» » Юздаги нуқсонларни яшириш санъати - Make up

Закладки Юздаги нуқсонларни яшириш санъати - Make up

Название:
Юздаги нуқсонларни яшириш санъати - Make up
Дата:
18-02-2014, 07:49
Просмотры:
1098
 
 
 

     Аёл зоти борки, ҳамиша нимадандир кўнгли тўлмайди. Айниқса, гўзаллик борасидаги талабчанлик бизга қон билан кирган. Ва шуниси ҳам бор гапки, баъзан юзимиздаги камчиликлар кўнгилни хира қилганида тушкунликка бериламиз. Кайфиятни туширишга ҳожат йўқ, чунки юздаги кўпгина нуқсонларни пардоз билан яшириш мумкин.

Энг кўп эътибор талаб қиладиган ҳам, атрофдагилар эътиборини жалб қиладиган жиҳат ҳам "қалбимиз кўзгуси”, яъни чеҳрамиздир. Шунинг учун юздаги кичик нуқсонларни макияж билан яширишни ўрганиш керак. Токи, ой юзимизга бир бор боқсалар, кўз узолмай қолсинлар!

Кўзни "катталаштириш” ёки кичикроқ кўрсатиш учун суюқ қалам (подводка)га мурожаат қилинг.


Масофани узоқлаштирамиз


     Бир-бирига яқин жойлашган кўзларни бўяшда чизиқни қовоқ марказидан бошлаб, кўзнинг ташқи бурчаги томон қалинлаштириб юрғазиш керак. Шундан сўнг қалам (суюқ қалам) ташқи бурчакдан чиқарилиб, қошнинг узунлигига мос "қалдирғоч” чизилади. Шунингдек, пастки чизиқни марказдан бошлаб устки чизиққа улаб юбориш мумкин. Кўзингиз кичик, бир-биридан узоқ жойлашган бўлса ҳам шу усулдан фойдаланишингиз мумкин, бироқ чизиқларни кўзнинг ички бурчагидан эмас, киприклар бошланган ердан чизиш лозим.


 

"Яқинлаштириш” санъати


     Кўзларни ўзаро "яқинлаштириш” учун қовоқдан кўзнинг ички бурчагига томон чизиқ тортамиз. Бунда ички бурчак чизиғини имкон қадар қалинлаштириб, ташқи бурчакка яқинлашгани сари ингичкалаштириб бориш керак. Пастки киприклар остини ҳам марказдан бошланган чизиқ ёрдамида бўрттириб кўрсатиш мумкин. Бунда чизиқлар имкон қадар аниқ ва бир текис бўлгани мақсадга мувофиқ.

Катта ва думалоқ кўзлар учун... Киприкдан бошлаб, ташқи бурчакка томон кенгайиб борадиган ва бироз "қанот ёзган” чизиқ катта ва думалоқ кўзлар учун айни муддао. Бундай кўзларни бироз чўзиқ кўрсатиш учун ташқи бурчак чегарасидан1 мм. узоқликда чизиқ тортиш керак. Сизга ингичка чизиқлар ярашмаслигини ёдда тутинг ва иложи борича қаламдан фойдаланинг.


Қисиқ кўзлар муаммоси


     Кўзлари бироз қисиқ хонимларга киприк чизиғидан узоқроқ, бутун қовоқ бўйлаб чизиладиган ва маркази қалинроқ чизиқ жуда ярашади. Кўз бурчи учун оч рангдаги бўёқларни қўллаш мумкин. Пастки киприк остини бўямаган маъқул.


Сузук кўзлар


     Бундай кўз соҳибалари ташқи бурчакдан қовоқнинг марказига томон чизиқ чизсалар янада гўзаллашадилар.

Бурчи пастга томон қараган кўзлар

Қовоқ марказидан ташқи бурчак томон қалинлашиб борадиган чизиқ тортиб, пастки киприк остидан қалин контур чизсангиз, бурчаклардаги қияликлар сезилмай кетади.


Бодомқовоқмисиз?


     Қанчалик ажабланарли бўлмасин, бодомқовоқ қизлар ҳам кўзларини чизиқ билан пардоз қилишлари мумкин. Бу икки босқичда бажарилади: аввал қаламда чизиқлар ўрни белгилаб олинади. Сўнг кўзни юмиб, ҳосил бўлган қоралама устидан суюқ қалам (подводка) юрғазиб чиқилади.

     Шунингдек, кўз камчиликларини яширишда тенлар ҳам катта аҳамиятга эга. Масалан, тўқ рангдаги тень нигоҳингизга ажиб сирлилик бахш этиши билан бирга кўзингизни кичрайтириб кўрсатади. Оч тенлар эса кўзни "катталаштир”гани туфайли уйғунлик бузилиши мумкин. Одатда, бундай пайт бир неча хил рангдаги бўёқлардан фойдаланилади. Кўпинча, кўзнинг ички бурчаги оч, ташқи бурчаги тўқроқ рангларга бўялади. Бироқ кўпгина тажрибали визажистлар бундан ҳам кўра, анъанавий усулни танлашмоқда. Яъни, бу, биринчи – асосий қаватга оч рангдаги тенни қошга қадар суртиб, иккинчи – контур қаватга оч ҳам, тўқ ҳам бўлмаган нейтрал ранглардан танлаш ва уни қовоқ бурмасига қадар суртишдир. Ва ниҳоят кўзга урғу берувчи тень соч, кўз ёки кийим рангига мослаб суртилади.

     Тонал крем ёрдамида бурун шаклини "ўзгартириш”ни истасангиз, кремингиз терингиз рангидан 1-2 ҳисса тўқроқ бўлсин.

     Калта аммо ҳажмли бурунни бироз чўзиқроқ ва энсизроқ кўрсатиш учун бурун ёнларига тўқ, ўртасига эса оч тонал крем суртиш мақсадга мувофиқ.

     Узун ва ингичка буруннинг учига ва бурун тешигига тўқ, марказий қисмига эса очроқ тонал крем ишлатинг. Шунда бурнингиз кенгроқ ва калтароқ кўринади.

     Қирра бурунни "текислаш” учун қош ўртасига оч тонал асос, қирранинг ўзига эса тўқ тонал крем суртиб, яхшилаб ишқаланг, акс ҳолда бу ҳолат эътиборни жалб қилиши мумкин. Буруннинг бошқа қисмларини оқартириш шарт эмас.

     Катта думалоқ бурунни бироз "кичрайтириш” учун унинг икки ён томонини тўқ корректор ёрдамида тузатиб чиқинг.



Бир нечта ақлли ҳийла билан дудоқларимиздаги баъзи нуқсонларни яширамиз!


     Агар лабларингиз жуда ингичка бўлса, қалам билан (табиий чегараларини четлаб ўтган ҳолда) ўзингизга мос қалинликдаги чегараларни чизиб чиқинг. Лабингиз рангига монанд қаламда марказдан то бурчакка томон чизиқ тортинг.

Тепа лаб пасткисидан кичикроқ бўлса, фақат шу лабга контур чизинг ва пастки лабга суртиладиган бўёққа нисбатан бироз очроқ рангга бўянг.

Лаб четлари пастга қараган бўлса, чеҳра тушкун ва ғамгин кўринади. Шунинг учун чизиқни лабнинг энг чекка бурчакларигача чизмай, пастки лаб чизиғини қалинроқ олиш тавсия этилади.


     Эслатма: лаб шаклини "ўзгартирганда” лабнинг табиий чегараларини 1-2 мм. гагина четлаб ўтиш тавсия этилади. Акс ҳолда пардозингиз ўта сунъий туюлиши мумкин.

 

     Тўғри танланган ва суртилган ёғупа (румьяна) юз шаклини нозик, латофатли кўрсатади ва пардозга табиийлик бахш этади.


Ой юзлилар учун


     Ёғупа юзнинг энг ботиқ қисмидан то чакка томон суртилади. Шунда юз чўзинчоқлик касб этади. Думалоқ юзли қизлар ёноқ "олмачалари”га, яъни энг бўртиб чиққан қисмга ёғупа суртмаганлари маъқул. Акс ҳолда юзлари яна ҳам тўла кўринади.


 Тўртбурчаксимон юзлар учун


     Ёноқдан қулоқ томон йўналтирилган ёғупа юз қирраларидан эътиборни чалғитади.


Учбурчак юзлилар учун


     Учбурчак юзли қизлар ёноқнинг ўзига горизонтал йўналишда ёғупа суртишлари керак.


Овал юзлилар учун


     Овал шаклдаги юз соҳибалари ёғупани ёноқнинг бўртиб чиққан қисмидан чаккага томон суртсалар, мақсадга мувофиқ бўлади.


Саҳифани визажист – Эля ШАБАНОВА тавсиялари асосида Саодат тайёрлади.

"Суғдиёна" газетасидан олинди


кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
-JaJjI_FaRiShTa-
Katta raxmat maslaxatlar uchun.
  • 18 февраля 2014 17:32
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?