» » Сардор Мамадалиев: «ҚЎШИҚЛАРИМНИ ЭШИТИБ, АЁЛ ЭРКАКНИНГ, ОТА ҚИЗИНИНГ ОЛДИДА УЯЛМАСИН»

Закладки Сардор Мамадалиев: «ҚЎШИҚЛАРИМНИ ЭШИТИБ, АЁЛ ЭРКАКНИНГ, ОТА ҚИЗИНИНГ ОЛДИДА УЯЛМАСИН»

Название:
Сардор Мамадалиев: «ҚЎШИҚЛАРИМНИ ЭШИТИБ, АЁЛ ЭРКАКНИНГ, ОТА ҚИЗИНИНГ ОЛДИДА УЯЛМАСИН»
Жанр:
Дата:
4-04-2014, 01:40
Просмотры:
1668
 
Сардор Мамадалиев: «ҚЎШИҚЛАРИМНИ ЭШИТИБ, АЁЛ ЭРКАКНИНГ, ОТА ҚИЗИНИНГ ОЛДИДА УЯЛМАСИН»
 
     Cардор Мамад­алиев санъат оламига баъзи тенгдошлари каби енгил-елпи қўшиқлар билан эмас, мазмунли хонишлари билан кириб келди ва кўпчиликни лол қолдириб,  олқишларга сазовор бўлди. Танлаган йўлидан оғишмай, илдам кетаётган Сардорни озгина аччиқ-ширин саволлар билан сийлаш мақсадида суҳбатга тортдик.
- Нима учун ижодингизни маҳзун тароналар билан бошлагансиз? 
- Ижодга киришишдан олдин, шоу-бизнесни яхшилаб кузатдим. Қарасам, фалсафий қўшиқлар кам айтиляпти экан. Ўша жойда бўшлиқ кўрдим ва ўзимни шунга урдим. Маъноли ижод намуналари кам, аксарият ёшлар енгил-елпи қўшиқларга ўралашиб қолган. Чиройли шеърлардан, ҳақиқий шоирларнинг ижодидан фойдаланишга ҳаракат қилдим. Шу боис Чўл­пон, Машраб, Муҳаммад Юсуф, Рислиғой Ҳотамова, Фарида Афрўз каби эл суйган шоирлар ижодига мурожаат қилдим.
- Қўрқмадингизми?
- Нега энди?  Маънили шеърни чиройли куйга солиб, халқ ҳукмига ҳавола этишнинг нимасидан қўрқишим керак? Бундай нолаларни эшитадиган аудитория топилишига  ишонардим. Қўшиқларимни эшитиб, аёл эркакнинг, ота қизининг олдида уялмасин, деган мақсадни ол­­­­­димга қўйдим. Сўзда ҳам маъно-мантиқ бўлиши керак. Одамлар тинглаб, озуқа олсин.
- Қўшиқларингиздан бирида «Гар увласанг кўкдан юлдуз тўкилсин» деган мисралар бор. Қўпол бўлса-да, бу хонандаларга аталмаганми?
- Йўқ-йўқ, шунчаки бў­ри бўлсанг бўри бўл, одам бўлсанг одам бўл, деган маъно бор. Қўшиқни охиригача эшитган бўлсангиз, нима иш қилсанг ҳам ўзлигингни унутма, деган мазмун келиб чиқади. Бу умуман санъаткорларга аталмаган. Инсонларни мардликка, одамгарчиликка чорлайдиган тарбиявий шеър куйга солинган, холос.
- Хатти-ҳаракатларингиз, оҳангларингизда  устоз санъаткорларимиз Шерали Жўраев ва Рустам ўойиповнинг нафаси сезилади.
- Сиз айтаётган устоз санъаткорларни эшитмаган, уларга оз бўлса-да, тақлид қилмаган санъаткорлар кам бўлса керак. Уларнинг қўшиқлари остида улғайганим боис, ўх­шаш жойларим бордир. Шахсан ўзим Рустам ўойиповнинг ижодини қаттиқ ҳурмат қиламан.
- «Сени ҳеч ким севолмайди менингдек» ва «Севмаганман сени ҳеч қачон» қўшиқларингиз оҳангдош.
- Бир онадан туғилган болалар тубдан фарқ қи­лиши мумкинми? Бу қў­шиқларнинг барчаси менинг ижод маҳсулим. Яна бир нарса борки, қўшиққа бошқа оҳанг ўтирмайди, назарингизда. Ўзим севиб тинглайдиган қўшиқчилар  Владимир Висоцкий, То­то Кутуньо, Адриано Челентано ва юқорида номлари зикр этилган устозларимизниям ижодига назар солинг, бир-бирига ўхшаш тароналари бор.
- Охирги концертингизда отангиз сиз билан фахрланиши яққол кўзга ташланган. Санъаткор учун ота-онасининг дуоси нечоғли аҳамиятли?
- Дадам мени қанчалик меҳр билан қучоқлаган бўлсалар, шунақа меҳр би­лан дуо қиладилар. Шу мартабага ота-онамнинг дуолари ортидан эришганман десам, хато бўл­майди. Уларнинг дуолари билан эл орасида эътиборга тушиб юрибман. Дадам асли тиббиёт ходими. Бу йўлга киришимга қаршилик қилмаганининг ўзиям катта ёрдам. Кичкиналигимда Авазбек акам қўшнимизникидан ишлатилмай ётган рубобни олиб чиқиб, билганича чалган. Бизгаям ўргатган. Санъатни танлашимга ма­на шу воқеа туртки бўлган.
- Ортингизга қараганда дилингизни ўр­тай­диган хатоларга кў­зингиз тушадими?
- Беайб парвардигор. Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Қўшиғимда айтилганидек, «Нималар бўлмайди йигитчиликда». Кимнингдир дилини оғ­ритиб қўйгандирман, бировни ноҳақ айблаган вақт­ларим бўлгандир… Хатоларим, айбларимни ўзим биламан ва улар ичимда қолишини истайман.
- Шаънингизга нисбатан ноҳақ гаплар эшитсангиз…
- Мени қанча кўп гапиришса, шунчалик кучга тўлиб, олдинга интиламан. Миш-миш, ортиқча гаплар кимларгадир «минус»га хизмат қилса, менда аксинча. Мени гапиришгани, эслашаётганидан дарак, хурсанд бўламан. Аммо Худодан уларга инсоф  сўрайман.
- Сизни севган қизларнинг тазйиқига дуч келганмисиз?
- Бу ҳақда гапириш ёқимли эмас. Келинг, яхшиларидан гапира қолай. Айрим вақтлари пастга тушсам, машинамнинг устига гуллар, сов­ғалар ташлаб кетишади. Машинам худди «загс»­га кетаётгандек безалиб турган бўлади. Кимдир буни суратга олиб, Интернетга жойлаштириб ҳам қў­йибди. Бу ёқимли ҳолат, албатта.
- Тўйга хизматга бориб, ҳақ­­­қингизни ололмай қолганмисиз?
- Бундай ҳолатлар ҳам бўлган. Аммо бу мен учун майда нарсалар. Булар ҳақида гапиришни истамайман.
- Яқин орада нимадир ҳайратга солдими?
- «Отамдайин, онамда­йин дўст топмадим, биродарлар» қўшиғимни айтсам одамларнинг йиғлаётганини кўриб ҳайрон бўлардим. Бу йиғлатадиган ашула эмас-ку, нега улар кўзига ёш олади, деб ўйлаб юрардим. Охири бир йиғлаб турган  акахондан сабабини сўрасам, падари оламдан ўтиб кетган экан. «Дадамни эслатиб юбордингиз» деди.
- Киноларимиз ҳақи­да. Сизгаям таклифлар бўлмаяптими, мабодо?
- Айрим хонандаларнинг кинода роль ўйнаб кулгига қолганини кўрдим. Ҳозирча ўйнаш ниятим йўқ. Лекин қачонлардир ўйнасам ҳам, ошиқ йигит ролида кўрмайсиз.
- Жонли овозда неча кун концерт бера оламан, деб ўйлайсиз?
- Билмадим энди. Тўй билан концертнинг фарқи бор-у,  икки-уч ойлаб  тинмасдан эрталаб, кечқурунлари тўйларни жонли ижрода ўтказамиз. Ўзим ҳали саҳнада жонли концерт бермадим. Бир нарса дейишим қийин. Лекин концертларимдаям беш-олтита қў­шиғимни жонли айтиб келяпман. Насиб бўлса, келажакда жонли ижрода концерт қўйиш режаларим бор. Мухлислар талаб қилса, олқишлаб турса, овозим панд бермаса, айтаверсам керак.
- Бир ҳафта, ўн кунлаб концерт бераётганлар жонли овозда ҳам шунча кун концерт бера олишармикан?
- Ким билади, дейсиз? Бироқ овоз имкониятлари кенг қўшиқчиларимизда вақт масаласи чатоқроқ. Жонли ижрода концерт бериш учун уч-тўрт ойлаб тинимсиз тайёргарлик кўриш керак. Халқ хизматларидан кечиб, ҳамма ишни йиғиштириб қўйиб тайёрланишга кўпчилик вақтини қизғанади. Мисол учун, мен бир йилда уч ойлаб вақтимни шу нарсага ажратолмайман. Нега? Сабаб, ижод маҳсулингизни халқ­қа етказиш учун клип оласиз,уни радио-телевидениеда айлантириб реклама қилиш керак. Буларнинг ҳаммаси маблағга бориб тақалади. Санъаткорлар ниманинг ортидан даромад топишини яхши билсангиз керак…
- Сўнгги пайтда хонандалар концертларида ижродан кўра ортиқча нарсаларга берилиб кетишаётгандек.
- Клипларимиз ҳам шунақа.
- Нима учун?
- Ўзига ишонган зўр санъаткор ҳеч қандай декорациясиз ҳам зални ушлаб тура олади. Иброҳим Тотлисаснинг Тошкентда берган концертига кириб ҳайрон қолдим. На саҳна безаги, на раққосалар, бошловчисиз, ортиқча чироқларсиз ҳам одамларни ўзига қарата олди. Жуда ҳавасим келди.
- Айтганча, Шукрулло Исроилов концертингизда мухлислар олиб чиққан пулни индамай чўнтагига солди? Бу туришда саҳна билан тўйхона орасида фарқ қолмайди, шекилли.
- Ҳазил сифатида ол­ди-ку, буни нотўғри тушуниш керак эмас. Мухлисларнинг ўзи қитмирлик қи­либ, пул чиқаришди. Кўрган бўлсангиз,  халқнинг ўзиям буни кулгу билан қабул қилди. Бундан мақсад-тирикчилик қилиш эмас, одамларга табассум улашиш эди, холос.
- Сизнингча, «Қў­шиқ айтиш учун пул бўлса бўлгани», деган фикрларга қандай қилиб нуқта қўйиш мумкин?
- Пули бор одам ёмон иш қилмасдан қўшиқ айтаётганидан хурсанд бўлишимиз керак.
- Санъатимиздаги са­­­­­­­­­­­­вия бузилиб кетаверсинми бўлмаса?
- Санъаткорларнинг са­­­­­рагини-саракка, пучагини-пучакка ажратиш учун биргина «жонли ижро» сўралса, ғалвир сувдан кўтарилади, назаримда. ўалвирнинг тепасида саноқлигина одамлар қолса керак.  Умид қи­ламанки,  мен ҳам тепадагилар орасида бўл­сам керак.
- Ижодий янгиликлар.
- Яқинда Хоразм лазгисига бағишланган қўшиғимизни мухлисларга тақдим этамиз.
- Ижодингизга ривож.
- Сизларга ҳам муваффақият тилайман.

Дилбар Аралова суҳбатлашди
"БЕКАЖОН" газетасидан

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz