» » Турли миллатларнинг “НАВРЎЗ ТАОМЛАРИ”

Закладки Турли миллатларнинг “НАВРЎЗ ТАОМЛАРИ”

Название:
Турли миллатларнинг “НАВРЎЗ ТАОМЛАРИ”
Дата:
19-03-2016, 04:08
Автор:
Просмотры:
1436
 
 
 

Турли миллатларнинг "НАВРЎЗ ТАОМЛАРИ”


Туркманча "Чекдирме”


     Ушбу таом Туркманистонда кенг тарқалган бўлиб, қўй гўштидан тайёрланади. Ёғли гўштдан тайёрланган "чекдирм” янада мазалироқ бўлади.

Керакли масаллиқлар:650 гр. қўй гўшти, 60 гр. қиздирилган ёғ, 6 дона кичикроқ картошка, 4 дона помидор, 1 дона пиёз, таъбга кўра туз ва мурч.

Тайёрланиши: 1. Гўшт ювилиб, 30-40 гр. оғирликдаги бўлакларга бўлиб чиқилади.

2. Товада ёғ қиздирилиб, гўшт ҳар томонлама қизартириб қовурилади.

3. Пиёз тўртбурчак шаклида тўғралади. Помидор ювилиб, йирик бўлакларга бўлинади. Картошка пўстидан тозаланади, бироқ бўлакларга бўлинмайди.

4. Қолган масаллиқлар ҳам товага солиниб, яхшилаб қовурилади.

5. 5-10 дақиқа қовурилгач, товага бироз сув қуйилиб, таом димлаб қўйилади.

6. Тайёр таом иссиқлигида кўкатлар сепилиб, дастурхонга тортилади.


Уйғурча "Гўшт нон”


Керакли масаллиқлар:300 гр. қўй гўшти, 2 дона пиёз, туз, мурч, 360 гр. ун, сув, 1 чойқошиқ хамиртуруш, қалампир, 45 гр. ўсимлик ёғи.

Тайёрланиши:1. Юқорида кўрсатилган масаллиқлардан хамир қориб олинади.

2. Пиёз ва гўшт майда тўғралади ёки гўшт майдалагичдан ўтказилади. Таъбга кўра туз, мурч қўшилиб, аралаштирилади.

3. Хамир ёйилиб, ўртача катталикдаги юмалоқчалар кесиб чиқилади.

4. Юмалоқчанинг бир четига тайёрлаб олинган қийма солиниб, хамир тугилади.

5. Гўшт нон товада қиздирилган ёғда қовуриб олинади. Дастурхонга тортишдан аввал ўртасидан кесиб қўйишингиз мумкин.

6. Суюқ таомлар билан гўшт нон дастурхонга бирга тортилса айни муддао бўлади.


Қирғизча "Хошан”


Керакли масаллиқлар: хамир учун: 400 гр. ун, 11 гр. хамиртуруш, 150 мл. сув, пичоқ учида ичимлик содаси, таъбга кўра туз.

Қийма учун: 500 гр. қўй гўшти, 50 гр. қўй ёғи, 250 гр. пиёз, 4 ошқошиқ сув, 1 гр. қалампир, 5 гр. туз, 40 гр. ёғ (эритилган қўй ёғи).

Тайёрланиши: 1. Хамиртуруш бироз илиқ сувда эритиб олинади.

2. Уннинг тенг ярмига туз ва хамиртуруш қўйилиб, хамир қорилади. Устига салфетка ёпилиб, 40-50 дақиқага тиндирилади.

3. Уннинг иккинчи ярмига сув ва сода қўшилиб, иккинчи хамир қориб олинади.

4. Қўй ёғи, гўшт ва пиёз гўшт майдалагичдан ўтказилади. Туз, мурч, зираворлар ва сув қўшилиб, яхшилаб аралаштирилади.

5. Биринчи тайёрлаб олган хамир ошиб чиққач, уни иккинчи хамир билан аралаштириш лозим. Сўнгра хамирдан тухум катталигидаги зувалалар узилиб, ёйилади.

6. Ҳар бир ёйилган хамирнинг ўртасига бироздан қийма солиниб, ўзимизни манти каби тугилади.

7. Қиздирилган ёғда "хошан” қизартириб қовурилади, сўнгра товага қайноқ сув қуйилиб, қопқоғи ёпилади ва 5-7 дақиқа пиширилади.

8. Дастурхонга иссиқлигида тортилади.


Озарбайжонча "Хамраши”


Керакли масаллиқлар: 450 гр. қўй гўшти, 30 гр. эритилган сариёғ, 60 гр. пиёз, 60 гр. ивитилган оқ ловия, 90 гр. лағмон, 15 гр. петрушка.

Таомни тайёрлаш жараёнида қуйидагиларга эътибор беринг:

1.Ловия таом тайёрлашдан аввал бир неча соат ивитилиши лозим.

2.Шўрванинг ранги тиниқ бўлиши учун, лағмон қайноқ сувга солиб олинади, сўнгра бульонга ташланади.

Тайёрланиши:1. Гўшт суягидан ажратилиб, туз ва мурч қўшилади. Уч маротаба гўштмайдалагичдан ўтказилади.

2. Сўнгра гўштдан шарчалар ясалади.

3. Гўштнинг суяклари сувда қайнатилиб, бульон тайёрланади. Вақти-вақти билан бульоннинг кўпиги олиб турилади.

4. Бульонга ивитилган ловия солинади ва пишиши кутилади.

5. Сўнгра бульонга лағмон, гўштли шарчалар ва майда тўғралган пиёз солиниб, пиширилади.

6. Таомга кўкатлар сепилиб, дастурхонга тортилади.

 

Маржона тайёрлади.

Манба: Sabo.uz ва "SABO" газетаси

 



кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?