Закладки Yangilikar

Название:
Yangilikar
Дата:
16-02-2014, 18:49
Просмотры:
1588
 

Туркманистонда Давлат байроғи куни муносабати билан 850 киши авф этилди

 

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 13 февраль куни бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида Давлат байроғи куни билан бир қанча судланганларни авф этиш ҳақидаги фармонга имзо чекди. Бу ҳақда Туркманистон телевидениеси хабарига таяниб «РИА Новости» ёзган.

«Кечиримлилик анъаналарига амал қилиб, мен 859 нафар фуқарони Давлат байроғи куни муносабати билан авф этиш ҳақидаги фармонни имзолайман», — деди у. Мамлакатда ҳар йили 19 февралда Давлат байроғи куни нишонланади.

Aвф этилганлар орасида мамлакат фуқаролари ҳамда унинг ҳудудида судланган чет эл фуқаролари ҳам бор. Маҳаллий телевидение хабарида авф акцияси туфайли нечта хорижий фуқаро озодликка чиқиши маълум қилинмаган.

Президент фармони авф этилган шахсларни асосий жазодан, шунингдек, белгиланган жойда яшаш мажбурияти шаклидаги қўшимча жазо чорасидан озод этади.

Гурбангули Бердимуҳамедов ҳукумат йиғилишида ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарларига авф этилганларни қамоқдан озод қилиш ва уларнинг ўз уйларига етиб боришларини таъминлашни топширди. Шунингдек, президент маҳаллий маъмуриятлар раҳбарларига авф этилганларнинг ишга жойлашишларига ёрдам беришларини тайинлади.

Туркманистонда авф этиш акциялари йилига 3-4 марта, миллий байрамлар ва муҳим саналар муносабати билан ўтказиб турилади.

Индонезияда вулқон отилиши натижасида 200 минг киши эвакуация қилинди

 
 
Индонезия ҳукумати Ява оролидаги Келуд вулқони отилиши туфайли 200 минг нафар маҳаллий аҳолини эвакуация қилиш ҳақида буйруқ берди. Бу ҳақда Agence France-Presse маълумотига асосланилди.

Вулқон атрофидаги 10 километрлик ҳудудда жойлашган 36 та қишлоқ аҳолисини эвакуация қилиш режалаштирилмоқда. Ассоcиатед Пресс агентлигининг ёзишича, ҳукумат бир неча минг кишини эвакуация қилиб улгурган.

Келуд вулқонининг отилиши 13 февраль куни кечқурун бошланган. Маълум қилинишича, уйғонган вулқон атрофидаги ер қалин кул ва шағал билан қопланган. Ҳозирда икки киши ҳалок бўлганлиги ҳақида маълумот бор, дея хабар бермоқда Daryo.Uz.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, отилиб чиқаётган вулқон кули, қуми ва тошлари 10 километр баландликка кўтарилиб, 15 километр масофагача учиб бормоқда.

Келуд вулқонининг баландлиги 1731 метрни ташкил этади. У Индонезиядаги энг фаол вулқонлар сирасига киради. Сўнгги маротаба вулқон 1990 йилда уйғонган, ўшанда 30 нафардан зиёд одам қурбон бўлган, юзлаб киши жароҳатланган. 1919 йилда юз берган вулқон отилиши натижасида камида 5 000 нафар киши ҳалок бўлган. Энг кучли отилиш 1568 йилда рўй берган ва бу талафот туфайли тахминан 10 минг киши ҳалок бўлган.

Индонезия вулқон фаоллиги бўйича дунёда биринчи ўринда туради: унинг ҳудудида 70 га яқин фаол вулқон мавжуд. Мамлакат уч тектоник плита туташган ерда жойлашган бўлиб, «Тинч океани оловли айланаси»га киради.
 

77 кишини ўлдирган террорчи Брейвик қамоқхонага PlayStation 3 келтиришни талаб қилди

 
 

Норвегия қамоқхонасида 21 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган Андерс Брейвик ўз яшаш шароитлари «қийноққа ўхшаш»лигидан шикоят қилди. Уни 2011 йилдан буён бошқа маҳбуслардан ажратган ҳолда сақлашмоқда. Брейвик бундай қийин шароитда сақланаётганлигини инобатга олиб, ўзининг «машғулот турлари»га хилма-хиллик киритишларини талаб қилмоқда.

Брейвик ўзининг PlayStation 2 ўйин консолини нисбатан янги версияси – «катталарга мўлжалланган ўйинлари бўлган» PlayStation 3 га алмаштириб беришларини талаб қилди. 29 январдаги хатида маълум қилишича, агар шароитларни яхшилашмаса, вазиятга таъсир этиш учун очлик эълон қилишига тўғри келади.

Бундан ташқари, маҳбус ташқи дунёдаги кишилар билан эркинроқ мулоқот қилишни, кундузги сайрлар учун яхшироқ шароитларни ҳамда кундалик текширувлар бекор қилинишини хоҳламоқда. Брейвик чиқимлари кўпайганлиги муносабати билан, ўзига тўланаётган нафақа пулини 300 крон (тахминан 49 АҚШ доллари)га кўтаришларини сўраган. Шунингдек, у «1873 йилги технологияларга асосланган бефойда ёзув машинкаси» ўрнига шахсий компютер беришларини талаб қилган.

PlayStation 2 консоли Sony компанияси томонидан 2000 йилда чиқарилган. 2006 йилда чиққан PlayStation 3 версиясининг кўпчилик модификацияларига аввалги моделнинг дисклари тўғри келмайди. 2013 йилнинг февралида кейинги авлод консоли – PlayStation 4 версияси эълон қилинган.

Андерс Брейвик 2011 йили Ослонинг марказий туманларидан бирида бомба портлатган, кейин эса Утойя оролидаги лагерда ёшларни ўққа тутган. Умумий ҳисобда у 77 кишининг умрига зомин бўлган.
 
Манба: Кун
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ozodbek23
курортда утиргандингми, унакалаорни отиш керак - урнак булади.
  • 19 февраля 2014 22:53
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz