» » » Бош саратонига учрамасликнинг тишга алоқаси

Закладки Бош саратонига учрамасликнинг тишга алоқаси

Название:
Бош саратонига учрамасликнинг тишга алоқаси
Жанр:
Дата:
14.06.2016
Просмотры:
1965

 
Бош саратонига учрамасликнинг тишга алоқаси 

     Тишларни мунтазам равишда тозалаб юриш бош саратонига йўлиқишнинг олдини олиши аниқланди. 
     Олимлар бу борадаги маълумотлар юзасидан 30 мингдан ортиқ кишини таҳлилдан ўтказишди, дея хабар бермоқда "Мир24" интернет нашри.
      Оғиз соҳасининг тозалиги саратонннинг айрим турлари юзага келишининг хавфини камайтираркан. Маунт-Синай тиббиёт мактабининг олилари томонидан ўтказилган тадқиқотларга кўра, ҳар куни тишларини яхшилаб ювадиган ва доимий равишда стоматологлар кўригидан ўтиб турадиган одамлар бош ва бўйин соҳаларида юзага келадиган саратонга жуда камдан-кам ҳоллардагина азият секишини исботлашди, дея маълум қилмоқда Annals of Oncology журнали.
     Тадқиқотчилар ҳеч қандай янги тажрибалар ўтказишмаган, аммо улар умумий ҳисобда 31 минг одам - 19 мингтаси оғиз соҳаси ва томоқ соҳасидаги саратон ташхиси ҳамда 12 минг соғлом одам иштирокида ўтказилган 13 та бошқа тажрибаларни умумлаштиришди ва натижаларни таҳлил қилишди. Маълумотлар Шимолий ва Жанубий Америка, Европа ва Япониядан олинди.
     Олимлар тиш гигиенасини милкларнинг қонаши ва яллиғланиши, тишларнинг йўқлиги, тишларни қанчалик кўп тозалаши ва стоматологга мунтазам қатнашига қараб баҳолашди. Натижада олимлар шу хулосага келишди: милклари соғлом ва деярли барча тишлари бор одамлар бош ва бўйин саратонига камдан-кам учрар эканлар.
 
Музаффар Муҳаммадназар таржимаси
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Февраль 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728 

Siz qaysi viloyatdansiz?