» » Кентуккилик сенатор жосуслик иши бўйича АҚШ президенти Барак Обамани судга берди

Закладки Кентуккилик сенатор жосуслик иши бўйича АҚШ президенти Барак Обамани судга берди

Название:
Кентуккилик сенатор жосуслик иши бўйича АҚШ президенти Барак Обамани судга берди
Дата:
15-02-2014, 06:09
Автор:
Просмотры:
727
 
Кентукки штатидан сайланган сенатор Рэнд Пол, АҚШ президенти маъмуриятини АҚШда мобил алоқа маълумотларни тўплаш тўғрисидаги қонунни бузганликда айблаб, президент Барак Обамани судга берди. Бу ҳақда The Washington Post хабар бермоқда.

Даъво муаллифининг фикрича, уяли алоқа маълумотларини тўплаш бўйича дастур АҚШ конституциясига киритилган Тўртинчи ўзгартиришга зид. Ушбу ўзгартиришга кўра, АҚШда давлатнинг шахсий ҳаётга асоссиз аралашуви тақиқланган.

Сешанба куни YouTube’да эълон қилинган очиқ видеомурожаатида сенатор Америка махсус хизматларининг жосуслик ҳаракатларини Америка инқилоби вақтидаги инглизларнинг хатти-ҳаракатлари билан тенглаштирди.

Жавобгарлар сифатида, АҚШ президенти Барак Обамадан ташқари, миллий разведка бошлиғи Жеймс Клэппер, Миллий хавфсизлик агентлиги (МХА) директори Кейт Александер ва Федерал тергов бюроси бошлиғи Жеймс Коми номлари келтирилган.

Америка махсус хизматлари томонидан маълумотларнинг ноқонуний тўпланиши билан боғлиқ можаро МХА собиқ ходими Эдвард Сноуден томонидан махфий маълумотлар ошкор этилганидан сўнг бошланган эди.
 
Манба: Кун
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?