қадам қўяётган одам учун бу башорат ҳеч кутилмаганда бошга тушган ғишт зарбидан-да, қаттиқроқ тегиши табиий.

     Севимли актёримизнинг буржи – Ақраб. У табиатан тиришқоқ. Яна бир эътироф этадиган жиҳати шундаки, ақраблар (Шоҳрух Хон ҳам) пул жамғариш ва уни нималарга сарфлашни яхши билишади. Оилавий муносабатларда жаноб Хонга ҳавас қилса арзийди. Мунажжимлар ҳам мазкур бурж вакилларининг оилапарварлигини алоҳида таъкидлашади.

     Шоҳрух Хон: "ҳаётда ҳар қандай вазиятни баҳолаш инсоннинг ўзигагина боғлиқ эмас. Шу боис башоратлар ва фолбинларнинг кўрсатмаларига боғланиб қолиш тўғри бўлмайди. Шунчаки инсон улғайгани сайин фикрлаши, чор-атрофга муносабати ўзгариб боради ва шунга яраша бошига яхши-ёмон кўргуликлар тушаверади. Қолаверса, ҳар бир кунимиз Яратганга таваккал!”

 

 

 

Башорат – эрмак


     Ҳамал буржида туғилган Амир Хон жанобларига келажакдаги омадсизликдан хабар бергудек бўлишса, у буни фақат табассум билан қарши олади. Боиси, Амир Хон башоратларни шунчаки кўнгилхушлик учун эшитади. Агар бурж нуқтаи назаридан унга баҳо берадиган бўлсак, бир жиҳатни тилга олиш жоиз: ҳамал ўзгаларнинг мулоҳазаларини хулоса учун эмас, шунчаки кўнгил учун тинглайди. Зеро, Амир учун ўз нуқтаи назари ҳамма нарсадан муҳим!

     Амир Хон: "Башоратлар, менимча, ўйлаб топилган эрмак! Ёмон томони шундаки, бир башоратчини деб қанча оилалар барбод бўлиши мумкин. Умуман, бу борада ХХI аср одамларига хос фикрласак, ёмон бўлмасди”.

 

 

 

 

"Икки қизли бўлишимни аввалдан билганман” 

 

 

     Мафтункор Шри Деви – Паризод буржи вакиласи. У эътиқодидан келиб чиқиб, мунажжимларнинг тавсиясига кўра ҳаёт кечиради. Бир пайтлар қандай рангдаги кийим омадли кунларига сабаб бўлиши ҳақида ҳам интервью берган эди. Аслида, паризодлар жуда эҳтиёткор бўлишади. Уларнинг кўнглидаги шубҳа-гумонлар дарров тарқаб кетмайди. Худди шу жиҳат Шри Девининг феъл-атворида акс этган. Бир пайтлар Митхун Чакраборти билан кечган муҳаббат қиссалари ҳам актрисанинг эҳтиёткорлиги сабаб, кутилгандек якунланмаган эди. У Митхуннинг ўз оиласидан воз кечиб, қаршисида тиз чўкишига ишонмаган ва Бони Капур билан умр йўлини боғлаган. Яна бир жиҳат: у ҳар бир таклифга мунажжимнинг маслаҳатидан сўнг жавоб беради.

     Шри Деви: "ҳар бир одам ўзи ҳақидаги гапларни қандай бўлишидан қатъи назар, жон қулоғи билан тинглайди. Кимдир бефарқман, деса ишонманг. Шахсан менинг исмим шунчаки тилга олинадиган жойдаги "об-ҳаво” ҳам мен учун қизиқ. Айтганча, бир пайтлар икки қизли бўлишимни ҳам башорат қилишган”.


"Мунажжимлар ҳамиша ҳақ эмас”


     Жухи Чавлада тадбиркорлик қобилияти бор. У бошқа аёллар каби фақат табассуми ва қадди-қомати билан эмас, устамонлиги туфайли ҳам доим ютади. Яхши маънодаги уддабуронлик Ақраб аёлларнинг олтин қоидаси. Жухи ҳар қандай ҳолатнинг натижасига қараб муносабат билдиради. У бирданига "ҳа” ёки "йўқ”, деган жавобни беришга шошилмайди. Фолбинлар ва бошқаларнинг фикрларини диққат билан эшитади, ўрни келганида рад этишни ҳам билади.

     Жухи Чавла: "Эътиқодимда мунажжимларсиз бир иш қилиб бўлмаслигига ишора қилинади. Аммо мен ҳар доим ҳам бу ақидага амал қилавермайман. Сабаби, биз цивилизация одамларимиз. Истаймизми-йўқми, вақт ва реал ҳаётни ҳис этишимиз керак. Нострадамусга келсак... у бошқа масала!”

 

 

Фолбин излаб юрмайди


     Катрина Каиф – эгизакларга хос бир жиҳатидан ҳеч қачон воз кеча олмайди. Яъни туйғуларини ўзи истамаган тарзда барчага аён қилиб қўяди. Бир қарашда анчайин "пишиқ қиз”га ўхшаса-да, шахсий ҳаётда у кўп панд ейди. Аммо молиявий масалаларда унинг ўз тамойиллари бор. Фолбин излаб юрмайди, йўлидан чиқса, албатта, ўзи ҳақидаги башоратларни диққат билан тинглайди.

     Катрина Каиф: "Очиғи, мен тарбия топган муҳит мунажжим ва фолбинларни инкор этади. Аммо негадир улар ҳақида ижобий фикрдаман. Мумбайга келгач, кўпчилик киночиларнинг башоратларига таяниб, иш кўришларига гувоҳ бўлдим. Кўп ҳолларда уларнинг ҳаракатлари ўзини оқлагандек назаримда...”


Оилавий ихлос қилишади


     Болливуднинг энг обрўли актёри – Амитабх Баччан ҳар қанча салобатли кўринмасин, мунажжимнинг бироз кўнгилни хира қиладиган башорати туфайли анчайин "чўкиб” қолади. Умуман, Баччанларнинг шахсий мунажжими улар учун энг қадрли меҳмон. Боиси, бу оила диний эътиқодига кўра, ҳар бир аҳамиятли санани башоратчиларнинг "хабар”ларига таяниб белгилайди.

      Амитабх Баччан: "Бу – фолга муккасидан кетиш эмас. Шунчаки, ўзингни нима кутаётгани ҳақида тахминий бўлса-да, хулосага келиш, деб ўйлайман. Қолаверса, бизнинг удумларимизда мунажжимларга ишониш оқланади ва башоратлар кўп бор исботини ҳам топган. Айтганча, бу ирим-сирим эмас!”

 

 


 

У – кайфият одами


      Анушка Шарма – таваккалчи. Ўйчи ўйини ўйлагунча у ишини битиради. ҳамал буржида таваллуд топган актриса ҳаракатчан. Нимагадир қўл урса, узоқ ўйлаб ўтирмайди.

     Анушка Шарма: "Аслида, мунажжимлар ҳақида аниқ жавоб бера олмайман. Агар башоратда менинг буржимга оид яхши фикрлар, мувафаққиятли қадамлар айтилса, ишонаман. Бунинг акси бўлса, уларни бутунлай рад этаман. Мен кайфият одамиман”.


Севдо тайёрлади.
"СУҒДИЁНА" газетасидан олинди.

 

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz