Закладки YANGILIKLAR

Название:
YANGILIKLAR
Дата:
21-03-2014, 06:43
Просмотры:
1184
 

Синоптиклар Наврўз байрамида об-ҳаво қандай бўлишини айтишди

 

Ўзгидрометеорология маркази 21 март куни Ўзбекистонда ҳаво қандай бўлишини башорат қилишди.


Байрам куни ҳаво ҳарорати кундузи 13 – 15 даража, кечаси эса 4 – 6° илиқ бўлиши кутилмоқда. Шу куни шамол ва вақти-вақти билан ёмғир ёғади.


Республиканинг тоғли ҳудудларида дам олиш кунлари кўчки ва сел келиши хавфи бор. Шунингдек синоптиклар вақти билан қорга айланиши кутилаётган ёмғирларни ваъда қилишмоқда.


"Ўзбекэнерго” электр энергия нархи қимматлашиши ҳақида маълум қилди

 

Жорий йилнинг 1 апрелидан электр энергияси нархлари оширилади, бу ҳақда "Ўзбекэнерго” ДАК хабар қилади.


Компания маълумотларига кўра, электр энергиянинг янги нархлари Ўзбекистон республикаси молия вазирлиги томонидан тасдиқланган.


Янги тарифга кўра, электр нархи 1 кВт учун ҳозирги 120 сўмдан 131,4 сўмга кўтарилади. 


Сўнгги маротаба электр энергияси нархлари 2013 йилнинг 1 октябридан оширилган эди.

 

 

1 апрелдан табиий газ нархи ошади

 

 

 

"Ўзбекнефтгаз” МХК маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 1 апрелдан табиий газ нархи ошади.


Янги тарифлар Ўзбекистон республикаси молия вазирлиги билан келишган ҳолда 8,9 фоизга ўсади.


1 апрелдан эътиборан 1 кубометр табиий газ нархи 165,24 сўмни ташкил қилади. Бундан аввал 151,74 сўм эди.


1 кубометр табиий газ нархи ҳисоблагич бўлмаган ҳолди 262,42 сўмдан 285,765 сўмгача ошади.

 

 

Давлат акциядорлик суғурта компанияси раҳбари лавозимидан озод этилди

 

Ўзбекистон ҳукумати "Кафолат” Давлат акциядорлик суғурта компанияси бош директорини лавозимидан озод этди.


"Кафолат” бош директори Икром Халимов эгаллаб турган лавозимидан Вазирлар Маҳкамасининг Қарорига биноан озод этилган.


Компания бош директори вазифасини вақтинча бажарувчиси этиб Равшан Нарзуллаев тайинланди.


Бунгача Нарзуллаев бош директорнинг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган. У компаниянинг 11 149 дона оддий акциясига эга.

  

 

Украина МДҲ таркибидан чиқади

 

Украина ҳукумати МДҲдан чиқиш тадбирларини бошлагани ҳақида маълум қилди. 


Вести.ру нашрининг хабар беришича, ушбу қарор Миллий хавфсизлик кенгаши ва Украина мудофааси йиғилишида қабул қилинди. Баёнот мудофаа котиби Андрей Парубий томонидан эълон қилинди.

Аввалроқ Киев мустақил давлатлар Ҳамдўстлигидаги фаолиятини тўхтатиб, бу ҳақда нота юбориши кўзда тутилган эди. Ушбу қарорга Украина ҳукуматининг МДҲ вакиллари томонидан ҳамдўстлик тузилмасидаги келишувларни амалга оширмаганлиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Шунингдек, Украина Россия билан виза тартибига ўтиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди.

 

Ливия ички ишлар вазири ўринбосари ўғрилаб кетилди

 

Триполи шаҳрининг шарқий қисмидаги Тажура туманида номаълум шахслар томонидан  Ливия ички ишлар вазири ўринбосари Бахлюл ас-Сайид ўғрилаб кетилди. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.


Воқеа сиёсатчининг истеъфога чиқиши тўғрисидаги аризани топширилиши билан 19 март куни кечаси содир бўлди. 


Ҳозирча жиноий гуруҳлар ўғриликни бўйниларига олишмаяпти. 

 

Манба: "Даракчи"
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?