» » Япониядаги қор бўронлари натижасида ўн киши ҳалок бўлди

Закладки Япониядаги қор бўронлари натижасида ўн киши ҳалок бўлди

Название:
Япониядаги қор бўронлари натижасида ўн киши ҳалок бўлди
Дата:
17-02-2014, 07:07
Просмотры:
933
 

Япония ҳудудида кетма-кет иккинчи кун давоми этаётган кучли қор бўронлари натижасида ўн киши ҳалок бўлган ва 900дан ортиқ киши турли тан жароҳати олган. Бу ҳақда, 16 февраль, якшанба куни Хитой Марказий телевидениеси хабар тарқатди.

Бир қатор ҳудудларда ёғинлар ҳажми бўйича рекордлар қайд этилмоқда. Жумладан, Токиога шанба куни 17 сантиметр қор тушган бўлса, Кофу шаҳрида 120 йиллик рекорд янгиланган.

Ноқулай об-ҳаво сабаб, Токио халқаро аэропортида 600га яқин рейс бекор қилинган ва бунинг натижасида салкам 70 минг йўловчи ўз манзилига етолмаган.

Якшанба куни ҳам қор бўронлари давом этиши кутилмоқда, шу сабаб ҳукумат фуқароларни кўчага чиқишда эҳтиёткор бўлишга чақирган. Синоптикларнинг прогнозларига кўра, қордан сўнг Токио атрофида кучли ёмғирлар бошланиши мумкин.

Манба: Кун
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?