» » Internetdan ko'chirilayotgan referatlar

Закладки Internetdan ko'chirilayotgan referatlar

Название:
Internetdan ko'chirilayotgan referatlar
Дата:
15-02-2014, 06:30
Просмотры:
1299
 
 

Талабалар келажакда етук мутахассис бўлиб етишиши учун қунт билан ўқиши кераклигини биламиз. Устозлар берган топшириқ, мустақил ишу рефератларни тайёрлашда қатор манбаларга мурожаат қилинишини ҳам. Уларни ўрганиб, ўзининг мустақил фикри, нуқтаи назарини билдирган ана шу талабга жавоб бера олади.

Лекин кейинги пайтларда аксарият талабалар буларни бир четга суриб, дангасалик касалига мубтало бўлаётгандай, назаримда.

Оддий бир мисол: ўқишда талабаларга ўтилган мавзуга доир мустақил иш ва рефератлар тайёрлаб келиш топшириғи мунтазам берилади. Ажабланарлиси, ўша рефератни кўпчилик шу кунгача олган билимини ўз фикр ва мулоҳазалари билан бойитиб, вазифа устида ишлашга бефарқлик билан қарайди. Энг ачинарлиси, топшириқни ўз вақтида бажаришга ҳеч ҳам ошиқмайди.

Рефератлар қабул қилинадиган кунга келганда эса ҳамма ўзини интернетга уради. Бир зумда бутун гуруҳ талабаларининг қўлида туркум-туркум рефератлар пайдо бўлади. Энг ёмони, ўша талабаларнинг кўпи, ақалли, реферат ичида нима ёзилганини қараб ҳам, ўқиб ҳам (кўчириб олганига яраша) кўрмайди.

Наҳотки талаба бу билан ўзини алдаётганини тушунмаса?! Интернетдан тайёр рефератни олиб, муқовасини компьютерда бежирим нақшлар билан безаб, мана шу менинг «ижод маҳсулим» де­йишга қандай асос бор?

Аслида, бундай вазиятда яхшиси, кутубхона ёки ахборот-ресурс марказига бориб, мавзуга оид китобларни қидириб топиб, улардаги маълумотларни ўрганса, ўз билимини янада мустаҳкамласа, мақсадга мувофиқ эмасми?

Назаримда, бу масалада устозларнинг ҳам айби йўқ эмас. Сабаби улар ҳам ўша рефератлар билан умуман танишиб чиқмайди. Унинг қаердан олингани, маълумотлар ишончли ё ишончсизлиги билан умуман иши бўлмайди. Топшириққа қўйилган талабларни эътиборга олмайди. Фақат топширилса, бас.

Устига-устак, рефератнинг варақлар сонига қараб баҳо қўядиган ўқитувчилар

ҳам борки, буни билган талаба вазифага жиддий ёндашмайди. Натижада талаба: «Ўзимни қийнаб нима қиламан, тайёри интернетда бор-ку»,— қабилида иш тутади.

Хўш, бу билан ким нима фойда кўради?! Ким кимни алдайди? Аммо сўнгги сўз барибир талабанинг ўзида. Ўқимаслик, уқмаслик, изланмаслик нафақат уни маънан қашшоқ қилади, балки келажагига ҳам бевосита таъсир ўтказади.


Дилбар РАЙИМЖОНОВА,

ЎзМУ талабаси

"Оила даврасида" газетасидан


кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
jeyson_92
gapiga qo'shilaman albatta lekin baribir referatda yangilik bo'lishi kerakku bu esa internetda bo'ladi
  • 15 февраля 2014 18:34
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz