» » » Демократ ота ва мактабда дакки эшитган фарзанд

Закладки Демократ ота ва мактабда дакки эшитган фарзанд

Название:
Демократ ота ва мактабда дакки эшитган фарзанд
Дата:
1-08-2015, 07:04
Автор:
Просмотры:
507
 
 
 
     Ўғлингиз мактабдан йиғлаб келди. Кўзи тўла ёш, ўзини хўрланган, ҳақоратланган ҳис этаяпти. Эмишки, ўқитувчиси уни синфдошлари ичида камситибди. Телефонда гаплашиб ўтиргани учун «Сен одам бўлмайсан, аҳволинг шу бўлса, ҳеч қа­чон олий ўқув юртида ўқий олмайсан, безори!», дея танбеҳ берибди. Бу ҳам камлик қилгандай, чорак соат синф бурчагида туришга мажбур бў­либди.
     Болани ким ҳам яхши кўрмайди, дейсиз? Кўз қорачиғингизга ўқитувчиси «Одам эмассан!» дебди. Унинг келажагидан умид қилиб, орзуларга берилиб турган пайтингизда «Ўқишга киролмайсан, безори!» дейиши янада ортиқча. Бурчакда туриб, жони азоблангани, изза бўлгани ҳаммасидан ошиб тушди. Сиз ўша заҳоти қўлу тилингизга эрк бергингиз, ўч олгингиз, ҳаддидан ошган муаллимнинг таъзирини бергингиз келиб қолди. У ҳам бир изза бўлиб кўрсин. Шундай бўлди ҳам…
Дили озорланган ўғил ёнини олиш, орқасида ота-онаси борлигини исботлаб қўйиш мақсадида эртаси куни мактабга бос­тириб борган ота тўғри директор хонасига кирди. Ҳаддини билмаган ўқитувчи билан «гаплашиб» олиш учун синфни кўрсатиб қўйишини талаб қил­ди. Директорнинг «Муроса қилинг, ўзингизни босинг, болангизни ўйлаб шундай қилган…» қабилидаги гаплари бўғзида қол­ди.
Буёғи ойдин. Синфга отилиб кирган ота муаллимни дўппосламоқдан бери бўлиб, ўдағайлай бошлади. Айтилмаган гап қолмади, ҳисоб. Обрў ва андиша бир пуллик бўлди. Бундай вазиятда устоз ўзини ҳар қанча оқлашга ҳаракат қилмасин, барибир, юзи қора. «Демократ ота»нинг жаҳли ёмон. Оғиз очгани қўймайди. Айтганидай изза қилди.
Бу томошага ўқувчилар гувоҳ бўлди. Ихлос қилиб юрган устозининг ҳоли бир дағдағалик эканини кўрган ўқувчиларда ўқитувчисига нисбатан ҳурмат қолди дейсизми? Энди уларга «ундай қил, бундай қил» дегилиги қолдими ўқитувчининг? Ўқувчилар ичида ошкора устозни масхара қилганлар ёки унга ачинганлар бўлди. Улар ҳали ўн икки ёшда бўлса, ким ҳақу, ким ноҳақлигини қаердан билсин? Бир кун келиб билар ҳам, аммо изза бўлган, ҳурмати йўқолган ёш ўқитувчи мактабни ташлаб кетди. Умуман, бу касбдан кўнгли қолди…
Яна бир воқеа. Узоқроқ танишимнинг рафиқаси шаҳар мактабида ўқи­тувчи экан. Дарсларни қолдирган, машғулотларга тайёр бўлмаган шогирдига тенгдошлари ичида танбеҳ берибди. Мактабда ҳали янги эмасми, бу эркатой ўқувчининг орқасида ким тургани, яқинларининг қанақа одам эканлигини билмас экан. Бир соат вақт ўтмай, мактабга икки-учта аёл бостириб келибди. Мактабни бозорга айлантирган аёллар муассасада кўзига ким ёмон кўринса юлишга тушибди, бу сийловдан танбеҳ берган ўқитувчи ҳам «бенасиб» қолмаган, албатта. Яна таниш ҳолат, ўқитувчи касбидан воз кечган.
Энг қизиғи, ўша жангари аёллар боланинг онаси ёки опаси эмас, хола ва аммалари экан. Улар шу тарзда қайси бир ўқитувчи қуюшқондан чиқиб кетса, мактабга келиб, андишанинг бетини йиртар, иззат-ҳурматни оёқости қилишар экан. Боланинг ота-онаси эса хорижда. Бора-бора устоз-муаллимлар ҳам бундай ўқувчиларга «менга нима» қа­билида иш тутишни ўрганибди. Шикоят қиладиган кишининг тайини бўлмагандан кейин нима қилиб бўлса-да, ўқувчиларнинг тезроқ мактабни битириб кетишини умид қилишдан бошқа илож қолмаган.
Ўйлаб қолади, киши. Иккала ҳолатни ҳам чуқурроқ суриштирсангиз, икки ўқитувчининг ҳам айби бор чиқар. Чунки, улар ўқувчи билан алоҳида гаплашишни, керакли жойда танбеҳ беришни билишмагандир. Борингки, педагоглик тажрибаси камлик қилиб, номуносиб йўл тутган бўлса ҳам ажаб эмас. Чунки, ўсмирнинг нафсониятига тегиш, руҳий изтиробга солишнинг ёмон оқибатларига баъзан гувоҳ бўлиб турганимиз ҳам рост.
Аммо, масаланинг бош­қа жиддий томони бор. Барча ота-оналар фарзандининг ёнини олиш учун мактабга бориб тўполон қилаверса, ўқитувчилар обрўсизланаверса, ўқувчи-ёшлар ўзини қандай тута бошлайди? Оилада ҳам, мактабда ҳам тартибга чақирилмаган, тарбия кўрмаган ўқувчининг келажаги шубҳа остида қолмайдими? Калондимоғлик, ҳеч кимдан ҳайиқмаслик ҳисси фарзандларимизни қай йўлга бошлайди? Қизиғи, ўқитувчини изза қилиш учун мактабга борган ўша ота-она илгари бирор марта ҳам фарзандининг таълим-тарбиясини суриштириш учун мактабга келмаган бўлиб чиқади. Эртага эркатойи ўзининг юзига оёқ қўйганида эса уларнинг ўқитувчини айблашига ҳам ҳеч шубҳа йўқ. Умуман, бундай ота-оналарни қайси ўқитувчи ўқитганига ҳам ҳайрон қоласиз, баъзан…
Ҳозир замон зайлига мослашадиган бўлсак, «Эти сизники, суяги бизники» дейдиган пайт эмас. Аммо, нима бўлганда ҳам, кимдир бизнинг фарзандимизга танбеҳ бериб, тартибга чақирса, боринг­ки, оғирроқ гапирган тақдирда ҳам фақат бизнинг фойдамизни, боланинг келажагини ўйлаган бўлиши мумкинлигини тушуниб етишимиз керак эмасми? Устозга шунинг учун фидойи, жафокаш дея нисбат берилмайдими?!
Фарзандингиз мактабдан йиғлаб келди. Сиз нима қиласиз?
 
Исомиддин ПЎЛАТОВ,
"Бекажон"дан олинди

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?