» » » Қиз «ўраш» одоби зикрида ёхуд учрашув «тактика»си

Закладки Қиз «ўраш» одоби зикрида ёхуд учрашув «тактика»си

Название:
Қиз «ўраш» одоби зикрида ёхуд учрашув «тактика»си
Дата:
31-03-2014, 20:51
Просмотры:
3632
  
 

Учрашув «тактика»си ёхуд қиз «ўраш» одоби зикрида

 

     «Илк боқишда муҳаббатга ишонасизми, ёки ташқарига чиқиб қайтадан кирайми?» деб сўраган экан бир довдир йигит қиз бола билан илк учрашувга чиққанида. Ҳа, учрашувга чиқиш ҳам ўзига хос санъат, бироқ ҳамма ҳам унда мувафаққиятга эришавермайди. Келинг, бу борада анча-мунча кўйлак йиртган инсон сифатида тажрибаларимни уйланиш тушларига кириб чиқаётган бўйдоқлар билан ўртоқлашсам...


Мавзуга доир ҳикмат


     Миллионер одам пул турадиган «сейфи»ни, шоир шеър дафтарини, файласуф китобини, учрашувга чиққан йигит эса қизга қалбини ҳаяжон ва қўрқув билан очади...

     «Алданиб қолғон ёмон...» деганларидек биринчи учрашувни иложи борича кундуз кунига белгилаш керак, кейингилари билан ишим йўқ. Учрашув жойи товуқ фермалардан узоқ, эшакларнинг жонли ижрода айтишув ўтказадиган «студия»ларига яқин бўлмаган, одамнинг баҳри-дилини очадиган жой бўлиши мақсадга мувофиқ.

      Кийинишга келсак, ғижимланган кўйлак, аждодлардан мерос қолган шим, ҳар бири бир ярим кило келадиган ботинка кийиб бориш тавсия этилмайди, айтиб қўяй. Куёв болага ўхшаб, костюм-шим кийиб, ясаниб бориши ҳам тўғри эмас. Чунки одам ўзи ўрганмаган киймида ўзини ноқулай сезади. Табиийлик эса ўзига бўлган ишончни орттиради.

     Учрашувга боргандан кейин айрим йигитлар судда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланган айбланувчидек оғизни очиб, ерга қараб ўтираверишади. Эй, каллаварам, гапирмайсанми? Лекин телефонда ҳеч кимга гап бермайди, гарчи мактабда «Она тили»дан нуқул «икки»га ўқиган бўлса ҳам Пушкин-у Умар Ҳайёмлардан шеърлар ҳам ўқиб ташлайди. Аммо учрашувга чиққандан кейин муҳит пашша учса товушининг йўғон-ингичкалигидан ўша пашшанинг ёшини ҳам аниқласа бўладиган даражада яъни водопрот суви қуйгандек жим-жит бўлади. Қиз ҳам зерикиб кетади, ўзи бошлай дейди-ю, куёвни ҳалитдан чўчитиб қўйишдан қўрқади, шунга индамай кутаверади. Йигит бунақа пайти уялмаслиги керак.

 

 

      Масалан, мен илк учрашувимда, яъни 14-қиз билан илк учрашувга чиққанимда даб-дурустдан "Отангиз ўғрими?” деб гап бошлаганман. У қўрқиб кетган, тилини зўрға айлантириб:

— Ия, йўқ, нега унақа деяпсиз? — деган.

— Кўзларингиз ўрнига қўйилган олмосларни ким, қаердан ўғирлаган унда? Тўғрисини айтинг, — деганимдан сўнг, кулиб юборган.

     Яна бир учрашувнинг очилиш нутқини бошлашга бироз қийналганман, аммо вазиятдан чиқиб кетганман. Қарасам қиз нафасини санаб олиб ютаяпти, ерга қараб жи-и-иим ўтирибди.

— Овозни эшитдингизми? — деб сўраганман.

 

— Қанақа овоз? — деди у ён-атрофга қараб.

— Сизни кўриб қалбим чирс этиб ёрилиб кетди, шунинг овози.

     Шу-шу, ҳазил-ҳазил билан суҳбат бошланиб кетган.

      Баъзи йигитлар учрашувни ресторан, каҳвахона кабиларга белгилашади. Лекин кўпинча айнан шундай жойларда "қовун туширишади”. Мисол учун, маҳалламиз оқсоқолининг ўғли Турсунбой тўй арафасида бўлажак келин билан чойхонада учрашган. Келин болага ўзини кўрсатиб қўймоқчи бўлганми, ёки уни умрида "шашлик” еб кўрмаган бўлса керак, деган хаёлган борганми, орқа олдига қарамай 15 сих "шашлик” буюртма қилган. Яна бир кило тўғралган пиёз. "Шашлик” келгунча Турсунбой кетчупни нонга суртиб паққос туширган (кетчупнинг нималигини қаердан билсин бечора). Қиз кабобдан атиги бир сих еган (уйда шавла еб келган бўлса керак), Турсунбой эса пулни увол қилмаслик мақсадида қолган 14 тасини ҳам ейишга мажбур бўлган. Ҳа, тўғри топдингиз, тўй икки ойга кечиктирилди. Чунки Турсунбойнинг ошқозони "парот” қилди.

     Хуллас, учрашувга чиққанда аввало қулай жойни танлаш керак, табиий кийиниш шарт, сукут сақламаслик талаб этилади. Кейинги галда қизни ўрганиш керак. Масалан, дугоналарини сўраш мумкин. Агар бирор танишини ғийбат қилса, у қиз "опасний”. Учрашув бир соатдан узоққа чўзилмагани маъқул. Шунинг учун узоқ, мулоҳазали эмас, қисқа саволларни бериш керак. Радиоларда "Ҳа-йўқ” ўйини бор-ку, ана ўшанақа.

     Ҳа, айтганча учрашувдан кейин қизга сиз телефон қилманг. Балки ёқмагандирсиз. Ўзи қилсин, майли гаплашамиз...


Учрашувда ишлатса бўладиган шаблон гаплар


"Отангиз ўзга сайёраликми? Чунки назаримда сиздек қиз Ер юзида йўқ”.

* * *

Йигит:

— Менга йўлни кўрсата оласизми:

Қиз:

— Қанақа йўл

Йигит:

— Қалбингизга олиб борувчи йўлни.

* * *

Агар ота-онангиз ўз вақтида учрашишмаганида эди, ҳозир мен дунёдаги энг бахтсиз одам бўлардим.

Жуманиёз Жуманжи,

"СУҒДИЁНА" газетаси


кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
azik9797
E rahmat aka endi shunday qilamiz maslaxat uchun katta raxmat 
  • 31 марта 2014 22:11
Romantic_Romantica
XA KATTA RAHMAT YANA SHUNDAY MASLAHATLARDAN QO'SHILA
  • 2 апреля 2014 21:51
nazar9988
QIZ BOLANI ESHITA OLSIH, KULDIRA OLISH, VA MEHRIBON BO'SEZ LYUBBOY QIZ O'RALIB QOLADI:-D YANA QIZBLANI ENG YOMON KO'RGAN NARSASI UCHRASHUVDA BOSHQA QIZ YOKI DUGONALARI XAQIDA SO'RASANGIZ!!!!
  • 7 апреля 2014 09:22
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz