» » Ўзбекистонда ОАВнинг шафқатсизлик ва зўравонликни тарғиб қилишига йўл қўймайдиган қонун қабул қилинади

Закладки Ўзбекистонда ОАВнинг шафқатсизлик ва зўравонликни тарғиб қилишига йўл қўймайдиган қонун қабул қилинади

Название:
Ўзбекистонда ОАВнинг шафқатсизлик ва зўравонликни тарғиб қилишига йўл қўймайдиган қонун қабул қилинади
Дата:
23-02-2014, 07:37
Просмотры:
978
 
 
 

     Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 19 февраль куни «Соғлом бола йили» Давлат дастури тўғрисида»ги қарорни имзолади. 

     Давлат дастурига асосан, бир қатор қонунларни қабул қилиш, баъзи қонунларни тегишли ўзгартиришлар киритиш ва янги таҳрирда қабул қилиш кўзда тутилган. Янги қабул қилинадиган қонунлардан бири «Болаларни жисмоний ва маънавий ривожига зарарли таъсир кўрсатувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ҳужжатдир.

     «Болаларни жисмоний ва маънавий ривожига зарарли таъсир кўрсатувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунда болаларни уларнинг онгини бузувчи, руҳий жароҳат етказувчи ахборот таъсиридан ҳимоя қилиш, оммавий ахборот воситаларида шафқатсизлик ва зўравонлик тарғиботига йўл қўймасликнинг таъсирчан ташкилий-ҳуқуқий механизмлари кўзда тутилади».

     Аввалроқ, 2013 йил июль ойида Ўзбекистонда ёшларни салбий ахборотлардан ҳимоя қилувчи қонун ишлаб чиқилган эди. «Ҳуррият» газетасига кўра, агар ушбу қонун қабул қилинса, Ўзбекистон болалари ва ўсмирлари ахборот хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг аҳлоқига салбий таъсир ўтказувчи маълумотларни, Ўзбекистон миллий қадриятларига зид бўлган маънавий бузуқиликни тарғиб этадиган босма, аудиовизуал маҳсулотлар ва компьютер ўйинларидан ҳимояланиши кафолатланади.

     Маълумот ўрнида, 2010 йил декабрида Россияда «Болаларнинг саломатлиги ва ривожланишига зарар етказадиган ахборотлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинган эди. 2012 йил 1 сентябрдан кучга кирган қонунга кўра, ахборот маҳсулотларини беш тоифага бўлади ва уларни ёшидан қатъий назар болалар орасида тарқатилишини чеклайди. Айнан шу қонун сабаб, Интернетнинг русийзабон сегменти сайтларида ахборотнинг қайси ёшга доирлигини кўрсатувчи белгилар пайдо бўлганди (масалан, «+18» ва ҳакозо).

     Россияда қабул қилинган қонун «оилавий қадриятлар» тушунчасига батафсил таъриф берилмагани, шунингдек, таъриф берилмаган «жинсий алоқалар» ва «сексуал алоқалар» тушунчалари ўртасидаги фарқлар кўрсатилмагани учун танқид қилинган эди. Қонун жорий этилиши билан, кўп йиллардан бери болалар учун мақбул ҳисобланиб келинган «Сеними, шошмай тур!» («Ну, погоди!») ва бошқа мультфильмлар тақиқ остида қолиши устидан хавотирлар билдирилган эди.

Манба: Кун
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ozodbek23
"Сеними шошмай тур" такикка олинса-ю, с...алокалар хакида гапирилса роса кизик конун эканда-а?
  • 1 марта 2014 21:52
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?