» » Jamila G'ofurova: "Meni aldash qiyin, axir aktrisaman-ku!"

Закладки Jamila G'ofurova: "Meni aldash qiyin, axir aktrisaman-ku!"

Название:
Jamila G'ofurova: "Meni aldash qiyin, axir aktrisaman-ku!"
Жанр:
Дата:
7-09-2012, 07:00
Автор:
Просмотры:
2179
  
 

Жамила Гофурова: — Шу йилнинг бахор ойларида кизимни богчага бердим. Кизимни доим ўзим обориб, олиб келаман. Богча яхши, болани тартибга ўргатади, тарбия беради.

Актриса билан биргаликда богчадан кизини олдик. Энди машинасига ўтираётган эдик, бир йигит келиб Жамилани гапга тута бошлади.

— Ассалому алайкум, сиз Жамиламисиз?

— (хайрон бўлиб) Ха, менман

Мухлис:— Нихоят сизни учратдим-а! Сизнинг ашаддий мухлисингизман. Барча ролларингизни яхши кўриб томоша киламан. Айнан, сизнинг ролларингиз сабаб актёр бўлишни орзу килганман. Бирдан-бир ниятим — сиз билан фильмда роль ижро этиш.

Жамила: — Кечирасиз, хозир ишдаман (ўзи хакда берилиб гапираётган мухлиснинг гапини бўлди). Сиз билан кейинрок сухбатлашсак майлими, шошиб тургандим.

Мухлис:— Жамила, тушунинг, сизни анчадан буён кидириб, тополмай юргандим. Мен сизни яхши кўраман. Гапимга ишонмаяпсизми?.. Рост, алдаётганим йўк.

Жамила: — (кулиб) Мени хижолатга кўйманг. Тўгри тушунинг, хозир ишдаман. Устига-устак кизим билан биргаман, шошиб турибмиз.

Мухлис: — Йўк! (Машинасига ўтиришга харакат килаётган Жамиланинг йўлини тўсиб). Сиз туйгуларимни тушанмаяпсиз...

Алия: — Кечирасиз, биз ишдамиз. Халакит беряпсиз!

Мухлис: — Мен халакит бераётганим йўк. Колаверса, мен сиз билан эмас, Жамила билан гаплашяпман! (шундай дея у кутилмаганда Жамиланинг машинасига ўтириб олди).

Жамила: — Мен сизни умуман тушунмаяпман?! Нима киляпсиз? Яхши гап билан тушунтирдим-ку! Тушинг машинамдан!

Мухлис: — Менга бу охангда гапиришга нима хакингиз бор! Мухлисга хам шундай муомалада бўладими? Мухлислар бўлмаса, сизлар хеч кимсиз! Илтимос, кўпол гапиришга мажбур килманг.

Жамила: — (мухлисининг гап-сўзларидан жахли чикиб, бизга ўгирилди) Алия, мабодо буларнинг хаммаси уюштирилган эмасми?

Алия: — Йўг-ей, Жамила, нималар деяпсиз... Бизга бундай хазилнинг нима кераги бор. Ишимизни тезрок тугатишимиз керак-ку.

Жамила: — Агар мана бу бола хозирок машинамдан тушмаса, ишимиз тўхтайди.

Мухлис: — Булар ким ўзи? Менга бир огиз ортикча гапиришса, пушаймон бўлишади!

Жамила: — Мен сизни умуман тушунмадим, ўзингизни ким деб ўйлаяпсиз?! Яхшиликча машинадан тушинг. Тушмасангиз...

Мухлис: — Тушмасам нима бўлади? Хамма юлдузлар хам сизга ўхшаб факат сахнада мулойиму, хаётда кўполми?

Мухлиснинг бу гапидан кейин фотомухбир Равшан Шокиров чидаб туролмай жанжалга аралашди:

— Нималар деётганингизни биляпсизми? Сизга тушунтиряпмиз-ку, биз ишдамиз, халакит беряпсиз, деб! Нахот шуни англасамангиз?

Мухлис: — Сен менга шундай муомала киляпсанми?! Ўв, менга кара, муаммо керак бўлса, айт, гаплашамиз. Хамма ўз ишини килсин. Мен сени ишингга аралашмаяпманми, сен хам кўшилма! Фотоаппаратингни "шакилати-и-и-б” юравер!

Вазият жиддий тус олганини кўрган Жамила чидолмади: — Э-э, сизнинг гапингизни тинглаб ўтиришга вактимиз йўк, тушинг. (Мухлисни итариб машинадан тушурмокчи бўлди. "Сурбет мухлис” машинадан тушавермагач, айланиб ўтиб кўлидан судраб машинасидан тушириб юборди)

Мухлис: — Бу нима килганингиз, тегманг менга! Ўзингиз кичкина бўлсангиз хам кучингиз кўп экан...

Жамила: — Сиздек мухлисим бўлгандан кўра, бўлмагани яхши. Тўгри гапни тушунмас экансиз!

Мухлис: — Хали бу килган ишингиз учун жавоб берасиз. Мухлисларга килган кўполлигингиз учун тегишли жойга арз киламан.

Жамила: — Билганингизни килинг!(Мухлисни амаллаб, жўнатган Жамила анчагача ўзига келолмай асабийлашиб турди).— Шунчалик хам сурбет бўладими? Бундай вазиятга хеч тушмаган эдим.

"Юлдуз билан бир кун” лойихаси режасига кўра актриса билан супермаркетга бориб, унинг харид килаётган холатини суратга олиш учун отландик. Жамила Гофуровага ўзимиз олдиндан белгилаб кўйган супермаркетни тавсия килдик. У рози бўлгач, "Квартал” супермаркетига йўл олдик. Дўкон остонасида бизни бир киз тўхтатди.

— Яхшимисиз, Жамила?

— Ассалому алайкум, яхши рахмат!

— Сиз мени танимасангиз керак, аммо мен сизни жуда яхши танийман. Мен Санжар Акбаровнинг хотиниман.

— (Хайрон бўлиб) Яхши...

— Тушунмаётган бўлсангиз гапимга ойдинлик киритишим мумкин. Менинг эрим билан "odnoklassniki.ru”да тез-тез гаплашиб турар экансиз.

— Ким? Менми?! Кечирасиз-у, аммо мен ижтимоий тармоклардан умуман фойдаланмайман. Турмуш ўртогингизни эса танимайман.

— Бўлиши мумкин эмас. Аввалги ракамингизга бир неча бор кўнгирок килдим... Янги ракам олганингиздан кейин тополмай юргандим. Мана, нихоят топдим! Сиз билан жиддий гаплашиб олишимиз керак.

— Тушунмадим, мен билан нима хакда жиддий гаплашмокчисиз?

— Эримни тинч кўйишингизни истайман.

Жамила: — Нималар деяпсиз? (нотаниш аёлнинг гапидан жахли чикиб). Мен сизни хам эрингизни хам, умуман Санжар исмли одамни хам танимайман! Гапингизни ўйлаб гапиринг.

— Мени хам уйда болаларим бор. Уларни, оиламни тинчлигини ўйлаб гапиряпман.

— Жа, ошириб юбормадингизми?! Мен оилангизга нима килдим?

— Айтдим-ку, Санжар акам билан гаплашманг, деб.

— Тухмат килишга уялмайсизми?! (вазиятни чукурлаштирмаслик учун Жамила дўконга кириб кетди. Нотаниш аёл хам унинг ортидан колмай, гапида давом эта бошлади).

Алия: — Опа, биз тасвирга олишга келаётгандик. Шахсий масалаларингизни ишга аралаштирманг. Турмуш ўртогингиз билан гаплашмаганман деяптилар-ку. Илтимос, бас килинг!

— Сиз оилавий ишларимизга аралашманг.

Ишлаш жараёнида хам тинч кўймаётган аёлнинг гап-сўзларидан жахли чиккан Жамила: — Сизга жанжал керакми? Яхши гапни тушунмас экансиз. Бўпти, унда тухмат килмаётганингизни исботланг! Хозирок эрингизга кўнгирок килинг, гаплашаман.

— Кўнгирок киламан хам... (аёл кимгадир кўнгирок килди). Кўтармаяптилар...

Жамила: — Агар хозирок гапингизни исботлаб бермасангиз, мени шарманда килганингиз учун каттик афсусланасиз.

(Жамила хакикатан газаб отига минди ва кайсарлик билан аёлнинг турмуш ўртогининг кўнгирогини кута бошлади. Икки аёлнинг гап-сўзларига супермаркетга кириб-чикаётганлар хам эътибор бера бошлашди).

Жамила: — Сен мени бутун халк, хамкасбларим ёнида шарманда килиб, тухмат килаётганинг учун жавоб берасан. Агар бир дакика ичида эринг кўнгирок килмаса, гапларингга каттик пушаймон бўласан!

— Менга кўл кўтарармиш... (аёл хам бўш келмасдан энсасини котирди).

Жамила: — Хазиллашмаяпман! Мен билан ўйин килиш канака бўлишини кўрсатиб кўяман!

Нотаниш аёлнинг хотиржам караб туришига чидолмаган Жамила йиглаб юборди: — Алия, мен бугун суратга тушолмайман. (шундай дея дўкондан чикиб кетди).

(Хазилимиз калтислашганини сезиб, нотаниш аёл ролини ўйнаган актирисамизни жўнатиб юбордик. Лекин лойихани давом эттиришга Жамилани кўндириш осон бўлмади).

Жамила: — (йиглаб) Менга тухмат килишса чидаб туролмайман. Ўзингиз эшитдингиз-ку, кандай тутуруксиз гапларни айтаётганини... Асабим бузилди...

Орадан ярим соат ўтиб, бироз ўзига келгач ишни давом эттиришга розилик берган Жамила, кизини етаклаганича яна ўша супермаркетга кайтиб кирди:

— Алия, илтимос бўлиб ўтган вокеаларни ёзмай кўя колинг. Турмуш ўртогим ўкиса, жахли чикади.

— Хўп, ёзмаймиз. Кизингиз билан тез-тез дўкон айланасизларми?

— Ха, айланамиз. Лекин озик-овкат дўконларига кам кирамиз. Сабаби кизим ширинликларни яхши кўради. Кўзига нима чиройли кўринса, олиб-олиб кетаверади. Хисоб-китобга келганда мен "жабр” кўраман (кулади). Онамнинг айтишича, мен хам болалигимда шунака "чаккон” киз бўлган эканман.

— Ўзингиздаги кайси жихатларни кизингизда кўрасиз?

— Биласизми, кизим суратга тушишни яхши кўради. Хозирдан унда актрисалик кобилиятини кўряпман.

— Касбингизни давом эттиришига каршилик килмайсизми?

— Йўк, агар ўзида кизикиш бўлса, иктидорини ривожлантиришга ёрдам бераман. Бирор бир касбга мажбурлаб йўналтирмокчи эмасман.

Она-бола рўзгор учун керакли махсулотларни харид килиб, хисоб-китоб учун "касса” каршисига келишди. Кассир йигитнинг хар бир нарсани шошилмай кўлга олиши ва улардаги ёзувларни бирма-бир ўкиб, хатто махсулотларни хидлаб кўриши Жамиланинг эътиборини тортди: — Нима киляпсиз?

— Х-е-е-еч нарса-а-а-а...

Жамила: — Кечирасиз-у, аммо бу ишингиз менга жуда галати туюляпти.

— (Хохолаб кулиб) Во-о-ой, сиз актрисаларнинг иши хам менга умуман ёкмайди. Аммо буни мен сизга айтмаяпман-ку, шундай экан, сиз хам менинг ишимга аралашманг. Мен хисоб-китобда адашиб кетишим мумкин.

Жамила: — Бугун одамларга нима бўлган? Эрталаб яхши кайфият билан иш бошлагандим, негадир факат телбаларга дуч келяпман.

Кассир имиллаб олтита махсулотдан учинчисини кўлга олганда телефони жиринглаб колди: — Жи-и-им, севган кизим кўнгирок киляпти.

(Ижодий гурух Жамила билан бирга кассирнинг галати килигидан кулиб юборди).

Кассир: — (паст охангда) Жами-и-и, жи-и-им...

Жамила: — Тушунмадим, нима? Жами-и-и?! Гапларингизни эшитишга токатим йўк. Менга тезда харидимнинг нархини айтмасангиз арз киламан!

Бу гапни эшитган кассир бир зумда гапини тугатиб, хисоблашга тушди. Кутилмаганда шоколаднинг когозини очиб тишлаганини кўрган Жамила чидаб туролмади: — Бу нима килганингиз?

— Сифатини текшириб беряпман, нега бакирасиз?

Жамила: — Э-э-э, менга сифатини текшириб беришнинг нима кераги бор! Хеч нарсангизни олмаймиз! Алия, бўлди, етарлича суратга туширган бўлсанглар, кетдик!

Жахл билан чикиб кетмокчи бўлган Жамила Гофурова кизининг кўлидаги пули тўланмаган нарсаларни олмокчи бўлиб ўгирилганда, кассирнинг кўлидаги "Даракчи хазили”деган ёзувга кўзи тушди.

Шу пайт супермаркетга "ашаддий мухлис” ва "нотаниш аёл” кириб келишди. Шундагина Жамила чув тушганини тушунди.

— Во-о-ой-й-й, сизлар... Хеч нимани тушунмаяпман... Шошманг, шошманг, бундан олдинги жанжаллар хам хазилмиди?! Алия, нима бўлаётганини менга тушунтириб беринг.

Алия: — Гап шундаки, сиз "Юлдуз билан бир кун” фоторепортажи эмас, "Чув тушди” лойихамиз кахрамонига айландингиз!

Кулишни хам, йиглашни хам билмай колган Жамила котиб колди.

— Эх, эссиз, Улугбек огохлантирганди-я! "Жамила, "Даракчи”дагилар мени роса чув туширишди. Эхтиёт бўл!” деганида ўзимча, "Мен актрисаман, роль ўйнаётганларни тезда пайкай оламан, хавотирланма” деб катта кетибман (кулади)... Лекин хазилларинг хам ёмони бўлди-да! Айникса "odnoklassniki.ru” дегани хаммасидан ўтиб тушди!

Алия: — Калтис хазилларимиз, кўз ёшларингизга сабабчи бўлгани учун узр сўраймиз.

Хулоса ўрнида шуни алохида таъкидламокчимизки, Жамила Гофурова билан ушбу учрашувдан сўнг у хакдаги фикримиз буткул ўзгарди. Кўринишидан бироз совуккон кўринган актриса, аслида кўнгли ўта нозик аёллардан экан. Айникса, оиласи шаъни учун барча нарсага тайёрлиги тахсинга лойик.

Манба: darakchi

 

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz