Закладки TUN

Название:
TUN
Жанр:
Дата:
30-09-2013, 07:23
Просмотры:
3246




Тун.

Яна жонланар хавотир,

Кенгаяр қўрқувнинг имкони.

Сукунат оҳиста ёйилар -

Даҳшатли!

Бу энг ёмони!

Кўзларга чанг солар мудроқлик

(Зулматнинг эркатой кенжаси).

Забт этар, беҳушлик, беморлик...

Хўрсинади Ой -

Раҳм парчаси.

Тун.

Эзиласан жим, бемадор,

Алам етаклайди ётоққа.

Уйқу

(Наҳот шу бўлса нажот)-

Ахир ўргатмасми ўлмоққа?

Тун чўзилар ўлим билан тенг...

Наҳотки яшаб бўлмаса гуноҳсиз,

Гуноҳсиз наҳотки яшаб бўлмаса...

Бу қандай юракки бенажот -

«Оҳ»сиз,

«Оҳ»сиз яшайверса ўлса-ўлмаса...

Паймонаси тўлса... тўкилса умид,

Боридан заррача қолмаса чунон.

Бу қандай юракки ҳаёти беийд,

Беайём тугаса,

Йўқмикан армон.

Жазо мутлоқ -

Руҳга инса шўришлар -

Олов ютиб комига тортса ногоҳ,

Балки армон гуллар сўнгсиз ўша дам,

Балки ўртар кўкни олов - аччиқ «оҳ».

Бироқ...

Бироқ дунё гуноҳгоҳ -кабир,

Зора - гумроҳларга тўлса-тўлмаса...

Бу қурмағур юрак... яшаяптими,

Оҳ!

Наҳотки гуноҳсиз яшаб бўлмаса?!

Умид Али
"Келажак авлод" газетасининг бош муҳаррири

Муаллиф (Умид Али)нинг рухсатисиз шеърни бошқа сайтларга кўчириш қатъиян таъқиқланади. 


кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
Sarvin
klasss  29 28 34
  • 6 октября 2013 08:09
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz