» » » Адолат қарор топсин ёхуд Олтиариқда ҳакамлар нега тошбўрон қилинди

Закладки Адолат қарор топсин ёхуд Олтиариқда ҳакамлар нега тошбўрон қилинди

Название:
Адолат қарор топсин ёхуд Олтиариқда ҳакамлар нега тошбўрон қилинди
Дата:
24-08-2012, 23:58
Автор:
Просмотры:
769
 

Адолат қарор топсин ёхуд Олтиариқда ҳакамлар нега тошбўрон қилинди
"Кўпчилик одамлар адолатсизликка учраб қолишидан қўрққанлари учунгина адолатни севадилар”
Ларош Фуко
 
Футбол ҳам худди шундай адолат талаб этиладиган ўйин. Чунки ушбу жозибаси ҳар кимга ҳам ёқадиган ўйинда адолат бўлмоғи лозим. Боиси бугунги кунда футбол сабабли эртамиз эгалари соғлом ва баркамол инсон бўлиши баробарида миллионлар ўйини орқали фарзандларимиз адолатли, Ватанга содиқ, юксак камолот эгаси бўлиб вояга етказиш бизнинг бош мақсадимиз саналади.
 
Агарда катта футболдан четга назар ташлайдиган бўлсак, футбол билан ошуфта бўлганларнинг кўпчилигини айнан болалар ташкил этади. Шу боис ҳам бугун мамлакатимизда футбол давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, уни ривожлантириш ва айнан миллионлар ўйини орқали баркамол инсонни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилган.
 
Сўзимизни бекорга адолат билан бошламадик. Бугун биз тарғиб қилаётган футбол ҳам адолатли бўлса, эртамиз эгаларининг келажаги яхши бўлиши табиий. Афсуски, бу борада ҳар доим ҳам равон ишлар амалга оширилмайди. Кимдир ё бўлмасам қайсидир футболга тегишли бўлган шахслар келажак футболининг ривожланишида сусткашликка йўл қўяди. Кўп ҳолларда эса футболимизни юксалишини сунъий йўл билан пасайтириб футболдан фақат ўз манфаатларини кўзлаган ҳолда иш юритишади.
 
Фарғона вилояти Олтиариқ туманининг Ҳамза шаҳарчасида ташкил этилган "Нефтчи” жамоаси ҳам улкан режаларни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган жамоалардан бири саналади. Клубнинг бош мақсади сифатида маҳаллий футболчиларни тарбиялаш, уларни профессионал фаолиятига йўл очиб бериш биринчи омил сифатида қаралган жамоанинг сўнгги кунларда амалга ошираётган ишлари кўпчиликни ҳайрат ёқасига етаклаб бормоқда.
 
ПУЛНИНГ ҚУДРАТИМИ ЁКИ...
Келинг сўзимизни бошидан бошлайлик. Ўзбекистон Биринчилиги бошланмасдан олдин клуб раҳбарияти оммавий ахборот воситаларида Ҳамза шаҳридаги ўйингоҳ жорий йилнинг март ойидан бошлаб қайта таъмирланиши ва октябр-ноябр ойларида реконструкция ишлари тугаллаши ҳақида гапириб ўтган эди. Аммо ҳамон стадионнинг реконструкция қилиш ишлари бошланмаганлигини изоҳлашнинг ҳожати йўқ назаримда. Республикада энг ёмон стадион майдони танлови ўтказилса шак-шубҳасиз Олтиариқ туманидаги "А.Бозорбоев" номидаги стадионнинг майдони биринчи ўринни олиши аниқ. Бу майдон Биринчи лига талаблари тугул ҳатто иккинчи лига талабларига ҳам жавоб бермайди. Қизиқ, профессионалликка интилаётган Ўзбекистон профессионал лигаси қандай қилиб мана шундай абгор ҳолга келиб қолган стадионни Биринчи лига ўйинлари ўтказилиши учун рухсат берганига тушунмайсан, киши. Ёки ўйингоҳнинг тасдиғи учун пулнинг қудрати ўз кучини кўрсатиб қўйганмикан? Яна ким билади дейсиз?!
 
Хуллас, майдонни суғориш, текислаш, тартибга келтириш ишлари билан ҳеч ким шуғулланмайди. Ҳатто стадиондаги футболчиларнинг ечиниш хоналари абгор ҳолга келиб қолганлиги боис ўйиндан сўнг футболчилар ювинмасдан кетишади. Хўш, нега? Нима учун бу ҳолга мутассадди раҳбарлар панжа орасидан қараб турибди деган савол ҳамон жумбоқлигича қолаётгани бизни ажаблантирмоқда. ЎзПФЛ бундай муаммоларга қачонгача беэътибор бўлиб келади? Қачонки бошимиз деворга келиб урилгандами? Хуллас саволлар бисёр. Аммо унга жавоб берадиган мутассадди раҳбар йўқ. Жавоб берадиганлар эса ўз вазифаси нима эканлигини ҳамон анлай олганича йўқ.
 
ҚЎҒИРЧОҚ МУРАББИЙ
Бизда мураббийларга нега ёмон муносабатда бўлишмайди. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Йўқ, албатта. Чунки, мураббийлар клубнинг ҳамма ички сир-синоатларини билгани учун ҳам уларни улуғлаймиз. Ҳатто жамоа ёмон натижага эришиб, клубдан ҳайдаш чоғида ҳам уни зарбоп тўнлар билан кузатамиз. Ҳеч бўлмаганда расмий бўлмаса-да клубнинг фахрий аъзосига киритиб қўямиз. Гўёки клубнинг ички сирлари ошкор бўлмаслиги учун.
 
Мавсум аввалида бош мураббий сифатида Сенкеевични олиб келган "Нефтчи” Биринчи давранинг 5-турида "Косонсой”дан учралган 3:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг мураббийни ўз ўрнидан олиб ташлади. Сенкеевичнинг бўшатилганлигини расман эълон қилмаган клуб раҳбарияти унинг кетишини оилавий муносабатлар билан изохлашдан нарига ўтмади. Сенкеевичдан сўнг клуб бошқаруви Дилшод Раимжоновга ишониб топширилди. Катта мақсадлар билан жамоани қўлига олган Раимжонов эса аслида клуб учун шунчаки "қўғирчоқ” мураббий эканлигини ҳамон англаб етганича йўқ.
 
Жамоадаги бош мураббийлик вазифасини эса амалда клуб раҳбари Дилмурод Ахмедов бажариб келмоқда. Айнан клуб раҳбари "Нефтчи”нинг учрашувларида жамоанинг асосий таркиб ўйинчилари, тактик ҳаракат ва захирадан тушириладиган футболчилар рўйхатини белгилаб беради. Хўш, нега жамоа раҳбари мураббийнинг ишига аралашади. Ўйинларни келишиш учунми ёки бунинг бошқа бир сабаблари борми? Айнан Дилмурод Ахмедовнинг соясида жамоанинг энг интизомсиз футболчиси саналадиган Ғиёс Турсунов клубга ҳар қанча зиён келтирсада майдонга туширилаверади. Бунинг сабабини эса, футболчи Дилмурод Ахмедов кўрсатмасига асосан рақиб футболчисига жароҳат етказиши ва бошқа мақсадларда ас қотиши билан изоҳлашдан бошқа чорамиз йўқ. Ишонмасангиз у иштирок этган ўйинларни бир кўриб чиқинг. Ё бўлмасам ушбу футболчи майдонда ҳаракатланаётганда Дилмурод Ахмедовнинг кўрсатмаларига бир қулоқ тутинг. Ўшанда ўзингиз ҳаммасини англаб оласиз.
 
ОЛТИАРИҚДА ТОШБЎРОН БЎЛГАН ҲАКАМЛАР
Ўтган йили Ғузор шаҳрида "Шўртан” ва "Насаф” жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг мухлислар томонидан тартибсизлик келиб чиққанини ҳали ҳеч биримиз ёдимиздан чиқарганимиз йўқ. Ҳамманинг диққат марказида бўлган ушбу воқеа тез орада унутилиб кетди. Ҳатто ЎзПФЛ жамоаларга қандай чора кўрилганлигини билмай ҳам қолдик. Қисқаси ҳар доимгидек ёпиғли қозон ёпиғлигича қолиб кетди.
 
Халқ орасида биринчи адолатсизликка кўз юмилса ортидан иккинчиси пайдо бўлади деган гап бор. Жорий йилги Ўзбекистон Биринчилигининг 2-босқич 2-турида ҳам биринчи кўз юмилган адолатсизлик натижасида яна бир тартибсизлик келиб чиққанини бугун кўпчилигимиз ҳатто билмаймиз. Чунки бу ҳақида гапиришга қўрқамиз. Ёки гапиришни истамаймиз.
 
Биринчи лиганинг 2-босқич 2-турида "Нефтчи” (Ҳамза) ва "Хоразм” (Урганч) жамоалари ўйинда ишқибозлар катта тартибсизликни келтириб чиқаришди. Учрашувни бошқарган ҳакамнинг антиқа қарорлари сабаб мухлислар майдонга ҳам тушиб кетишгани бор гап. Ишқибозларнинг жазавасидан ҳатто тартибни сақлаш ходимлари ҳам ҳеч қандай қаршилик қила олганича йўқ. Энг қизиғи биз юқорида тилга олган "Нефтчи” клуби раҳбари Дилмурод Ахмедов захира ҳакамини уриш "вазифа”сини ҳам уддалаган.
 
Хўш, Олтиариқда бундай тартибсизликнинг келиб чиқишига нима сабаб бўлди? Нега мухлислар ҳакамлардан норози бўлишди? Бунинг учун биринчи навбатда ўша ўйинда ҳакамлик холис бўлмаганлигини алоҳида эътироф этиб ўтиш лозим. Ўйиннинг 28-дақиқасида клуб раҳбари Дилмурод Ахмедовнинг "қаноти”да катта бўлаётган, биз юқорида тилга олган клубдаги энг интизомсиз футболчи бўлсада ҳар доим ўйинларга тушиб келаётган Ғиёс Турсуновнинг қизил олиши дастлабки можарони келтириб чиқарган бўлса, мухлисларнинг чидаб тура олмаслигига сабаб бўлган 90+4 дақиқадаги воқеа майдонда катта можарони келтириб чиқарди. Ҳимоячи Оқил Маҳмудовнинг қўполлиги, қолаверса бош ҳакамни ўша машҳур Зидан услубида келла билан уришга интилиши натижасида кўрсатилган қизил карточка ва белгиланган пенальти сабаб бош ҳакам мухлислар томонидан тош бўрон қилинган.
 
Мухатасар қилиб айтганда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси кўмагида ўтадиган Биринчи лига мусобақаларининг бош мақсади нима эканлигини ҳалигача ҳеч биримиз тўлиқ англаб етганимиз йўқ. Чунки, Биринчи лиганинг мақсади Олий лига мусобақасида янги клубни кўриш эканлиги ҳисобга олсак, деярли ҳар йили Биринчи лиганинг етакчи жамоаси элитада ўйнашдан бош тортади. Аҳвол шундай экан унда нега Ўзбекистон биринчилиги мусобақаси ўтказилиб келинмоқда. Кимларнингдир ҳамёнини тўлдириш учунми, ё бўлмасам бунинг бошқа сабаблари борми? Хўжакўрсинга ўтадиган Биринчи лига мусобақаларидан асл мақсад нима. Халқнинг тинчини бузишми? Хуллас, Fk.uz сайтини кузатишда давом этинг. Биз тез орада "Нефтчи” – "Хоразм” жамоалари ўртасидаги можаро сабабларига ойдинлик киритамиз.
 
P.S: Шу топда Биринчи лигада шубҳага олинган яна бир ўйин хусусида ҳам тўхталиб ўтсак. Иккинчи давранинг учта турининг барчасида "Қўқон-1912” пенальти тепишга муваффақ бўлган. Хусусан иккинчи давранинг биринчи даврасида "Хоразм” жамоаси билан бўлган ўйинда қўқонликларнинг 90+8 дақиқада пенальти ишлашга муваффақ бўлганини тушуниш қийин. Чунки дуранг учун ўйнаган "Хоразм” 90+5 дақиқада ўз мақсадларига эришган бир пайтда яна +8 дақиқада пенальти белгиланиши ўйин келишилганлигидан далолат эмасми? Ёки ҳакамлар учун Қўқонда Тохир Кападзенинг саловати босиб қолганмикан.
 
Ёки иккинчи тур ўйинини олайлик. Иккинчи турда ҳам Қўқон жамоаси пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритгани ҳам қандайдир мавҳумликни англатиб турибдику?! Учинчи тур ўйинини оладиган бўлсак, сафарда дуранг натижа ҳам олтинга тенг деганларидек, "Қўқон-1912” жамоасининг яна ўша пенальти сабаб дурангга эришаётганини қандай тушиниш мумкин.
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz