» » Мени кучлироқ сев, кечагидан ҳам

Закладки Мени кучлироқ сев, кечагидан ҳам

Название:
Мени кучлироқ сев, кечагидан ҳам
Жанр:
Дата:
14-11-2013, 01:44
Просмотры:
3097
 
 

Muhammad Ismoil 

Мени кучлироқ сев, кечагидан ҳам.

Керагидан ортиқ, кечагидан кўп.

Кеча қолмас эди, юрагимда ғам.

Кеча севар эдинг, керагидан кўп.

Ҳар лаҳза юз бора мени сўзлардинг,

Ларзага тушардинг ҳар лаҳза юз бор.

Юзларинг кўкариб, юз бор бўзлардинг,

Юз бор улуғлардим, юз бор бўлсанг хор.

Бугун ҳам сен мени кечагидай сев,

Кеча уни сендан сўрамагандим.

Эртага емасин юрагимни дев-

- Кечани қўмсаган азиятларим.

Кеча сен мен билан эдинг хонзода

Мен ҳамон муҳаббат элтган ойдаман.

Мен билан бирга бўл сархуш фазода,

Кечагидай сев ва кетма самодан.

Қоқ икки бўлиниб кетмасин фалак

Қоқ икки бўлиниб, бўзламасин ой.

Фақат сени дея уради юрак

Фақат сен учундир кўксимдаги жой.

 



кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
Джеймс
Sherga gap yo'q. Zo'r 28 29
  • 30 ноября 2013 19:24
КОМИЛБОБО
Фа?ат сени дея уради юрак

Фа?ат сен учундир кўксимдаги жой.
 
 
 
ОФАРИН !!!
  • 14 декабря 2013 17:08
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz