Закладки YANGILIKLAR

Название:
YANGILIKLAR
Дата:
23-03-2014, 05:09
Просмотры:
933
 

Ўзбекистон ИИВ Форишда «зўрланган аёл» ҳимоя қилинмаётгани ҳақидаги хабарларни асоссиз деб топди

 
 
     Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги «Uznews» сайтида чоп этилган «Жиззах вилоятида жинсий тажовуз жабрдийдаси — ҳимоядан маҳрум» номли мақоласига раддия берди. Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, қайд этилган сайтдаги мақола 2014 йил 12 март куни чоп этилган. Хабарда сайтнинг аниқ манзили келтирилмаган, хабар давомида сайт манзили «Узнеwс» шаклида ҳам берилган.

     Хабар беришларича, қайд этилган сайтдаги мақолада Фориш тумани «Қорабдол» ҚФЙ, «Нарвон» МФЙ, Нарвон қишлоғида яшовчи фуқаро Абдурайимова Зилола томонидан уни Нормуҳаммедов Азамат мажбурлаб номусига текканлиги ҳолати юзасидан ёзган аризаси туман ИИБ ходимлари томонидан қабул қилинмаётганлиги ва ушбу аризани кўриб чиқишдан бош тортаётганликлари ҳамда 2013 йилнинг июнь ойидан бошлаб қўшниси Азамат Нормуҳаммедов томонидан зўрлаб келинаётганлиги, А. Нормуҳаммедов З. Абдураимованинг бўғзига пичоқ тираб зўрлаганлигини, бу ҳақда туман ИИБ профилактика инспектори Қ.Абдураҳмоновга ариза билан мурожаат қилганида, профилактика инспектори: «Бу ноқонуний», – деб аризани қайтариб берганлигини, шундан сўнг З.Абдурайимова Фориш туман ИИБ терговчиси Е.Лочиновга келиб учрашганида Е.Лочинов ҳам унинг аризасини олишни рад этганлигини, З.Абдурайимова қашшоқ ва паст ижтимоий мақомга эга эканлиги учун жабрдийдага айланганлиги таъкидлаб ўтилган.

     «Ушбу ёзилган мақола юзасидан текширувлар ўтказилганида мақолада келтириб ўтилган важлар ўз тасдиғини топмаслиги ва асоссиз эканлиги малум бўлди ва Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 15 январ кунги «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонунини 34-моддасига мувофиқ раддия берилади», – дейилади вазирлик хабарида.

     Фуқаро З. Абдурайимованинг 2013 йил ёз ойларидан бошлаб 2013 йилнинг октябрь ойига кадар қўшниси А. Нормуҳаммедов билан ўзининг уйида доимий равишда ихтиёрий жинсий алоқада бўлиб келганлигини, айни вақтда ҳомиладор эканлигини баён қилиб, фуқаро А.Р.Нормуҳаммедов у билан бу каби тарзда жинсий алоқада бўлиб келиб ҳомиладор ҳолга келтириб қўйганлиги учун унга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраб, 14.02.2014 йилда Фориш тумани ИИБга келиб мурожаат қилган ва шу куни унинг аризаси туман ИИБда тегишли тартибда қайд етилган. Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари туман ИИБ терговчиси Е. Лочинов томонидан олиб борилган.

     Суриштирув харакатларида З.Абдурайимова ўзининг ҳимоячиси адвокат С.Серикбаев билан бирга иштирок етиб, ҳимоя ҳуқуқи билан тўлиқ таъминланган. Ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, фуқаро З.Абдурайимова жинсий хаёт кечирганлиги, унинг танасидан мажбурлаб номусга тегишга хос тан жароҳатлари ва излари топилмаганлиги, у ҳозирги кунда муддати 31-32 хафталик ҳомиладор эканлиги аниқланган.

     Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида фуқаро З.Абдурайимова томонидан унга А.Нормуҳаммедов пичоқ тираб номусига текканлиги ҳолати унинг аризаси ва суриштирув даврида берган кўргазмаларида умуман баён етилмаган. Бундан ташқари З.Абдурайимова 2013 йил ёз фаслидан то 2014 йил 14 февраль кунига қадарли бўлган вақт давомида бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилиш реал имкониятига эга бўлган бўлса-да, қачонки ҳомиладор эканлигини оила-аъзолари сезиб қолмагунга қадар бу ҳолатни яшириб келган. «Бу ҳолатлар эса З.Абдурайимовани номусига мажбурлаб тегилганлигига мантиқан мос келмайди», – деб ёзади вазирлик матбуот хизмати.

     Шунингдек, А.Нормуҳаммедов суриштирувда берган кўргазмаларида З.Абдурайимованинг розилиги билан уни ўзини уйида доимий равишда жинсий алоқада бўлиб келганлигини, унга нисбатан руҳий ёки жисмоний зўрлик ишлатмаганлигини, З.Абдурайимовани енгил табиатли аёл сифатида олдиндан билганлиги учун унинг ҳомиласи ундан бўлганлигини рад етган. «Шу ва шунга ўхшаш бошқа тўпланган ҳолатлардан келиб чиқиб, терговчи томонидан 23.02.2014 йилда жиноят иши қўзғатишлик, Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал-кодекси талабларига кўра жиноят таркиби мавжуд эмаслиги сабабли, рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган», – дейилади раддияда.

     Хабар беришларича, Фуқаро З.Абдурайимова ва унинг ҳимоячиси С.Серикбаев тўпланган суриштирув ҳужжатлари ва шу асосда қабул қилинган қарор билан тўлиқ танишиб чиққан ва З.Абдурайимованинг туғилажак фарзандини оталигини белгилаш юзасидан келгусида Фуқаролик ишлари бўйича тегишли судловларга мурожаат этиш хуқуқлари тушинтирилган.

     «Юқоридагилардан кўриниб турибдики, 2014 йил 12 март куни Узнеwс веб сайтида чоп этилган «Жиззах вилоятида жинсий тажовуз жабрдийдаси – ҳимоядан маҳрум» номли мақоласида кўрсатиб ўтилган ҳолатларнинг барчаси асоссиз ва реал ҳолатни билмасдан кўр-кўроналик билан ёзилганлиги сабабли раддия билдирилади», – дейилади ИИВ раддиясида.

     Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги хорижий сайтларда чоп этилган ва Ўзбекистон ҳаёти билан боғлиқ янгиликлар юзасидан расмий раддия бериб туради. Хусусан, 2013 йил февралида Сирдарё ўсмир қийноққа тутилгани ҳақидаги UzNews сайтида эълон қилинган хабарни, 2013 йил июнида эса UzMetronom сайтида эълон қилинган «Ички ишлар вазирлиги ғалаёнлар келтириб чиқармоқчи» номли хабарни рад этиб чиққанди.
 
 

Путин Қримнинг Россияга қўшилиши ҳақидаги қонунни имзолади

 
Владимир Путин 21 март, жума куни Қримнинг ҳамда расман унинг таркибига кирмайдиган Севастополь шаҳрининг Россия таркибига қўшилишини кўзда тутувчи шартномани ратификация қилиш ҳақидаги қонунга имзо чекди. Мазкур жараённи «Россия 24» телеканали бевосита эфирга узатди.

Шу билан бирга, президент Қрим ва Севастополь федерациянинг янги субъектлари ҳуқуқида Россия таркибига қўшилишини кўзда тутувчи федерал конституциявий қонунни ҳам имзолади. Унга кўра, мазкур ҳудудда Қрим федерал округи шакллантирилади.

Қрим ва Севастополнинг Россия таркибига қўшиб олиниши ҳақидаги қонунни имзолаш маросимидаги Путиннинг нутқи унинг расмий сайтида эълон қилинган. Мазкур қонуннинг тўлиқ матни билан эса «Қрим янгиликлари» сайтида танишиш мумкин.

Саратонни даволайдиган вакцина яратилди

 

Исроиллик олимлар саратон касаллигини кимёвий даволаш усулисиз даволайдиган вакцина яратдилар.


Шу пайтгача саратон касаллигини кимёвий усул билан даволашдан бошқа чора йўқ эди, бу эса инсоннинг барча органларига салбий таъсир кўрсатар эди. Эндиликда эса бу касалликнини кимёвий аралашувсиз даволаш чораси топилди.

Бунга эришиш учун исроиллик олимлар Леа Айзенбах бошчилигида нақд 30 йил ҳаракат қилдилар. Мана бугун Леа ва унинг ҳамкасблари, ушбу янги препарат билан саратоннинг 20 дан ортиқ  турини даволаш мумкинлигини ишонч билан айтмоқдалар. Мазкур вакцинани Саратон касалига қарши кураш тарихидаги энг самарали кашфиёт дейиш мумкин.

НТВ телеканалининг хабар беришича, саратоннинг турига қараб, керакли вакцина қон орқали юборилиши ёки касалланган орган хужайрасига бириктирилиб қўйилиши мумкин. Вакцина бириктирилган ҳужайра ўз муҳитига ижобий таъсир қилади ва саратон билан касалланган хужайраларни йўқ қилади.


Энди ўпкани ҳам ўстирса бўлади

 
 
Техас университети (АҚШ) тиббиёт факультети олимлари инсон ўпкасини лаборатория усулида ўстириш имконига эга бўлишди. 

Medical News Todaу маълумотларига кўра, автоҳалокатга учраган болаларнинг ўпкаси тўқималарни ўстиришда асос вазифасини ўтайди. 
 
Бугунги кунда бир қатор оғир  ўпка касалликларини даволашнинг энг мақбул йўли трансплантация ўпкани кўчириб ўтказиш саналади. Бироқ, ҳар доим ҳам донор ўпкаси бемор организмига мослашиб кетавермайди. Бунда ҳамма ҳатти-ҳаракатлар бекор кетади, бемор эса, бир йил ҳам яшолмаслиги мумкин. Чунки, ўпка танамиздаги энг нозик аъзолардан бири. Уни кўчириб ўтказиш ҳудди тери трансплантицияси каби жуда кам самара беради. 
 
Бу борада олимлар 2010 йилдан бери иш олиб боришмоқда. Улар аввалига тажрибани каламуш ва чўчқалар ўпкасида қўллаб кўришди. Кейин эса, инсон ўпкаларида ҳам шундай тажрибани қўллашди.
 
Янги таомилга кўра, турли жароҳатлардан вафот этган ёш организмдаги ўпка марикси бошқа ўпкадан олинган тўқималарга кўчириб ўтказилади ва лаборатория шароитида ўстирилади. Тўрт ҳафта ичида янги ўпка етилади ва у ҳақиқийсидан деярли фарқ қилмайди. Бироқ, бу тажриба амалиётга татбиқ этилиши учун йиллар керак бўлади. Бу иш устида ишлаётган олимлардан бири Жоан Никольснинг айтишича, сунъий ўпка аввал чўчқа организмида синовдан ўтказилиши лозим.
 
Манба: "Кун" ва "Даракчи" нашрлари
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
Stiven
Ma`lumotlar uchun rahmat.
  • 23 марта 2014 16:41
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz