» » Озарбайжонда болаларга Отатурк деб исм қўйиш тақиқланди

Закладки Озарбайжонда болаларга Отатурк деб исм қўйиш тақиқланди

Название:
Озарбайжонда болаларга Отатурк деб исм қўйиш тақиқланди
Дата:
15-02-2014, 06:15
Автор:
Просмотры:
1503
 
Озарбайжонда болаларга Отатурк (замонавий-дунёвий Туркиянинг асосчиси Мустафо Камол Отатурк шарафига) деб исм қўйишга рухсат берилмайди. Бу ҳақда, Озарбайжон ҳукумати ҳузуридаги Атамашунослик бўйича комиссияси раиси ўринбосари Сояли Садиговага асосланиб, «АПА» хабар бермоқда.

Унинг тушунтиришича, тақиқ расман мавжуд эмас. «Лекин кимдир бизга шу масалада мурожаат қилса, биз буни рад этамиз», – дея қайд этди амалдор хоним. Унинг сўзларига кўра, ушбу қарор Туркия ҳукуматининг илтимосига кўра қабул қилинган. Ушбу мамлакат ҳукумати вакиллари айнан қачон Озарбайжон раҳбариятига мурожаат қилгани номаълум.

Садигова ўтган йилнинг май ойида ҳам озарбайжонликларга ўз болаларини Туркиянинг биринчи президенти шарафига номлаши тақиқланишини мумкинлигини айтиб ўтганди. «Отатурк – тарихий шахс ва бу ном фақат унга тегишли бўлиши керак», – деганди у. Садигованинг қўшимча қилишича, ҳозирги вақтда Озарбайжонда Отатурк исмли 18 киши истиқомат қилмоқда.

Атамашунослик бўйича давлат комиссиясининг фаолияти сўнгги бир неча йилдан бери журналистлар эътиборидан тушмаяпти. 2011 йили комиссия аъзолари Озарбайжондаги ҳар ўнинчи исм стандартларга жавоб бермаслигини маълум қилишган эди. 2013 йил февралида эса улар мамлакатда бошқа тилларга оид исмларнинг кенг тарқалаётгани юзасидан хавотир билдириб, бундай исмларни тақиқлашни таклиф қилишганди.

ОАВ маълумотларига кўра, комиссия бу борадаги тегишли ташаббусни ҳукуматга тасдиқлаш учун топширган эди (охир-оқибат ҳужжат кучга кирганми-йўқми, номаълум). Комиссия томонидан ишлаб чиқилган янги қоидалар, хабар беришларича, фақат озарбайжон миллатига мансуб янги туғилган чақалоқларга нисбатан амалда бўлиши кўзда тутилган эди.
 
Манба: Кун
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?