» » Энг машҳур қалбаки фотосуратлар

Закладки Энг машҳур қалбаки фотосуратлар

Название:
Энг машҳур қалбаки фотосуратлар
Дата:
6-12-2013, 07:48
Автор:
Просмотры:
2363
"Photoshop” ихтиро этилиши билан ақл бовар қилмас, аммо қалбаки фотосуратлар сони кескин ошиб кетди.

Ҳозир фотосуратларни қалбакилаштириш жуда осон бўлса-да, уларни ҳақиқий қилиб кўрсатиш ҳам анча қийин иш. Қуйида эътиборингизга қалбакилиги фош этилган машҳур фотосуратлардан намуналар келтирамиз.
 
Акула ва вертолет


Ушбу фотосуратда тахминан сувдан отилиб чиқиб, ҳарбий самолёт зинапоясидаги одамга ҳужум қилаётган жуда йирик акула тасвирланган. 
Аммо аслида фотосурат иккита бир-бири билан боғлиқ бўлмаган суратлардан ташкил топган
бўлиб, улар турли йилларда ва турли жойларда олинган. Мазкур суратга изоҳда ҳатто ушбу тасвир "National Geographic” журналининг "Йил фотосурати”га айлангани ҳам таъкидланган эди. Албатта, бу журнал томонидан рад этилган. 
 
Тасодифий сайёҳ


"Тасодифий сайёҳ” деб номланган ушбу фотосуратда гўёки 2001 йил 11 сентябрь куни Жаҳон савдо марказига ҳужумдан сал олдинроқ унинг томоша майдончасида турган сайёҳ акс
этган. Маълум бўлишича, фотосурат 1997 йилда 25 ёшли венгер Петер Гузли томонидан олинган бўлиб, кейинчалик таҳрир қилинган.
 
Дунёдаги энг катта ит


Бу Гиннес Рекордлари китобига кирган Геркулес итнинг тахминий фотосурати. Неаполитан
мастифи зотига мансуб ушбу ит "Photoshop” туфайли ўзининг табиий ўлчамидан икки баравар катта кўринади. Тўғри, 2001 йилда вазни 127 кг бўлган Геркулес лақабли инглиз мастифи "дунёдаги энг оғир ит” сифатида тан олинган, аммо у бу суратдаги ит эмас. 
 
Ирландиядаги қаср-орол


Ушбу гўёки Ирландияда жойлашган қаср-орол Интернетда миллионлаб одамларнинг бу ерга саёҳат қилиш истагини туғдирган бўлса, ажабмас. Аммо буни амалга ошириб бўлмайди, чунки мўъжизавий орол фотоэффектлар танлови учун яратилган бўлиб, бир-бирининг устига қўйилган иккита фотосуратдан иборат: Германиядаги Лихтенштейн ороли ва Таиланддаги Ко-Тапу оролчаси.
 
Ҳинд океанидаги цунами


Бу Таиланддаги Пхукет шаҳрига ёпирилган улкан тўлқинларни акс эттирувчи фотосурат бўлиб, у 2004 йили Ҳинд океанидаги цунамидан кейин Интернетда тарқалиб кетди. Айтиш жоизки, фотосуратда айрим номувофиқликлар кўзга ташланади. Масалан, тўлқинларнинг
баландлиги 4 метрга яқин бўлган, бироқ фотосуратларда улар анча баланд, бунинг устига суратдаги бинолар Пхукет шаҳрида йўқ. Аслида бу Чилидаги Антофагаста шаҳри соҳилининг фотосуратидир. Унга "Photoshop” ёрдамида тўлқинлар қўшилган.
 
2009 йилдаги "Air France 477” самолётининг ҳалокати 


Ушбу фотосурат гўёки "Air France 477” самолёти 2009 йил июнида Бразилиянинг Атлантика океани соҳилларида қулашидан олдин қилинган. Бироқ у қалбаки бўлиб чиқди. Маълум бўлишича, унда машҳур "Ҳаёт-мамот” ("Lost") сериалининг кадрларидан бири акс этган. 
 
Қувайтдаги сувга ғарқ бўлган марказда акулалар сузибюрибди


Суратда Қувайтдаги илмий марказда акулалар сақланадиган резервуар синганидан кейин сув босган залда сузаётган акулаларни кўриш мумкин. Фотосурат ўзгартирилган бўлиб, аслида у сув трубаси ёрилиб кетган Торонтодаги Узелли темирйўл станциясини акс эттиради. Бунинг устига бошланғич суратда акулалар ҳам бўлмаган. 
 
Марс юзасида Ер, Юпитер ва Венера


Ушбу фотосурат кўплаб Интернет-сайтларда чоп этилган. Унда Марс ландшафти тасвирланган, осмондаги учта чироқча эса бизнинг Ер сайёрамизни, Венера ва Юпитерни акс эттиради. Бироқ,
аслида, ушбу сурат планетарийдаги компьютер дастури ёрдамида олинган. 
 
Муз тоғининг чўққиси


Мазкур фотосурат сураткаш Ральф Клевенжер томонидан яратилган бўлиб, у бир нечта суратлардан тўпланган. Муз тоғининг иккита ярми – бу алоҳида суратлардир, улардан бири
Аляскада, иккинчиси эса Антарктидада қилинган (аммо уларнинг ҳеч бири муз тоғининг сув остидаги қисмига тегишли эмас). Сув ости қисми – бу Калифорния соҳилларида тасвирга олинган фондир. Ва ниҳоят, муз тоғи ҳаққонийроқ кўриниши учун осмон ҳам бироз ўзгартирилган. 
 
Жарроҳ сурати

 
Лохнесс махлуқининг барча қалбаки суратлари орасида буниси энг биринчиси ва энг машҳуридир. У 1934 йилда британиялик жарроҳ Роберт Кеннет Уилсон томонидан олинган бўлиб, Несси мавжуд эканига далил бўлиб хизмат қилган. Бироқ кейинчалик у боши махлуқникига ўхшаш ўйинчоқ сув ости кемаси бўлиб чиқди. 
 
Баҳайбат одам скелети


Археологлар гўёки Саудия Арабистонида қазиб олган улкан скелет суратлари Интернетда 2004 йилда пайдо бўла бошлади. Бу бир пайтлар Ерда улкан кишилар яшаганига далил сифатда қабул қилинган. Аслида эса фотосуратлар "Worth1000” сайтининг фойдаланувчилари
бири томонидан "Археологик аномалиялар” фототанлови учун яратилган эди. 
 
"Даракчи"
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?