Закладки Rafiqamga

Название:
Rafiqamga
Дата:
4-05-2014, 17:49
Автор:
Просмотры:
957

 

 

 (havaskor muxlislarimiz ijodidan)  

 

РАФИҚАМГА

 

Фарзандларим онаси, салом жонон рафиқам

Ўқи қалб варақасин, ширин забон рафиқам

Фаровон турмуш учун баробар қўш тортишган

Камина ҳоқон бўлса, удир султон рафиқам

Бош бўлиб уйда, ҳамиша раҳнамодир йўлда

Ҳам она, асл мураббий, азиз инсон рафиқам

Бир кор-хайрга шайлансанг маслаҳат берар аниқ

Ўтар йиғин бехато, сўзи равон рафиқам

Айлаб фидо жонини, кетар тўй-хашамларга

Тугиб ул маросимга чўнг дастурхон рафиқам

Келса меҳмон эшикка, очилиб ҳарён елиб

Ўргилиб ҳар минутда минг гиргиттон рафиқам

Айб этмангиз, баъзида, бўлур уй масаллиқсиз

Ана шундай дамларда жуда ҳайрон рафиқам

Тушса пул фавқулодда юрар дўконма-дўкон

Айлар сарф бебилиска ҳовлиқмажон рафиқам

Ошсиз уй бор, урушсиз уй йўқ, - дерлар мақолда

Шунда олар бетингдан кетиб имон, рафиқам

Баъзан чиқиб фиғони фалакка, солур ғавғо

Бир лаҳзада кҳз ёши тизма маржон рафиқам

Кўзга кўринса асл мол атаб яхши ниятга

Дарров яшириб уни қилар гумдон рафиқам

Яхши ният йўлдошдир, етарсан орзуйингга

Болаларинг бахтига юргин омон рафиқам

Эркаланиб фарзандлари асл меҳридан

Ўйнашар қувонишиб, кенг бир жаҳон рафиқам

Ишдан ҳориб қайтганда бўлар доим парвона

Ҳурматинг қўяр жойга, роҳатижон рафиқам

Асабинг таранглашиб, турса ҳаёлинг қочиб

Ҳолинг сўрар авайлаб чин меҳрибон рафиқам

Чақирурлар йиғинга, этиб таван бошликка

Аёллар суҳбатига киргизар жон рафиқам

Тангрим атоисидир етказса шодонликка

Очилиб гул-лоладек кулар хандон рафиқам

Ишлаб келганини пеш қилмай катта-кичикка

Тезда ҳозирлаб ҳамир чўзар лағмон рафиқам

Ҳамма тинар, ухлашар, лек, тинмас бу улуғ зот

Доимо тик оёқда, ухлар қачон рафиқам ?

Аллаларди фарзандларин бедор бўлиб тунлари

Эслаб ул алласини айтар ҳамон рафиқам

Тонг сабо олиб келар унинг муаттар ҳидини

Ажратолмай ҳайронман, гулми, райҳон рафиқам ?

Алишмам ҳар ғамзасин дилдор ёстиқдошимнинг

Тўпласа зийнатларин Ҳинду-Эрон, рафиқам

Ҳаёт ўнқир-чўнқири буколмади сабрингни

Йигирма бир Памирдек, ошдинг давон рафиқам

Фикри бузуқ анди ва беҳаё ифлосларни

Тупур дангал афтига, келтир қирон рафиқам

Илонбош, саватбош деб, ажратмас қариндошни

Қўйчи, гапнинг қисқаси, яхши жувон рафиқам

Камтар турмушимизда кўрмадим мен ёмонлик

Билмам, ўтган ҳаётдан, балки, пушмон рафиқам

Ёзаверсанг хикматин ҳам яхшилик сифатин

Бўлар ўқувчига бир катта достон рафиқам

Анвойи гуллар ичра сара Раъно гули сен

Саттор бандининг гули-ҳури-ғилмон рафиқам.


(Абдусатторхўжа Абдураҳмонов)

     Шеър Абдусатторхўжа Абдураҳмоновнинг рафиқаси Ёдгор (Раъно) Одилхўжаевна Абдураҳмоновага бағишланган. Бугун, яъни 4 май 2014 йилда Ёдгор (Раъно) Одилхўжаевна Абдураҳмонова 77 баҳорни қарши олдилар. Уларга бахт-саодат, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик ва фарзандлари-навара-авараларининг роҳатини кўришларини тилаб қоламиз.

     Фарзандлари: Шуҳрат Абдураҳмонов, Хуршида Валиева, Шавкат Абдураҳмонов, Барно Абдураҳмонова ва Фарҳод Абдураҳмонов.


 

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?