Закладки ОТА ЁДИ!

Название:
ОТА ЁДИ!
Жанр:
Дата:
9-09-2013, 05:51
Просмотры:
2032
ОТА ЁДИ!





Ота бўлмай отанинг қадрин билмас экансан.

Отанг ўлмай оламнинг бағрин тилмас экансан.

Отанг ўлса тўкиб ёш, еру-кўкка уриб бош,

Отажон деб бекорга фарёд қилмас экансан.


Илк бора "Оқ йўл” берган дуогўй устоз отам

Менга сиздай ишонган борми яна бир одам?!

Қайлардасиз отажон, жоним отам, отажон.

Топдингизми кўклардан эҳтиром, эъзоз отам.


Хаёлимда сиз ҳамон теграмда юргандайсиз,

Бахт тилаб балоларни даф этиб тургандайсиз.

Икки дунё орасида тўсиқ йўқми отажон,

Гоҳ кўк аро, гоҳ эса қалбимда нурлангайсиз!


Ҳар бир ота фарзандининг бошидаги – тожидир!

Ким отани рози қилса, Худо ундан – розидир

Сизни дуо қилсам ҳамон кўтарасиз қаддимни

Ўтганларни ёд айламоқ, банданинг – меърожидир!


Умр дегани қисқа, узиларкан ногоҳон,

Ҳеч ким қолиб кетмаскан Ер юзида саргардон.

Сиз менга умр тиланг, омад тиланг ҳозирча

Бир кун қиёматда юз кўришамиз отажон!



Муҳаммад ИСМОИЛ
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
shadow_13
Gap yo'q, juda ta'sirli she'r!
  • 11 сентября 2013 08:32
dekart_uz
Му?аммад ИСМОИЛ  ijodiga omad !!!!
 
MARTABANGIZ BUNDAN XAM ZIYODA BO'LSIN XIZ MAT QILGANLARNI YUZLARIGA NUR ISHLARIGA OMAD SORAYMAN OLLOHDAN !!!!omin
  • 2 ноября 2013 23:55
КОМИЛБОБО
Сиз менга умр тиланг, омад тиланг ?озирча

Бир кун ?иёматда юз кўришамиз отажон!
  • 15 декабря 2013 16:06
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz