Закладки Oilali erkakka ma'shuqasi sim qoqsa

Название:
Oilali erkakka ma'shuqasi sim qoqsa
Дата:
23-02-2014, 07:10
Просмотры:
1085
 

     Ҳаммаси ажойиб эди. Эр, болалар, севимли иш — барчаникидек чиройли ҳаёт, ўз қувонч ва ташвишларига эга оламингиз бор эди. Уруш-жанжаллар, хафагарчиликлар, келишувлар-ярашувлар, бахтли кунлар ҳам бирдек бўлиб турарди. Сиз уни ишдан келишини интизор кутардингиз, дастурхонни тўлдириб қўярдингиз, кийим-кечакларини, хоҳиш-истакларини ўзи айтмасидан олдин бажаришга уринардингиз, аммо тўсатдан... кутилмаганда... ўша даҳшатли ва аламли телефон қўнғироғи жаринглади…

     Гўшакни олдингиз, ҳафсаласиз бир тарзда «Алло» дедингиз. Бегона аёл ғамзали овоз билан жавоб қайтарди:

— Хайрли кун, кечирасиз, сизни безовта қиляпман. Ортиқ чидаб туролмадим, бундай давом этиши мумкин эмас. Эрингиз сизни кўзи қиймаганидан, ачинганидан, қўрққанидан шу мавзуда ҳеч гап бошлай олмаяпти. Гап шундаки, биз у билан анчадан бери биргамиз, бир-биримизни севамиз. Фақат битта «но» бор. У сиз ва оиласи билан ажрашмас экан, биз тўлиқ бахтли бўлолмаймиз. Яхшиси, ундан кетинг, сиздан кўнгли қолган.

     Бундан ортиғини эшитишга тоқат қилолмайсиз. Ҳолат ниҳоятда қўрқинчли ва аламли. Тинчгина, шинамгина дунёингизни шу тўртта гап тўрт томонга тарқатиб юборди. Ўтган бахтли дамларингиз кўз олингиздан бир қур ўтиб, саробдек учиб кетди. Муаммолари бўлса ҳам, катта орзу-умид, режалар билан олға кетаётган оилавий ҳаётингиз энди ҳеч қачон аввалгидек бўлмаслигини сездингиз.

     Гўшакни жойига қўйганингизда юрагингиз музлаган тугунга айланиб қолгандек бўлади-ю аммо ичи бўм-бўшлигини ҳам тушунасиз. Оғриқ ва қўрқинч, алам ва титроқ билан аввалги ҳаётингиз қандай эди-ю, эндигиси нима бўлишини кўз олдингизда тасаввур қилишга тушиб кетасиз. Бунга муносиб жавоб қайтаргингиз, нимадир қилгингиз келади, лекин... Тўхтанг! Нима қилмоқчисиз?

     Ҳа, ҳеч қандай чора кўрмаслик ҳам жуда қийин. Бироқ ҳар қанақа иш қилмоқчи бўлсангиз ҳам, авваламбор, ўзингизни қўлга олинг, хотиржамлашинг. Бундай ҳолатда жуда кўп хатоларга йўл қўйиш мумкин, уларни кейин тўғрилаб бўлмаслиги ҳақида эса огоҳлантириб ўтирмаймиз. Жаҳлни босувчи, тинчлантирувчи бирор дори ичинг, телефонга ёпишманг. Бевафо эрга телефонда жаҳон урушини бошлаб ҳеч нимага эришмайсиз, қайтага муаммони янада чуқурлаштирасиз.


Қўнғироқдан сўнг…


     Эрингиз бошқасини топиб олганини эшитиб, ўзингизнинг айбингиз кўзингизга кўрина бошлайди. Ҳа, сиз энди адл қоматли, ҳавас қиладиган қад-қоматли эмассиз. Ортиқча килограммлар билан курашяпсиз-у ҳали натижага эришганингиз йўқ. Тўғри, иш, болалар, уй юмушлари билан жудаям бандсиз, сиз билан рўзғор камчилиги-ю оила муаммоларидан бошқа мавзуларда гаплашиб бўлмайди, юзингизда сурункали чарчоқнинг излари билиниб турибди. Аммо буларнинг барчаси унинг сизни хўрлатиб қўйишига муносиб сабабми?

     Сиз унинг болаларининг онасисиз, фақат у учун яшайдиган аёлсиз, уйининг бекасисиз. Наҳотки, бу камлик қилса? Агар унинг ўзи заррача бўлса-да, эътиборлироқ, виждонлироқ бўлганида, сизни шунчалик чарчатиб, иш ва уй ўртасида ўзингизни йўқотиб қўйишингизга йўл қўйган бўлармиди? У ҳам сизга ёрдамлашиши, муаммоларнинг ярмини ўз елкасига ортиши, биргаликда ҳал қилиши, сизга бироз бўлса-да ҳордиқ ва таскин бериб яшашиши мумкин эди-ку!


Энди нима бўлади?


     Энди барча иродангиз-у журъатингизни муштингизга тугишингиз керак, чунки барибир садоқатсиз ва суюқ эр билан демократик суҳбат қуришга тўғри келади. Очиқ-ойдин, бироқ сокин суҳбат қуринг, эшитишдан қочишга ҳаққи йўқ. Бу суҳбат, албатта, бирор ҳал қилувчи қарорга олиб келиши шарт. Балки унинг сўзларини тинглаб туриб, кечиришга, бир марта шанс беришга ҳаракат қиларсиз? Бу суҳбат сизга нима учун эрингиз бошқа кўчадан бахт излаганини тушунтириши керак. Агар муаммо жудаям чуқурлашиб кетган бўлса, эрнинг ўзи «сен билан ажрашаман» деб турса, ер билан битта бўлиб, ялинманг. Индаманг, «ҳа»ни ҳам, «йўқ»ни ҳам тилга олманг! Жараённи бошқариш ўз қўлингизда қолсин. Чунки маъшуқа томон қанчалик тез муккасидан кетган эр шунчалик тез ўз жуфти ҳалолига қайтиб келадиган, минг пушаймон бўлиб, ўзгарадиган ҳолатлар ҳам бўлиб туради.

     Маъшуқани асосий душманингиз, деб билиб вақт ва асабингизни сарфламанг! Чунки унинг ўзи ҳам эрингизнинг сермуҳаббатининг қурбони бўлиши мумкин. У биринчи ва охиргиси ҳам эмас, эҳтимол, шунчаки бу ҳақда сизга айтишга қарор қилган биринчи маъшуқа! Балки эрингиз унинг бошлиғидир, бирор ожиз ҳолатидан фойдалангандир? Ёки охирги дақиқаларгача эркакнинг оилали эканлигини билмагандир? Балки бу шунчаки мақсадли қўнғироқни амалга ошириб, ҳамманинг кўз ўнгидаги туппа-тузук, ўзига бўйсунмаган эрингиздан ўчини олмоқчи бўлган ғаразгўй аёлнинг фитнасидир?


Биласизми, нимани англашингиз муҳим?


     Эрингиз бошқага гап отаётганида, чўнтагидан пул чиқараётганида хотини ҳақида ўйладимикин? Бегонанинг ётоғида бўлганида ҳалолдан бўлган болаларининг тақдирига бу наҳснинг уриши ҳақида мулоҳаза қилдимикин? Бировга бахтли ҳаёт ваъда қилаётган пайтда бунинг оқибатлари ҳақида бош қотирдимикин? Отаси ташлаб кетаётганини билган болалари ўзини қандай ёмон ҳис қилиши ҳақида-чи? Болалари билан ёлғиз қоладиган собиқ аёли ўзини қандай ҳис этиши, қандай яшаши тўғрисида-чи? Буларнинг барчаси ўзининг нафси йўлида қурбон бўлиши мумкинлигини тушундимикин? Қаёқда ҳам тушунарди?! Хиёнаткор эр рафиқасига муносиб ҳаёт барпо этиб бермайди, шахсий ҳаётдаги муаммоларни биргаликда бартараф этиш ўрнига қочишни билади, холос. Кўпинча эса у бир марта хиёнат қилдими, яна ва яна шу ишга қўл ураверади. Шундай экан, сизга қўнғироқ қилган, оилангизни бузган маъшуқанинг ҳам уйида бир куни кечқурун телефон қўнғироғи жаранг сочмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди.


Азиза ҚУРБОНОВA
"СУҒДИЁНА" газетасидан олинди
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz