Закладки YANGILIKLAR

Название:
YANGILIKLAR
Дата:
16-03-2014, 02:01
Просмотры:
684
 

Тошкент йўлларини таъмирлаш вақтида ҳаракат хавфсизлиги таъминланмаётгани қайд этилди



Тошкент кўчаларида йўлларнинг ҳеч қандай эълон ва огоҳлантиришларсиз олиб борилаётгани авариявий ҳолатларга сабаб бўлмоқда.

Кунлар исиши билан Тошкентда йўлларнинг асфальт қопламасини таъмирлаш ва йўл чизиқларини янгилаш бўйича ишлар бошланди. «Ҳайдовчилар бундан, албатта, хурсандлар. Бироқ, йўл таъмирлаш ишлари йилдан-йилга ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига зид равишда олиб борилаётганига тушунмаяптилар», – дейилади интернет-нашр хабарида.

Ўзбекистон ҳудудида амал қилувчи Йўл ҳаракати қоидаларининг 28.9-бандига кўра, «Йўлларда таъмирлаш ишларини бажаришга жавобгар мансабдор ва бошқа шахслар ишлар олиб борилаётган жойда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга мажбурдирлар».

«Бундай жойлар, шунингдек, йўлдан ташқарига олиб чиқиш имконияти бўлмаган иш бажармаётган йўл машиналари, қурилиш материаллари, қурилма ва шунга ўхшашлар тегишли йўл белгилари, йўналтирувчи ва тўсувчи мосламалар билан, сутканинг қоронғи вақтида ва етарлича кўринмаслик шароитида эса қўшимча қизил ёки сариқ чироқли ишоралар билан белгиланиши керак», – дейилади Қоидаларда.

«Таъмирлаш ишлари тугаллангандан сўнг йўлларда транспорт воситалари ва пиёдаларнинг хавфсиз харакатланиши таъминланган бўлиши керак», – дея қайд этилган ҳужжатда.

Ҳайдовчиларнинг аксарияти эса Тошкентда ушбу қоидаларга амал қилинмаётганини тасдиқлайди. Деярли ҳар бир ҳайдовчи йўлларда кутилмаганда пайдо бўлган асфальти олинган қисмларни кўриб, шошилинч тормозни босишга мажбур бўлган, кўплари эса – шундай чуқурчаларга катта тезликда тушиб чиққан.
 

Тошкентда Наврўз арафасида хавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда

 
Бутун Ўзбекистонда бўлгани каби Тошкентда ҳам Наврўзга тайёргарлик борасида хавфсизлик юзасидан изчил ишлар амалга оширилмоқда, дея хабар бермоқда ЎзА.

«Байрам арафасида пойтахтимизнинг ҳар бир тумани, маҳалласида ҳушёрлик ва огоҳликка чорловчи тадбирлар ташкил этилмоқда. Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, соғлом ва маънавий баркамол авлодни тарбиялашга кўмаклашиш, ёшларни турли салбий таъсирлардан асраш мавзусидаги учрашувлар шулар жумласидандир. Бу каби профилактика ишлари мунтазам ўтказилаётгани туфайли одамларимизда ўз уйини, маҳалласини асраш туйғуси янада мустаҳкамланмоқда», – дейди Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари вазифасини бажарувчи, майор Ўктам Раҳматов.

Хавфсизликни таъминлашга қаратилган кенг кўламли «Тозалаш» тадбири уюшқоқлик билан давом эттирилмоқда, тадбир давомида аниқланаётган ҳуқуқбузарликлар ўз вақтида бартараф этилмоқда. Жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фавқулодда вазиятларнинг юзага келишига йўл қўймаслик мақсадида доимий равишда рейдлар ўтказилмоқда.

Жумладан, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича аҳоли пунктлари, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларида бу борадаги қоидаларга риоя этиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб бориш билан бирга, тегишли идоралар билан ҳамкорликда 16 мингдан зиёд хонадон, ташкилот ва корхонада текширишлар ўтказилди. Натижада ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузаётган мансабдор шахслар ва фуқароларга тегишли равишда жарималар қўлланилмоқда.

Тошкентдаги 473 милиция таянч пунктида хизмат қилаётган профилактика инспекторларининг жиноят содир этишга олиб келадиган сабаб ва ҳолатларни аниқлаш ҳамда бартараф этишга қаратилган саъй-ҳаракатлари натижасида жорий йилнинг ўтган даврида кўплаб маҳаллаларда жиноят содир этилишига йўл қўйилмади.
 

Тошкентда иссиқ сув тарифлари 11,7 фоизга қимматлашади

 
Тошкент аҳолиси ва ташкилотлари учун марказлашган иситиш ва иссиқ сув таъминоти тарифлари 1 апрелдан бошлаб 11,7 фоизга қимматлашади.

«Тошиссиққувват» корхонасининг «Тошкент оқшоми» газетасида чоп этилган хабарига кўра, тарифларнинг ўсиши энергия манбалари ва материалларнинг қимматлашуви билан боғлиқ.

Тошкент шаҳри аҳолиси учун бир ойлик марказий иситиш тарифи 1 октябрда ҳозирги 705,42 сўмдан 787,95 сўмга қимматлашади.

Иссиқ сув таъминоти учун янги тариф, агар ҳисоблагич бўлмаса, киши бошига 9 минг 860 сўм 67 тийин (ҳозир – 8 минг 827 сўм 81 тийин), агар ҳисоблагич бўлса – ҳар бир кубометр учун 2 минг 524 сўм 99 тийин (ҳозир – 2 минг 260 сўм 51 тийин) этиб белгиланган.

Ювиниш хонаси умумий бўлган ётоқхоналар учун янги тариф киши боши учун ҳозирги 6 минг 567,04 сўмдан ойига 7 минг 335,38 сўмгача оширилади.

Корхона ва ташкилотларга иссиқлик энергияси учун улгуржи тариф ҳар Гкал учун ҚҚСсиз 44 минг 298 сўм (ҳозир – 39 минг 658 сўм) ва ҚҚС билан 53 минг 157,6 сўм (ҳозир – 47 минг 589,6 сўм) этиб белгиланган.

Аввалроқ, 1 апрелдан эътиборан Тошкент аҳолиси учун совуқ сув тарифлари ошиши ҳақида хабар берилган эди. Иссиқ сув тарифлари эса Тошкентда охирги марта 2013 йил октябрида, 6,4 фоизга оширилганди.
 

Ўзбекистон тўққиз хонали телефон нумерациясига ўтади

 
Ўзбекистон истиқболда ягона тўққиз хонали телефон нумерацияси тизимига ўтади. Бу Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан 2013 йил 26 декабрда имзоланган ва 2014 йил 10 январдан кучга кирган буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқлари нумерация тизими ва режаси» бошқарувчи ҳужжатида кўзда тутилган.

Аввалроқ, Ўзбекистоннинг бир қатор интернет-нашрлари томонидан мамлакат саккиз хонали телефон нумерация тизимига ўтиши ҳақида хабарлар берилган эди, бироқ бу хабарлар тўғри эмас.

Бошқарувчи ҳужжатни ишлаб чиққан UNICON илмий-техникавий ва маркетинг тадқиқотлари марказининг Алоқа ва ахборотлаштириш илмий-тадқиқот департаменти бошлиғи Асилжон Мирхабибовнинг сўзларига кўра, ҳужжатда ягона тўққиз хонали нумерацияга ўтиш босқичма-босқич амалга оширилиши кўрсатиб ўтилган.

«Ягона тўққиз хонали нумерация дейилганда, мамлакат бўйлаб бўлиб исталган қўнғироқни амалга ошириш учун – у маҳаллий ёки шаҳарлараро қўнғироқ бўладими, уйдаги телефондан мобил телефонга ёки аксинча амалга оширилаётган қўнғироқ бўлдими, мобил алоқа операторлари ўртасидаги ўзаро қўнғироқ бўладими, фарқи йўқ – тўққиз белгидан иборат рақам терилади», – дейди Мирхабибов.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда фойдаланилаётган ҳудудларнинг уч хонали нумерациялари (масалан, Тошкент учун 371, Хоразм вилояти учун 362, мобил алоқа операторлари учун эса 59X) икки хонали кодлар (мос равишда – 71, 62 ва 9Х) билан алмаштирилади ва амалдаги етти хонали рақамлар билан бирга ишлатилади.

Бошқача айтганда, шаҳар телефон тармоғи абонентига қўнғироқ қилиш учун 71ХХХХХХХ, 62ХХХХХХХ ва ҳоказо кўринишда, мобил оператор абонентига қўнғироқ қилиш учун эса 90ХХХХХХХ, 93ХХХХХХХ ва ҳоказо кўринишда рақам терилади. 12 сондан иборат телефон рақамларининг халқаро формати эса аввалгидек ўз кучини сақлаб қолади (масалан: 998-71-ХХХХХХХ, 998-93-ХХХХХХХ).

Барча вилоятлар ва операторлар ўзларининг зона кодлари нумерацияси ва идентификациясини сақлаб қолади. Фақатгина Навоий вилоятига янги код берилади – вилоят амалдаги 436 коди ўрнига 79ни олади.

Нима учун бу тизимга аввалроқ ўтилмаганини тушунтираркан, Мирхабибов аввалги аналог телефон тармоқларида бундай ўтишни амалга ошириб бўлмаслигини, ҳозирги кунга келиб деярли барча телефон тармоқлари рақамлаштирилгани ва бундай ўтишга тайёрлигини маълум қилди.

Ўзбекистоннинг тўққиз хонали телефон рақамидан фойдаланишга ўтиши юзасидан илк расмий тушунтириш берилди

 
Абонентларига мамлакатнинг янги нумерация тизимига ўтиш жараёнидан ташвишга тушмаслик тавсия этилди. Янги тизимга ўтиш борасидаги илк расмий хабар (изоҳ-тушунтириш) 14 март, жума куни Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси Ахборот хизмати томонидан берилди.

Халқаро телекоммуникация иттифоқи (ITU)нинг E.164 «Умумий фойдаланишдаги телекоммуникация рақамлари нумерацияси халқаро режаси», iE.212 «Абонентлар ва умумий фойдаланишдаги тармоқлар учун халқаро идентификация режаси»да келтирилган тавсияларига биноан, Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2013 йил 26 декабрдаги «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқлари нумерация тизими ва режаси тўғрисида»ги буйруғи имзоланган.

Мазкур ҳужжатда Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларида истиқболда ягона тўққиз хонали телефон рақамидан фойдаланиш масалалари ўрин олган. Ягона тўққиз хонали нумерация тизимида мамлакат бўйлаб исталган қўнғироқни амалга ошириш учун тўққиз белгидан иборат рақам терилади. У маҳаллий ёки шаҳарлараро, стационар телефон ёки уяли алоқа телефонларидан, ягона ёки бошқа ҳудудга, симсиз ёки симли алоқа орқали амалга оширилаётган қўнғироқларнинг барчаси тўққиз белгидан иборат рақам билан терилади.

Айни вақтда Тошкент шаҳри ёки бирор бир вилоят ҳудуди доирасида маҳаллий қўнғироқни амалга ошириш учун еттита белгидан иборат телефон рақами терилади. Бошқа вилоятга қўнғироқ амалга оширилганда (шаҳарлараро алоқа) олдин 8 рақами, кейин 3 рақамдан иборат ҳудуд коди, мисол учун 373 (Фарғона вилояти) ва сўнгра еттита рақам терилади. Симли алоқа телефонларидан мобил телефонларга қўнғироқни амалга ошириш учун аввал 8 рақами, кейин учта рақамдан иборат оператор коди (мисол:59Х) ва сўнгра еттита рақам терилиши зарур.

Ўзбекистонда мавжуд телекоммуникация тармоқлари абонентларига Халқаро кириш қўнғироқлари (хорижий мамлакат абоненти қўнғироқ қилса) қуйидагича амалга оширадилар: халқаро тармоққа чиқиш коди (муайян мамлакатга тегишли код); Ўзбекистоннинг телекоммуникация коди – 998; Ҳудудга тегишли ёки мобил компанияга тегишли коднинг сўнгги 2 та рақами, мисол учун 73 (Фарғона вилояти) ёки 90 («Билайн-Ўзбекистон»); Абонент рақами – еттита рақамдан иборат (ХХХХХХХ). Бу каби қўнғироқларни амалга оширишда қўнғироқни амалга оширувчи абонент муайян ҳудуднинг ўзи учун ноқулай бўлган 3 ёки 2 рақамдан иборат бўлган зона кодини теришига тўғри келади.

«Аксарият Европа мамлакатларида мобил алоқа тармоқлари абонентининг халқаро ёки маҳаллий телекоммуникация тармоғига чиқиш коди – 0 рақами ҳисобланади. Франция телекоммуникация тармоқларида ягона нумерация тизимидан фойдаланилади. Хитой, Германия, Молдова ва бошқа мамлакатларда шаҳарлараро қўнғироқ учун рақам олдидан 0, халқаро телекоммуникация тармоғига уланиш учун эса 00 рақамлари терилади», – дейилади қўмита хабарида.

Қўмита Ахборот хизматининг маълум қилишича, ягона тўққиз хонали нумерация тизимига ўтиш босқичма-босқич амалга оширилади. Биринчи босқичда вилоятлар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида тезкор хизматлар (ёнғинга қарши кураш хизмати, милиция, тез ёрдам ва бошқалар)нинг 0 билан бошланувчи тезкор телефон рақамлари 1 билан бошланадиган, 3 ёки 4 хонадан иборат рақамга ўзгартирилади (бу босқич Тошкент шаҳрида амалга оширилган).

Шундан сўнг ҳозир шаҳарлараро телефон қўнғироқларини амалга оширишда фойдаланилаётган 8 рақами ўрнига 0, халқаро алоқаларда терилаётган 8-10 рақамлари ўрнига 00 рақамлари фойдаланилади. Мазкур босқич амалга оширилганидан сўнг ягона тўққиз хонали нумерация тизимига ўтилади. Барча вилоятлар ва операторлар ўзларининг ҳудуд кодлари нумерацияси ва идентификациясининг сўнгги иккита рақамини сақлаб қолади. Фақатгина Навоий вилоятига амалдаги 436 коди ўрнига янги – 79 коди берилади.

«Мазкур тизимга ўтишнинг қулайлиги шундан иборатки, терилган муайян рақамнинг қайси мобил операторга тегишли эканини билиш мумкин бўлади. Шунингдек, ягона номерни аниклаш тизими ўрнатиш орқали мобил алоқа операторларининг GSM стандарти абонентлари учун автоқўнғироқ билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олишга эришилади», – дейилади қўмита ахборотида.

Қўмита Ахборот хизматининг алоҳида таъкидлашича, абонентларнинг янги – ягона тўққиз хонали нумерация тизимига ўтиш жараёнидан ортиқча ташвишга тушишларига ҳожат йўқ. «Мазкур жараёнларнинг барчаси улар томонидан фойдаланилаётган телефон рақамларига ўзгартириш киритмаган ҳолда, фақатгина мазкур рақамлар олдига қўшимча 00 рақамларини қўйиш орқали амалга оширилади. Бу ўзгаршилар хусусида абонентлар хабардорлиги таъминланади», – дея қўшимча қилинган расмий ахборотда.
 
Манба: "Газета" ва "Кун" интернет нашрлари
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz