Закладки Suxandon ishdan bo'shatildi

Название:
Suxandon ishdan bo'shatildi
Дата:
15-02-2014, 06:18
Просмотры:
3426
 

Озарбайжонлик телебошловчи аёл олди ҳаддан ташқари очиқ либосда эфирга чиққани учун ишдан бўшатилди

 
 
Озарбайжоннинг ITV жамоатчилик телеканали бошловчиси Лейла Асланова, олди ҳаддан ташқари очиқ бўлган либосда эфирга чиққани учун, ишдан бўшатилди. Бу ҳақда, ITV матбуот хизмати бошлиғи Теймур Абдуллаевга асосланиб, «Каспий Online» хабар бермоқда.

Асли касби шифокор-косметолог бўлган Лейла Асланова ITV’да «Siluet» кўрсатувини олиб борарди. У эфирга олди ҳаддан ташқари очиқ бўлган либосда чиққанидан сўнг, уни ижтимоий тармоқларда танқид остига олишган. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг фикрича, телебошловчининг ташқи кўриниши озарбайжон менталитетига мос келмайди.

Абдуллаевнинг сўзларига кўра, Аслановани ITV’нинг аввалги раҳбарияти ишга қабул қилган. «Бир неча кундан бери ижтимоий тармоқлар ва турли ахборот агентликларида «Силуэт» кўрсатуви бошловчиси, Лейла Асланованинг эфирга кийиб чиққан либос муҳокама қилинмоқда, – дейди Абдуллаев. – Кўп вақтдан бери ЖТВда ишлаб келган Лейла хоним ушбу кўрсатувдан сўнг ўз вазифасидан озод қилинди ва ортиқ ЖТВ ходими ҳисобланмайди».

Bakupost порталининг қайд этишича, Озарбайжон «телеканалларида бундан ҳам очиқроқ кийинган бошловчилар пайдо бўлиб туради», бироқ «айнан Лейла Асланова танқид остида қолиб кетди».

Шунга ўхшаш ҳолат 2013 йил октябрида турк телевидениесида содир бўлганди. Ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси матбуот котиби Ҳусайн Челик бундай ташқи кўринишда телевидениеда кўриниш мақсадга мувофиқ эмаслигини айтиб, танқид қилганидан сўнг, олди ҳаддан ташқари очиқ либосда эфирга чиққан ATV телеканали бошловчиси Гўзде Кансу ишдан бўшатилганди.
 
Манба: Кун
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ozodbek23
Ха энди, эри йук булса узини реклама килганда.
  • 19 февраля 2014 22:57
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz